Propiedad intelectual Formación en PI Respeto por la PI Divulgación de la PI La PI para... La PI y… La PI en… Información sobre patentes y tecnología Información sobre marcas Información sobre diseños industriales Información sobre las indicaciones geográficas Información sobre las variedades vegetales (UPOV) Leyes, tratados y sentencias de PI Recursos de PI Informes sobre PI Protección por patente Protección de las marcas Protección de diseños industriales Protección de las indicaciones geográficas Protección de las variedades vegetales (UPOV) Solución de controversias en materia de PI Soluciones operativas para las oficinas de PI Pagar por servicios de PI Negociación y toma de decisiones Cooperación para el desarrollo Apoyo a la innovación Colaboraciones público-privadas Herramientas y servicios de IA La Organización Trabajar con la OMPI Rendición de cuentas Patentes Marcas Diseños industriales Indicaciones geográficas Derecho de autor Secretos comerciales Academia de la OMPI Talleres y seminarios Observancia de la PI WIPO ALERT Sensibilizar Día Mundial de la PI Revista de la OMPI Casos prácticos y casos de éxito Novedades sobre la PI Premios de la OMPI Empresas Universidades Pueblos indígenas Judicatura Recursos genéticos, conocimientos tradicionales y expresiones culturales tradicionales Economía Igualdad de género Salud mundial Cambio climático Política de competencia Objetivos de Desarrollo Sostenible Tecnologías de vanguardia Aplicaciones móviles Deportes Turismo PATENTSCOPE Análisis de patentes Clasificación Internacional de Patentes ARDI - Investigación para la innovación ASPI - Información especializada sobre patentes Base Mundial de Datos sobre Marcas Madrid Monitor Base de datos Artículo 6ter Express Clasificación de Niza Clasificación de Viena Base Mundial de Datos sobre Dibujos y Modelos Boletín de Dibujos y Modelos Internacionales Base de datos Hague Express Clasificación de Locarno Base de datos Lisbon Express Base Mundial de Datos sobre Marcas para indicaciones geográficas Base de datos de variedades vegetales PLUTO Base de datos GENIE Tratados administrados por la OMPI WIPO Lex: leyes, tratados y sentencias de PI Normas técnicas de la OMPI Estadísticas de PI WIPO Pearl (terminología) Publicaciones de la OMPI Perfiles nacionales sobre PI Centro de Conocimiento de la OMPI Informes de la OMPI sobre tendencias tecnológicas Índice Mundial de Innovación Informe mundial sobre la propiedad intelectual PCT - El sistema internacional de patentes ePCT Budapest - El Sistema internacional de depósito de microorganismos Madrid - El sistema internacional de marcas eMadrid Artículo 6ter (escudos de armas, banderas, emblemas de Estado) La Haya - Sistema internacional de diseños eHague Lisboa - Sistema internacional de indicaciones geográficas eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediación Arbitraje Determinación de expertos Disputas sobre nombres de dominio Acceso centralizado a la búsqueda y el examen (CASE) Servicio de acceso digital (DAS) WIPO Pay Cuenta corriente en la OMPI Asambleas de la OMPI Comités permanentes Calendario de reuniones WIPO Webcast Documentos oficiales de la OMPI Agenda para el Desarrollo Asistencia técnica Instituciones de formación en PI Apoyo para COVID-19 Estrategias nacionales de PI Asesoramiento sobre políticas y legislación Centro de cooperación Centros de apoyo a la tecnología y la innovación (CATI) Transferencia de tecnología Programa de Asistencia a los Inventores (PAI) WIPO GREEN PAT-INFORMED de la OMPI Consorcio de Libros Accesibles Consorcio de la OMPI para los Creadores WIPO Translate Conversión de voz a texto Asistente de clasificación Estados miembros Observadores Director general Actividades por unidad Oficinas en el exterior Ofertas de empleo Adquisiciones Resultados y presupuesto Información financiera Supervisión
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Leyes Tratados Sentencias Consultar por jurisdicción

