About Intellectual Property IP Training Respect for IP IP Outreach IP for… IP and... IP in... Patent & Technology Information Trademark Information Industrial Design Information Geographical Indication Information Plant Variety Information (UPOV) IP Laws, Treaties & Judgements IP Resources IP Reports Patent Protection Trademark Protection Industrial Design Protection Geographical Indication Protection Plant Variety Protection (UPOV) IP Dispute Resolution IP Office Business Solutions Paying for IP Services Negotiation & Decision-Making Development Cooperation Innovation Support Public-Private Partnerships AI Tools & Services The Organization Working with WIPO Accountability Patents Trademarks Industrial Designs Geographical Indications Copyright Trade Secrets WIPO Academy Workshops & Seminars IP Enforcement WIPO ALERT Raising Awareness World IP Day WIPO Magazine Case Studies & Success Stories IP News WIPO Awards Business Universities Indigenous Peoples Judiciaries Genetic Resources, Traditional Knowledge and Traditional Cultural Expressions Economics Gender Equality Global Health Climate Change Competition Policy Sustainable Development Goals Frontier Technologies Mobile Applications Sports Tourism PATENTSCOPE Patent Analytics International Patent Classification ARDI – Research for Innovation ASPI – Specialized Patent Information Global Brand Database Madrid Monitor Article 6ter Express Database Nice Classification Vienna Classification Global Design Database International Designs Bulletin Hague Express Database Locarno Classification Lisbon Express Database Global Brand Database for GIs PLUTO Plant Variety Database GENIE Database WIPO-Administered Treaties WIPO Lex - IP Laws, Treaties & Judgments WIPO Standards IP Statistics WIPO Pearl (Terminology) WIPO Publications Country IP Profiles WIPO Knowledge Center WIPO Technology Trends Global Innovation Index World Intellectual Property Report PCT – The International Patent System ePCT Budapest – The International Microorganism Deposit System Madrid – The International Trademark System eMadrid Article 6ter (armorial bearings, flags, state emblems) Hague – The International Design System eHague Lisbon – The International System of Appellations of Origin and Geographical Indications eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediation Arbitration Expert Determination Domain Name Disputes Centralized Access to Search and Examination (CASE) Digital Access Service (DAS) WIPO Pay Current Account at WIPO WIPO Assemblies Standing Committees Calendar of Meetings WIPO Webcast WIPO Official Documents Development Agenda Technical Assistance IP Training Institutions COVID-19 Support National IP Strategies Policy & Legislative Advice Cooperation Hub Technology and Innovation Support Centers (TISC) Technology Transfer Inventor Assistance Program WIPO GREEN WIPO's Pat-INFORMED Accessible Books Consortium WIPO for Creators WIPO Translate Speech-to-Text Classification Assistant Member States Observers Director General Activities by Unit External Offices Job Vacancies Procurement Results & Budget Financial Reporting Oversight
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Laws Treaties Judgments Browse By Jurisdiction

Uzbekistan

UZ178

Back

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ЎРҚ-322-сон 07.12.2013 Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлигининг Бюджетдан Ташқари Маблағларини Шакллантириш Ва Улардан Фойдаланиш Тартиби Тўғрисидаги Низомни Тасдиқлаш Ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда)

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ЎРҚ-322-сон 07.12.2013 Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлигининг Бюджетдан Ташқари Маблағларини Шакллантириш Ва Улардан Фойдаланиш Тартиби Тўғрисидаги Низомни Тасдиқлаш Ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига, истисно тариқасида,

«Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонаси билан унинг уставига мувофиқ корхона томонидан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишига рухсат этилсин.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 81- сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 98-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Белгилансинки, «Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази» давлат унитар корхонаси томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги 81- сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 98-модда)

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.,

2013 йил 7 декабрь, 322-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш манбаларини, шунингдек улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Агентлик қуйидаги ҳисоб рақамларини очади: а) банкларда: миллий валютада патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа

тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақами; хорижий валютадаги ҳисоб рақамлари, шу жумладан блок-ҳисоб рақамлари

(хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича); б) ғазначилик бўлинмаларида тегишли ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари. 3. Агентликнинг миллий ва хорижий валютадаги маблағларини ҳисобга олиш

алоҳида-алоҳида юритилади.

II. Бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби

4. Патент божларини, йиғимларни ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлаш бўйича миллий валютада тушган маблағлар:

тушган маблағлар умумий ҳажмининг 20 фоизи миқдорида — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

тушган маблағлар умумий ҳажмининг 80 фоизи миқдорида — Агентликнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга

оширганлик учун тушган валюта маблағлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3- кунигача валюта блок-ҳисоб рақамларидан (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича):

Олдинги таҳрирга қаранг. агар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида бошқача тартиб

белгиланмаган бўлса, хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 90 фоизи миқдорида — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 2 фоизи миқдорида — белгиланган тартибда конвертация қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

хорижий валютада тушган маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида — Агентликнинг хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича очилган хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302- сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 395-модда)

6. Агентликнинг тегишли ғазначилик ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг: а) камида 50 фоизидан — Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни ўз

вақтида бажариш билан боғлиқ бўлган Агентликнинг жорий таъминоти учун, шу жумладан:

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш, хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;

Агентликнинг архив ишларини юритиш ва кутубхона фондини таъминлаш учун; ахборот ва тармоқ ресурсларини шакллантириш ва сақлаш, шу жумладан сервер

ҳамда телекоммуникация асбоб-ускуналарига, компьютерларга ташкилий техникага техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни яратиш ва кузатиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек матбаа хизматлари кўрсатиш учун;

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида жалб этилган маҳаллий ва хорижий мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.

