About Intellectual Property IP Training Respect for IP IP Outreach IP for… IP and... IP in... Patent & Technology Information Trademark Information Industrial Design Information Geographical Indication Information Plant Variety Information (UPOV) IP Laws, Treaties & Judgements IP Resources IP Reports Patent Protection Trademark Protection Industrial Design Protection Geographical Indication Protection Plant Variety Protection (UPOV) IP Dispute Resolution IP Office Business Solutions Paying for IP Services Negotiation & Decision-Making Development Cooperation Innovation Support Public-Private Partnerships AI Tools & Services The Organization Working with WIPO Accountability Patents Trademarks Industrial Designs Geographical Indications Copyright Trade Secrets WIPO Academy Workshops & Seminars IP Enforcement WIPO ALERT Raising Awareness World IP Day WIPO Magazine Case Studies & Success Stories IP News WIPO Awards Business Universities Indigenous Peoples Judiciaries Genetic Resources, Traditional Knowledge and Traditional Cultural Expressions Economics Gender Equality Global Health Climate Change Competition Policy Sustainable Development Goals Frontier Technologies Mobile Applications Sports Tourism PATENTSCOPE Patent Analytics International Patent Classification ARDI – Research for Innovation ASPI – Specialized Patent Information Global Brand Database Madrid Monitor Article 6ter Express Database Nice Classification Vienna Classification Global Design Database International Designs Bulletin Hague Express Database Locarno Classification Lisbon Express Database Global Brand Database for GIs PLUTO Plant Variety Database GENIE Database WIPO-Administered Treaties WIPO Lex - IP Laws, Treaties & Judgments WIPO Standards IP Statistics WIPO Pearl (Terminology) WIPO Publications Country IP Profiles WIPO Knowledge Center WIPO Technology Trends Global Innovation Index World Intellectual Property Report PCT – The International Patent System ePCT Budapest – The International Microorganism Deposit System Madrid – The International Trademark System eMadrid Article 6ter (armorial bearings, flags, state emblems) Hague – The International Design System eHague Lisbon – The International System of Appellations of Origin and Geographical Indications eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediation Arbitration Expert Determination Domain Name Disputes Centralized Access to Search and Examination (CASE) Digital Access Service (DAS) WIPO Pay Current Account at WIPO WIPO Assemblies Standing Committees Calendar of Meetings WIPO Webcast WIPO Official Documents Development Agenda Technical Assistance IP Training Institutions COVID-19 Support National IP Strategies Policy & Legislative Advice Cooperation Hub Technology and Innovation Support Centers (TISC) Technology Transfer Inventor Assistance Program WIPO GREEN WIPO's Pat-INFORMED Accessible Books Consortium WIPO for Creators WIPO Translate Speech-to-Text Classification Assistant Member States Observers Director General Activities by Unit External Offices Job Vacancies Procurement Results & Budget Financial Reporting Oversight
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Laws Treaties Judgments Browse By Jurisdiction

Uzbekistan

UZ155

Back

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ЎРҚ-810-сон 09.10.2017 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Айрим Қарорларига Ўзгартириш Ва Қўшимчалар Киритиш, Шунингдек Баъзиларини Ўз Кучини Йўқотган Деб Ҳисоблаш Тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта Сиёсатини Либераллаштириш Бўйича Биринчи Навбатдаги Чора-Тадбирлар Тўғрисида» 2017 Йил 2 Сентябрдаги Пф-5177-Сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 9 октябрь,

810-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:

а) 4-банднинг «б1» кичик банди учинчи хатбошидаги «шартнома тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қиймати 150 минг АҚШ долларидан» сўзлари «600 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:

а) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Йиғимларни ундириш миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилиб, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ҳисоб рақамларига жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 6-иловага қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

«9. Мазкур низомда назарда тутилган тўловларни ундириш миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:

а) 2-илованинг 13-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 400 минг АҚШ долларини» сўзлари «1 600 млн. сўмни» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-илованинг 11-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича эквивалентда 400 минг АҚШ долларини» сўзлари «1 600 млн. сўмга» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги 417-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «5000 АҚШ доллари» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 260 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида» 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда):

а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Транспорт воситалари эгаларининг учинчи шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномалари бўйича бир ойгача муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирадиган битта автотранспорт воситасидан ундириладиган суғурта мукофотлари ставкалари

Т/р

Транспорт турлари

Суғурта жавобгарлиги миқдоридан суғурта мукофотлари ставкалари (фоизларда)

ЭКОИҲ
54 баравари (Қозоғистон Республикаси)

ЭКОИҲ
162 баравари (Туркманистон)

1.