Uzbekistán

UZ091

Atrás

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2002 йил 14 июнь, 209-сон Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент Идораси Фаолиятини Ташкил Этиш Тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]

LexUZ шарҳи

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги

322-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари

маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш

ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини

ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини

ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 мартдаги 77-

сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат патент

идораси ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида

Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-

сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини

маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида

белгиланган тартибда патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар тарзида

идоранинг ҳисоб рақамига тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга

оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент

пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушадиган

маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 июндаги 65-сон

қарори таҳририда)

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент

идораси саноат мулки объектларига, селекция ютуқларига, электрон-ҳисоблаш техникаси

учун дастурларга, маълумотлар базаларига ва интеграл микросхемалар топологияларига

ҳуқуқий муҳофаза хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган юридик жиҳатдан аҳамиятли

ишларнинг амалга оширилганлиги учун ундириладиган патент пошлиналари миқдорлари

юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.

6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси

Давлат патент идораси буюртманомаларига биноан ҳукумат алоқаси телефонлари

ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Тошкент шаҳар, Тўйтепа

кўчаси, 2а-уйга жойлаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси билан

биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи

ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2002 йил 14 июнь,

209-сон

Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-

сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-

сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини

ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (кейинги

ўринларда Патент идораси деб аталади) патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа

тўловлар ундиришдан тушадиган миллий ва хорижий валюталардаги маблағлардан

фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар ундиришдан тушган

сўмдаги ва валютадаги маблағлардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш

мақсадида Патент идораси тижорат банкида (кейинги ўринларда банк деб аталади) сўмда

ва валютадаги ҳисоб рақамларининг қуйидаги турларини очади:

тушган валюта маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун

хорижий валюталардаги (АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Россия рубли ва

бошқалар) блок-ҳисоб рақамлари;

тушадиган сўм маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун

миллий валютадаги блок-ҳисоб рақамлари;

идора ихтиёрида қоладиган валюта маблағларидан мазкур Низомнинг 7-бандида

кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун хорижий валюталардаги жорий ҳисоб рақами;

патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни миллий валютада

ундиришдан тушган, шунингдек валюта маблағларини белгиланган тартибда биржадан

ташқари валюта бозорида сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомнинг 7-бандида

кўрсатилган мақсадларга йўналтирган ҳолда ўтказиш учун миллий валютадаги талаб

қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами.

3. Патент идорасининг кўрсатиб ўтилган валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига

фақат патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган

маблағлар ўтказилади.

4. Ушбу ҳисоб рақамлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот Патент идорасининг бошқа

банк ҳисоб рақамларидан алоҳида юритилади.

II. Патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан

тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби

5. Патент идораси томонидан патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа

тўловларни ундиришдан хорижий ва миллий валютада тушадиган маблағлар идоранинг

тегишли блок-ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

6. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар учун тушган

валюта маблағлар ҳар ўн кунда, ҳар бир ойнинг 10, 20 ва 30-кунидан кечикмай валюта

блок-ҳисоб рақамларидан: (6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008

йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта (валюталарнинг ҳар бир

тури бўйича алоҳида) ҳисоб рақамларига — тушган маблағлар умумий ҳажмининг 92

фоизи миқдорида; (6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010

йил 2 апрелдаги 62-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларига (валюталарнинг ҳар бир

тури бўйича алоҳида) ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига — тушган

маблағлар умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида ўтказилади. (6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010

йил 2 апрелдаги 62-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

Бунда патент идорасининг блок-ҳисоб рақамларидаги валюта ва сўмдаги

маблағларидан бошқа йўналишларда фойдаланиш тақиқланади. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон

қарори таҳририда)

7. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига тушган

маблағларнинг:

Олдинги таҳрирга қаранг.