б) қолган маблағлардан — Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.

Бунда блок-ҳисоб рақамларидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) ҳамда Агентликнинг миллий валютада патент божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловларни тўлаш бўйича ҳисоб рақамидаги маблағлардан бошқа йўналишлар бўйича фойдаланиш тақиқланади.

7. Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида Агентликнинг вақтинчалик фойдаланилмаётган бюджетдан ташқари маблағлари банклардаги депозитларга жойлаштирилиши мумкин.

8. Ҳисоб рақамларидаги, шу жумладан блок-ҳисоб рақамидаги (ҳар бир хорижий валюта бўйича) Агентликнинг тасарруфида қолган хорижий валютадаги маблағлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотиш кунидаги курси бўйича) сўм эквивалентига ҳисоблаган ҳолда Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

Бунда миллий валютага конвертация қилинган маблағлар Агентликнинг миллий валютадаги ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.

III. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари 9. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантиришга ажратиладиган маблағлар

юқори малакали кадрларни моддий қўллаб-қувватлашга ва меҳнатини рағбатлантиришга, Агентлик ходимлари нуфузини оширишга, интеллектуал мулк объектларига бўлган

ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя ва муҳофаза қилиш соҳасидаги ёш истиқболли мутахассислар ва олимларни жалб этишга йўналтирилади.

10. Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш Агентликнинг миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

рағбатлантириш тўловлари; ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари билан боғлиқ

мукофотлар; бир йўла мукофотлар тўлаш; ходимларга моддий ёрдам ва компенсациялар тўлаш; йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар. 11. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантириш

тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.

Агентликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Агентлик бош директори ёки бош директорнинг таркибий бўлинмага мутасадди бўлган ўринбосари тақдимига кўра Агентликнинг махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентлик бош директорининг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Агентликнинг бош директори томонидан қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Агентликнинг бош директорига рағбатлантириш тўловлари ва мукофотларни белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

12. Агентликнинг махсус комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Комиссия таркибига Агентликнинг бош директори ва Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг вакили мажбурий тартибда киритилади. Комиссиянинг иш тартиби Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

IV. Рағбатлантириш тўловлари 13. Рағбатлантириш тўловлари юқори малака учун лавозим маошларига ҳар ойлик

шахсий устамалар тарзида, ходим лавозим маошининг 65 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.

Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.

V. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлар, шунингдек бирйўла мукофотлар тўлаш

14. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходим мукофотининг аниқ миқдори ходим йиллик лавозим маошининг саккиз баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.

15. Йиллик иш якунлари бўйича Агентлик ходимларига қўшимча мукофотлар тўланиши мумкин.

Бунда мукофотларнинг йиллик миқдори ходимнинг ҳисобот йилидаги лавозим маошининг олти бараваридан ошмаслиги керак.

16. Агентлик ходимларига алоҳида муҳим аниқ топшириқларнинг юқори сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир йўла мукофот тўланиши мумкин, унинг миқдори йилига икки лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

VI. Ходимларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари 17. Ходим меҳнат таътилига чиққанда унга бир лавозим маошидан кўп бўлмаган

миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин. Моддий ёрдам, шунингдек Агентлик ходимларига истисно ҳолларда — уларнинг

мурожаатига ёки Агентлик касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей тантаналарида, яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳатлар олганида, оғир касалланганида, табиий офатлар оқибатида ва бошқа ҳолларда) тегишли ходимнинг икки лавозим маошигача бўлган миқдорда тўланиши мумкин.

18. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — энг кам ойлик иш ҳақининг кўпи билан 2 баравари миқдорида белгиланади ва тўланади.

19. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда — транспортда юриш ойлик карточкаси қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва тўланади.

VII. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш тартиби 20. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини сарфлаш Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган даромад ва харажатларнинг тасдиқланган сметасига мувофиқ уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамидан тушиши доирасида амалга оширилади.

21. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича тасдиқланган сметада назарда тутилган миқдорлардан ортиқча тушган бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш сметага тегишли ўзгартириш киритилгандан кейин амалга оширилади.

22. Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва улар учун Агентликнинг ғазначилик ҳисоб рақамларидан тўлов қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

23. Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида назарда тутилган ва жорий молия йилида сарфланмаган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда улардан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадлар учун кейинги молия йилида фойдаланилади.

VIII. Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик

ва назорат

24. Агентликнинг ушбу Низомда кўрсатилган бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Агентликнинг бош директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.

25. Агентлик ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этиш шарт.

26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳар икки йилда камида бир марта Агентликнинг молия-хўжалик фаолиятини, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари тўлиқ тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини мажбурий тартибда ўрганган ҳолда тафтиш қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорининг 3- банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) ва қарорга 3-илова.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ–111-сонли Қонуни)» 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16- модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4- сон, 14-модда).

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 649-модда; 2017 йил.,7- сон, 98-модда, 21-сон, 395-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018

й., 09/18/109/0699-сон)