Propiedad intelectual Formación en PI Respeto por la PI Divulgación de la PI La PI para... La PI y… La PI en… Información sobre patentes y tecnología Información sobre marcas Información sobre diseños industriales Información sobre las indicaciones geográficas Información sobre las variedades vegetales (UPOV) Leyes, tratados y sentencias de PI Recursos de PI Informes sobre PI Protección por patente Protección de las marcas Protección de diseños industriales Protección de las indicaciones geográficas Protección de las variedades vegetales (UPOV) Solución de controversias en materia de PI Soluciones operativas para las oficinas de PI Pagar por servicios de PI Negociación y toma de decisiones Cooperación para el desarrollo Apoyo a la innovación Colaboraciones público-privadas Herramientas y servicios de IA La Organización Trabajar con la OMPI Rendición de cuentas Patentes Marcas Diseños industriales Indicaciones geográficas Derecho de autor Secretos comerciales Academia de la OMPI Talleres y seminarios Observancia de la PI WIPO ALERT Sensibilizar Día Mundial de la PI Revista de la OMPI Casos prácticos y casos de éxito Novedades sobre la PI Premios de la OMPI Empresas Universidades Pueblos indígenas Judicatura Recursos genéticos, conocimientos tradicionales y expresiones culturales tradicionales Economía Igualdad de género Salud mundial Cambio climático Política de competencia Objetivos de Desarrollo Sostenible Tecnologías de vanguardia Aplicaciones móviles Deportes Turismo PATENTSCOPE Análisis de patentes Clasificación Internacional de Patentes ARDI - Investigación para la innovación ASPI - Información especializada sobre patentes Base Mundial de Datos sobre Marcas Madrid Monitor Base de datos Artículo 6ter Express Clasificación de Niza Clasificación de Viena Base Mundial de Datos sobre Dibujos y Modelos Boletín de Dibujos y Modelos Internacionales Base de datos Hague Express Clasificación de Locarno Base de datos Lisbon Express Base Mundial de Datos sobre Marcas para indicaciones geográficas Base de datos de variedades vegetales PLUTO Base de datos GENIE Tratados administrados por la OMPI WIPO Lex: leyes, tratados y sentencias de PI Normas técnicas de la OMPI Estadísticas de PI WIPO Pearl (terminología) Publicaciones de la OMPI Perfiles nacionales sobre PI Centro de Conocimiento de la OMPI Informes de la OMPI sobre tendencias tecnológicas Índice Mundial de Innovación Informe mundial sobre la propiedad intelectual PCT - El sistema internacional de patentes ePCT Budapest - El Sistema internacional de depósito de microorganismos Madrid - El sistema internacional de marcas eMadrid Artículo 6ter (escudos de armas, banderas, emblemas de Estado) La Haya - Sistema internacional de diseños eHague Lisboa - Sistema internacional de indicaciones geográficas eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediación Arbitraje Determinación de expertos Disputas sobre nombres de dominio Acceso centralizado a la búsqueda y el examen (CASE) Servicio de acceso digital (DAS) WIPO Pay Cuenta corriente en la OMPI Asambleas de la OMPI Comités permanentes Calendario de reuniones WIPO Webcast Documentos oficiales de la OMPI Agenda para el Desarrollo Asistencia técnica Instituciones de formación en PI Apoyo para COVID-19 Estrategias nacionales de PI Asesoramiento sobre políticas y legislación Centro de cooperación Centros de apoyo a la tecnología y la innovación (CATI) Transferencia de tecnología Programa de Asistencia a los Inventores (PAI) WIPO GREEN PAT-INFORMED de la OMPI Consorcio de Libros Accesibles Consorcio de la OMPI para los Creadores WIPO Translate Conversión de voz a texto Asistente de clasificación Estados miembros Observadores Director general Actividades por unidad Oficinas en el exterior Ofertas de empleo Adquisiciones Resultados y presupuesto Información financiera Supervisión
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Leyes Tratados Sentencias Consultar por jurisdicción

Uzbekistán

UZ144

Atrás

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрель 65-сонли Қарори Патент Божлари Ва Тўловлари Тўғрисидаги Низомни Ҳамда Патент Божлари Ва Тўловлари Ставкаларини Тасдиқлаш Ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда)



[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.01 Умумий масалалар;

2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;

3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар;

4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Интеллектуал мулк. Фуқаролик муомаласи қатнашчиларини индивидуаллаштириш воситалари;

2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги Низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида

(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, товарлар келиб чиққан жой номларини, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божлари ва тўловлари ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ҳисоб рақамларига тушадиган патент божлари ва тўловлари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

Олдинги таҳрирга қаранг.