камида 50 фоизидан — идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш,

кадрлар тайёрлаш, хизмат сафари харажатларини, шунингдек саноат объектларини ва

интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича

халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши билан боғлиқ

харажатларни қоплашда; (7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006

йил 20 июндаги 65-сон қарори таҳририда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

қолган маблағлардан — идора ходимларини моддий рағбатлантиришда

фойдаланиш мумкин; (7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006

йил 20 июндаги 65-сон қарори таҳририда)

Идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун назарда тутилган

маблағлар ҳисобига автотранспорт воситалари, алоқа воситалари ва шунга ўхшаш бошқа

буюмлар (офис техникаси, аудио-видео техника, офисни жиҳозлаш учун юмшоқ ва қаттиқ

жиҳозлар ва шу кабилар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлигининг розилиги билан йўл қўйилади.

8. Патент идорасининг жорий ҳисоб рақамларидаги маблағлар биржадан ташқари

валюта бозорида сотилиши мумкин.

9. Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларидаги валюта

маблағларининг бир қисми сотилган тақдирда унинг сўмга тенг қиймати Патент

идорасининг талаб қилиб олинадиган сўмдаги депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.

Жорий ҳисоб рақами ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги

маблағлардан фақат мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш

мумкин.

III. Идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари

Олдинги таҳрирга қаранг.

10. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидан мазкур

Низомнинг 7-бандига мувофиқ ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрлар

меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, патент иши нуфузини оширишга,

интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасига ёш истиқболли

мутахассисларни жалб қилишга йўналтирилади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 июндаги 65-сон

қарори таҳририда)

11. Патент идораси ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон

Республикаси миллий валютасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

рағбатлантирувчи тўловлар;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тақдирлаш;

бир галлик мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари.

12. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантирувчи тўлов

ва мукофот белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Патент идораси раҳбари томонидан

идора таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ва касаба уюшмаси

қўмитаси билан келишган ҳолда қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Патент идораси раҳбарига

рағбатлантирувчи тўловлар ва мукофот белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

13. Ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва харажатларни компенсация қилиш

тўғрисидаги қарор Патент идорасининг камида 5 кишидан иборат таркибдаги махсус

комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига идора раҳбари ва касаба

уюшмаси қўмитаси вакили кириши шарт. Комиссия ишининг иш тартиби идора раҳбари

томонидан тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган низом билан

белгиланади.

IV. Рағбатлантирувчи тўловлар

14. Рағбатлантирувчи тўловлар ходимларнинг юқори малакаси учун Патент

идораси таркибий бўлинмалари раҳбариятининг тақдимномасига кўра ходим лавозим

маоши миқдорининг 75 фоизи миқдорида лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий

устамалар сифатида белгиланиши мумкин.

15. Ходимларнинг лавозим маошларига устамалар топшириқлар ўз вақтида

бажарилмаган, иш сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган тақдирда бекор

қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.

V. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлаш ва бир галлик мукофотлар

тўлаш

16. Патент идораси ходимлари йил чорагидаги иш якунлари бўйича

мукофотланадилар.

17. Йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофот топшириқлар ортиғи билан

бажарилган, ходимларга юкланган лавозим мажбуриятлари зарур даражада бажарилган

тақдирда амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи ҳисобланадиган

вақт) учун тўланади.

18. Йил чораги якунлари бўйича ҳар бир ходимни мукофотлашнинг аниқ миқдори

ходимнинг иккита лавозим маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.

19. Ишда нуқсонларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар

мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишдаги нуқсонлар ва меҳнат интизоми

бузилишлари рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.

20. Идоранинг бир йилдаги иш якунлари бўйича Патент идорасининг рўйхатдаги

таркибида турувчи ходимларга қўшимча мукофот тўланиши мумкин.

Бир йилдаги иш якунлари бўйича ходимларни мукофотлашнинг умумий суммаси

ҳисобот йилида шаклланган ўртача иш ҳақининг олти бараваридан ортиқ бўлиши мумкин

эмас.

21. Бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш бутун календарь йил давомида

ишлаган ходимларга тўлиқ миқдорда тўланади.

22. Бутун календарь йил мобайнида ишлаган, бироқ мазкур мукофотлаш

тўланишигача Патент идорасидан бўшаган ходимларга ушбу мукофот тўлиқ миқдорда ва

ушбу мукофотни тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

23. Календарь йил тамом бўлишигача ишдан бўшаган ходимларга, ишдан бўшаш

сабабларидан қатъи назар, бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофот тўланмайди.

24. Иш ҳақи ҳисоблаш тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари

ходимларга бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотни ҳисоблаш учун асос

ҳисобланади.

25. Патент идораси ходимларига аниқ алоҳида муҳим вазифалар юқори сифатли

ва ўз вақтида бажарилганлиги учун бир галлик мукофотлар тўланиши мумкин. Ушбу

мукофот миқдори бир йилда иккита лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

VI. Ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари

26. Ходим меҳнат таътилига чиққан тақдирда унга битта лавозим маошидан кўп

бўлмаган миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.

27. Иш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда (дафн этиш, касал бўлганда ва бахтсиз

ҳодисаларда) ходимга иккита лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши

мумкин.

28. Ходимларга овқатланиш учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик лавозим

маошининг 0,5 гача миқдорида белгиланади ва тўланади.

29. Ходимларнинг жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар

ойда ойлик йўлкира карточкалари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва

тўланади.

VII. Моддий рағбатлантириш фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини

назорат қилиш ва унинг учун жавобгарлик

30. Патент идораси йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чораги тамом бўлгандан

кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига

сўмдаги ва валютадаги блок-ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тақсимланиши,

шунингдек идоранинг жорий валюта ҳисоб рақамлари ва талаб қилиб олинадиган депозит

ҳисоб рақамидаги маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

31. Мазкур Низомда кўрсатилган идора ходимларини моддий рағбатлантириш

шакллари ўрнатилиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланиши тўғрилиги учун жавобгарлик

Патент идорасининг раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.

32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош

бошқармаси икки йилда камида бир марта Патент идорасининг молия-хўжалик

фаолиятини белгиланган тартибда тафтиш қилади, идоранинг валюта ва сўмдаги ҳисоб

рақамларидаги маблағлар тўғри тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши

масаласини мажбурий тартибда ўрганади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар

ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-

сон қарорида:

а) 1-иловада:

бешинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармасининг ҳисоб рақамига»

сўзлари «давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармаси ҳисоб рақамига» сўзлари

«давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг VIII бўлимида:

бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бўйича»;

«Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида» сўзлари «Товар

белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари

тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган

валюта тушумларини тақсимлаш жадвалида:

«Республика валюта жамғармаси» устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён

қилинсин:

«Давлат бюджети»;

11-бандда:

«Вазирлик, идора жамғармаси» устунидаги «100» рақами «10» рақами билан

алмаштирилсин;

«Давлат бюджети» устуни «75%/15%*» рақамлари билан тўлдирилсин;

охирги устундаги «Фан ва техника давлат қўмитасининг Патент идораси» сўзлари

«Давлат патент идораси» сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвал қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«*изоҳ:

— 75% Давлат бюджети даромадига;

— 15% Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги

Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори «Ўзбекистон

Республикаси ҚТ., 2002 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Илмий-техника

тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника

фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

4-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан

тўлдирилсин:

— Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи

патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи 15% миқдоридаги

валюта ва сўмдаги маблағлар»;

5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи

патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи валюта ва сўмдаги

маблағлар ҳар ўн кунда ҳисобот даврида амалда тушган маблағларнинг 15 фоизи

миқдорида Жамғарманинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 93-модда; 2004 й., 43-

сон, 456-модда; 2008 й., 19-сон, 160-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда, 23-сон, 183-модда; 2011

й., 22-23-сон, 236-модда)