Юк автомобиллари

1,0

2,5

2.

Автобуслар

0,8

2,0

3.

Енгил автомобиллар

0,5

1,5

4.

Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар

0,4

1,0

5.

Мототранспорт

0,2

0,7

Суғурта суммаси миқдори:

Қозоғистон Республикаси автотранспорти учун

мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун –ЭКОИҲ 20 баравари;

ўлим ҳолатига олиб келган зарарни қоплаш учун — ЭКОИҲ 30 баравари;

Туркманистон автотранспорти учун

мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун — ЭКОИҲ 50 баравари;

ўлим ҳолатига олиб келган зарарни қоплаш учун — ЭКОИҲ 100 баравари.

Изоҳ.

Йиғимлар тижорат банклари томонидан божхона постларида миллий валюта «сўм»да ундирилиб, маблағлар шартнома асосида суғурта ташкилотларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади»;

б) 2-илованинг 8.3-банди биринчи хатбошидаги «бевосита божхона постларида эркин алмаштириладиган валютада» сўзлари «миллий валюта «сўм»да» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Туркманистон автотранспорт воситаларидан ундириладиган
МУҚОБИЛ ЙИҒИМЛАР

(1 километр учун ЭКОИҲ миқдорининг % да)

бензин

дизель ёқилғиси

а) юк автотранспорт воситалари — юк кўтариш имконияти:

10 тоннагача

0,64

0,48

10 тоннадан 20 тоннагача

-

0,7

20 тоннадан ортиқ

-

0,86

б) автобуслар — ўриндиқлар сони:

12 тадан кам

0,3

0,2

13 тадан 30 тагача

0,64

0,48

30 тадан ортиқ

0,86

0,86

в) енгил автомобиллар

0,3

0,2

г) мотоцикллар

0,2

-

Изоҳ.

Йиғимлар бевосита божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан миллий валюта «сўм»да ундирилиб, маблағлар божхона хизмати органлари шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг учинчи шахслар олдида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида» 2000 йил 18 февралдаги 59-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 2-сон, 9-модда):

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3. Белгилаб қўйилсинки, суғурта мукофотлари божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан миллий валюта «сўм»да ундирилиб, маблағлар шартнома асосида суғурта ташкилотлари ҳисоб рақамига ўтказилади.»;

б) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

Т/р

Транспорт турлари

Суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан суғурта мукофотлари ставкалари (фоизлари)

ЭКОИҲнинг 162 баравари

(Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси)

1.

Юк автомобили

2,5

2.

Автобуслар

2,0

3.

Микроавтобуслар

1,8

4.

Микроавтобуслар

1,5

5.

Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлар

1,0

6.

Мототранспорт

0,7

Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси автотранспорти учун суғурта суммалари миқдорлари:

ЭКОИҲнинг 54 баравари — мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун;

ЭКОИҲнинг 108 баравари — ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун.

Изоҳ. Йиғим миқдорини ҳисоблаш учун тўлов кунида белгиланган ЭКОИҲ (энг кам ойлик иш ҳақи)нинг баравари қўлланилади».

Олдинги таҳрирга қаранг.

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов ундирилиши божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да маблағларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда амалга оширилади».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш учун инвестиция харажатларини қоплаш механизми тўғрисида вақтинчалик низомда:

а) илованинг 1.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1.2. Таъмирлаш-тиклаш ишларининг (етказиб бериладиган техниканинг) умумий қиймати ________________________________________________________ сўмни ташкил қилади

(сумма сўз билан)»;

б) 2-илованинг учинчи хатбошидан ва 3-илованинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан «минг АҚШ доллари» сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-бандидан «ёки тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эркин муомаладаги валютада» сўзлари чиқариб ташлансин;

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда):

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ҳисоб рақамларига тушадиган патент божлари ва тўловлари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

90 фоизи — Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига;

2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;

б) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига;

80 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади»;

б) 1-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент божларини ёки тўловларини миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар божни ёки тўловни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да тўлайдилар».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида» 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда):

а) 2-банднинг биринчи хатбошидан «валюта» сўзи чиқариб ташлансин;

б) илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«Изоҳ.

Якка тартибдаги божлар тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да ундирилади.».

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда):

а) 1-банддаги «3 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг» сўзлари «12 млн. сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-илованинг 26-бандидан «ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий суғурта шартномаси тузилган кундаги курси бўйича белгиланади» сўзлари чиқариб ташлансин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдори*

(млн. сўо( �/p>

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари

Ўз маблағларининг энг кам миқдори

Инвестиция маслаҳатчилари

50

Трансфер-агентлар

100

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари

250

Инвестиция воситачилари

250

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари

1 000

* Инвестиция фондлари ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди.».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 10-банддаги «йигирма беш минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган» сўзлари «100 млн.сўмдан кўп бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-бандининг биринчи хатбошидаги «йигирма беш минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган, бироқ юз минг АҚШ долларидан» сўзлари «100 млн сўмдан ортиқ бўлган, лекин 400 млн сўмдан кўп бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 16-банддаги «юз минг АҚШ долларидан» сўзлари «400 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 67-бандда:

«а» кичик банддаги «юз минг АҚШ долларидан кўп бўлган, лекин ўн беш миллион АҚШ долларидан» сўзлари «60 млрд. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банддаги «ўн беш миллион АҚШ долларидан» сўзлари «60 млрд. сўмдан « сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 74-банддаги «ўн беш миллион АҚШ долларидан» сўзлари «60 млрд.сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 81-бандда:

«а» кичик банддаги «юз минг АҚШ долларидан» сўзлари «400 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банддаги «юз минг АҚШ долларидан» сўзлари «400 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 82-бандда:

«а» кичик банддаги «юз минг АҚШ долларидан» сўзлари «400 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банддаги «юз минг АҚШ долларидан ошса, лекин бир миллион АҚШ долларидан» сўзлари «400 млн.сўмдан ошса, лекин 4 млрд сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 83-банддаги «бир миллион АҚШ долларидан» сўзлари «4 млрд. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида низом 124-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати 600 млн. сўмдан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириб сотиб олганда ҳам амалга оширилади».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 20-бандидаги «200 АҚШ долларига тенг суммада (тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича)» сўзлари «800 минг сўм миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида низомда:

а) 1-илованинг «Халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари» устунидан «АҚШ долл.» кичик устуни чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

« 20__ йил учун _____________________________ бўйича

(спорт турининг номи)

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига киритиш учун таклифлар (буюртманомалар)

Т/р

Тадбирнинг номи

Спорт тури, спорт турлари гуруҳи

Ўтказиш муддатлари

Ўтказиш муддатлари

Жами қатнашчилар сони

шу жумладан:

Молиялаштиришга жами эҳтиёж, млн сўм (11 гуруҳ + 13 гуруҳ)

шу жумладан:

спортчилар

тренерлар

бош-қалар

бюджет маблағлари (млн сўо( �/b>

спорт федерациялари, ҳомийлар маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига

(млн сўо( �/b>

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

»

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 450-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида низомга илованинг «Муассисларнинг устав жамғармасидаги улуши» устунидан «минг АҚШ доллари» кичик устуни чиқариб ташлансин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисида низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни олишга битимларни тузиш назорат қилинадиган молия ташкилотларининг молия бозоридаги активларининг жами баланс қийматлари
МИҚДОРЛАРИ

1 800 млрд. сўм — банкларга нисбатан;

100 млрд. сўм — суғурта компанияларига нисбатан;

12 млрд. сўм — лизинг компанияларига нисбатан;

1,6 млрд. сўм — нобанк кредит ташкилотларига ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларига нисбатан».

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди учинчи хатбошидаги «450 млн. АҚШ доллари», «25 млн. АҚШ доллари», «3 млн. АҚШ доллари» ва «400 минг АҚШ доллари» сўзлари тегишли равишда «1 800 млрд. сўм», «100 млрд. сўм «, «12 млрд. сўм» ва «1,6 млрд. сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):

а) 1-илованинг 6-банди иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари, шунингдек 50 АҚШ доллари» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари, шунингдек 25 АҚШ доллари миқдорида» сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илованинг 3-бандидаги «100 АҚШ доллари» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 3-модда):

а) 1-илованинг 12-бандидан « ___________ АҚШ доллари» қатори чиқариб ташлансин;

б) 2-илованинг 9-бандидан « ___________ АҚШ доллари» қатори чиқариб ташлансин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда):

а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги «11 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг» сўзлари «44 млн. сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «10 минг АҚШ доллари» сўзлари «40 млн. сўми» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «1 минг АҚШ доллари» деган сўзлар «4 млн. сўми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

42-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«йўловчининг йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулки қийматини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда — йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулк вазнининг ҳар бир килограми учун 100 минг сўм миқдорида»;

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига иловадан «1 АҚШ доллари курси = _________ сўм» қатори чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди биринчи хатбошисининг рус тилидаги матнида «в свободно конвертируемой валюте в размере, эквивалентном пятикратной сумме» сўзлари «в пятикратном размере» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги ташкил этилган мол-мулкни хорижий инвесторга бериш тартиби тўғрисида низомнинг 11-банди биринчи хатбошидаги «500 минг АҚШ долларидан» сўзлари «2 млрд. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/106/0696-сон)

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:

а) 2-илованинг «Давлат рўйхатидан ўтказилганда божлар ва йиғимлар миқдорлари*» устунининг 21-бандидаги «Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида» ва «Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари ва 250 АҚШ доллари миқдорида» сўзлари тегишли равишда «энг кам ойлик иш ҳақининг 32 баровари» ва «энг кам ойлик иш ҳақининг 16 баровари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 11-илованинг «Устав фондининг энг кам миқдори» устунида:

1-бандда «400 000 АҚШ доллари**» сўзлари «1 600 млн. сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда «150 000 АҚШ доллари**» сўзлари «600 млн. сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида низомда:

а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида уларнинг жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундириладиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади»;

б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Жойлаштириш воситалари:

фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни тижорат банкларида очишга;

меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;

меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;

туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;

жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;

Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини, шу жумладан вақтинча яшаш муддатлари кейинги ойга ўтадиган жисмоний шахслар бўйича ўтган ойдаги амалдаги яшаш кунлари учун тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.

Низомнинг мазкур бандида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади»;

г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорининг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар»;

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 52-бандида:

а) биринчи хатбошидаги «100 минг АҚШ долларига» сўзлари «400 млн.сўмга» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги «300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларига» сўзлари «4 млн. сўмдан 400 млн. сўмга» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошидан «чет эл валютаси ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада» сўзлари чиқариб ташлансин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 5-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 12-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)» 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 1-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда).

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 489-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 28-сон, 660-модда) билан тасдиқланган Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошидаги «Кафолот бирлашмасига мурожаат қилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳисоблаганда йигирма минг АҚШ долларидан» сўзлари «80 млн. сўмдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 июлдаги 541-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 30-сон, 740-модда) билан тасдиқланган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Вақтинчалик изомнинг 14-бандидаги «эквиваленти 100 млн. АҚШ доллари» сўзлари «400 млрд. сум» сўзлари билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 28 июндаги, 235-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 35-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори иловасининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 68-модда).

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарори 1-иловасининг 113-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2012 йил 19 декабрдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 88-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 10 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 4-сон, 25-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро авиаташув хизматлари кўрсатилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 358-модда).

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаташув хизматларини амалга ошириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2014 йил 20 мартдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 27-модда).

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловасининг 109-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 14.02.2018 й., 09/18/106/0696-сон)