90 фоизи — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)

2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисоб рақамига;

8 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига;

б) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган маблағларнинг:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига;

80 фоизи — Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш (маблағларнинг камида 50 фоизи) соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашишда, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига ўтказилади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бир ой муддатда ўзининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарор 2006 йил 1 июлдан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2006 йил 20 апрель,

65-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
20 апрелдаги 65-сон қарорига
1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божлари ва тўловлари тўғрисида

низом

(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Мазкур Низом:

патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;

тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Бож ёки тўловлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳисоб рақамларига тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда талабнома ёки патент, гувоҳноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами, бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракат номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) бўлиши лозим. Агар талабномага рўйхатдан ўтказиш рақами берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари, шунингдек, биринчи муаллифнинг фамилияси ёки талабнома берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Тўланган бож ёки тўловнинг миқдори белгиланган бож ёки тўлов миқдорига мувофиқлиги бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

5. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар ҳуқуқий муҳофаза қилиниши билан боғлиқ божнинг ёки тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракат содир этилмайди.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

6. Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун талабномага доир бож ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳларига талабнома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун божнинг белгиланган миқдоридан кам миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза ариза берувчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунаси тавсифида формулада биринчи бўлиб кўрсатилган ва улар учун бож тўланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.

Агар талабнома бож талабнома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг ариза берувчи томонидан танланган ва улар учун бож тўланган классларига нисбатан белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун ўтказилади.

(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ариза берувчи Агентлик томонидан етишмаётган бож қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб 3 ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7. Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

8. Тўланган талабнома божи ва тўловлари қайтарилмайди.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг — божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент божларини ёки тўловларини миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар божни ёки тўловни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да тўлайдилар.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)

Олдинги таҳрирга қаранг.

12. Божларни ёки тўловларни қайтаришга доир банк хизматлари учун бож ёки тўловлар тўлаган шахс ҳисобидан ҳақ тўланади.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 — 1.4, 2.1 — 2.4, 3.1 — 3.2, 5.1 — 5.2, 7.1 — 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси;

уруш йиллари фронт ортида ишлаганлик (ёки хизмат қилганлик) учун берилган гувоҳнома;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси.

Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
20 апрелдаги 65-сон қарорига
2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божлари ва тўловлари

Ставкалари

(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 520-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бож ёки тўловлар коди

Бож ёки тўловларнинг вазифаси

Ставкалар

Бож ёки тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари

миллий валютада (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент)

хорижий валютада (АҚШ доллари)

1. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари

1.1.

1.1. Талабнома берилганлиги учун тўланадиган бож

1.1.1.

Патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга ва маълумотларни эълон қилишга талабнома бериш:

Буюртманома бериш билан бир вақтда

— битта ихтирога

1

420

— ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ихтирога

0,5

210

— 35 саҳифадан ортиқ бўлган тавсифнинг кейинги ҳар бир саҳифаси учун қўшимча равишда

0,01

0,4

1.1. 2

Патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга талабнома бериш:

— битта фойдали моделга

1

420

— фойдали моделлар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир фойдали моделга

0,5

210

1.1.3.

Патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга талабнома бериш:

— саноат намунасининг битта вариантига

1

420

вариантларга, қўшимча равишда иккитадан ўнтагача бўлган ҳар бир вариант учун

0,5

210

— вариантларга, қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган ҳар бир вариант учун

1

420

1.2.

Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланадиган бож

1.2.1.

Қуйидагиларга нисбатан экспертиза ўтказиш:

2

840

Расмий экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

— битта фойдали моделга

— фойдали моделлар гуруҳига, биттадан ортиқ бўлган ҳар бир фойдали моделга

2

840

— ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,2

84

— қўшимча равишда йигирматадан ортиқ формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,1

42

1.2.2.

Қуйидагиларга нисбатан илмий-техник экспертиза ўтказиш:

а) битта ихтирога

3

1260



Илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

— ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ихтирога

3

1260

— қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,2

84

— қўшимча равишда йигирматадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,1

42

б) — битта саноат намунасига

3

1260


Расмий экспертиза ўтказилганлиги тўғрисидаги қарор юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

— қўшимча равишда иккитадан ўнтагача саноат намунасининг ҳар бир вариантига

1

420

— қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган саноат намунасининг ҳар бир вариантига

2

840

в) ихтиро учун берилган талабномада халқаро қидириш органларининг бири томонидан тайёрланган халқаро қидириш тўғрисида ҳисобот мавжуд бўлган тақдирда, Патент кооперацияси тўғрисидаги шартномага мувофиқ бож миқдори қуйидагиларни ташкил этади:

— битта ихтирога

2,5

1000




Илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

— ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир навбатдаги ихтирога

2

840

— қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,2

84

— қўшимча равишда йигирматадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

0,1

42

1.3.

Патентларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш

1.3.1.

Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунасини рўйхатдан ўтказиш

0,6

250

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

1.3.2.

Эълон қилиш:

а) расмий бюллетенда рўйхатдан ўтказилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари тўғрисидаги маълумотлар

0,2

84

б) ихтирога, фойдали моделга тавсиф:

— 35 вараққача бўлган ҳажмда, шу жумладан формула, чизмалар, реферат ва бошқа материаллар

0,6

250

— қўшимча равишда 35 варақдан ортиқ бўлган ҳар бир навбатдаги варақ учун

0,01

8,4

1.3.3.

Патентларни бериш

0,6

250

1.4.

Патентларнинг амал қилишини сақлаганлик учун тўланадиган бож

1.4.1.

Фойдали моделга патентнинг амал қилишининг ҳар бир йили учун талабнома берилган санадан бошлаб ҳар йили сақлаш:

Биринчи йил учун — патент рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йиллар учун — жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тамом бўлишига қадар охирги уч ой мобайнида

а) 5 йил доирасида

1

420

б) 6—8 йил доирасида

1

420

1.4.2.

Талабнома берилган санадан бошлаб ихтирога патентнинг амал қилишини сақлаш:

Уч йил учун – патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун – жорий йилнинг охирги уч ойи мобайнида

учинчи йил учун

0,2

84

— тўртинчи
— олтинчи йиллар учун

0,4

168

— еттинчи
— ўнинчи йиллар учун

0,5

210

— ўн биринчи
— ўн тўртинчи йиллар учун

0,7

294

— ўн бешинчи
— ўн олтинчи йиллар учун

0,9

378

–– ўн еттинчи
–– йигирманчи йиллар учун

1

420

Ихтирога патентнинг амал қилишини ҳар йили талабнома берилган санадан бошлаб узайтириш:

— йигирма биринчи
–– йигирма бешинчи йиллар учун

3

1260

1.4..3.

Амал қилишининг талабнома берилган санадан бошлаб саноат намунасига патентнинг амал қилишини ҳар йили сақлаш:

Уч йил учун — патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун — патент амал қиладиган муддат ўтгунгача охирги уч ой мобайнида

учинчи—еттинчи йиллар учун

1

420

саккизинчи—ўнинчи йиллар учун

1,5

630

ўн биринчи—ўн бешинчи йиллар учун (узайтирилган ҳар бир йил учун)

2

840

1.4.4.

Қўшимча бож:

а) патентнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин 6 ойлик муддат берганлик учун

белгиланган бож миқдорининг 50 фоизи

Узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

б) ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патентнинг амал қилиш муддатини тиклаганлик учун

патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун белгиланган бож миқдорининг 100 фоизи (патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ариза берилган сана тўғри келадиган йил учун)

Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

1.5.

Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

1.5.1.

Қуйидагилардан иборат бўлган лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш:

Ариза бериш билан бир вақтда

— ихтирога, саноат намунасига, фойдали моделга битта патент

2

840

— ихтирога, саноат намунасига, фойдали моделга бир нечта патент, лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир муҳофаза ҳужжати учун қўшимча равишда

1

420

1.5.2.

Қуйидагиларга бўлган ҳуқуқни бошқага бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш:

— ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига патент

3

1260

— ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига бир нечта патент, ҳуқуқини бошқага бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир муҳофаза ҳужжати учун қўшимча равишда

2

840

1.5.3.

Ихтиродан, фойдали моделдан, саноат намунасидан фойдаланишга ҳуқуқни исталган шахсга бериш тўғрисидаги ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш (очиқ лицензия)

0,2

84

1.6.

Ўзгартиришлар киритиш

1.6.1.

Аризачининг ташаббусига кўра ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси юзасидан талабномага, шу жумладан ихтиро, фойдали модель формуласига, давлат экспертизаси қарори чиққунгача саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхатига тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

1.6.2.

Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси рўйхатдан ўтказилгунгача аризачини ўзгартириш

0,5

210

Ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

1.6.3.

Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномани ажратиш, дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир буюртманома учун (биргалик бузилган тақдирда)

2

840

Ажратилган буюртманомани бериш билан бир вақтда

1.6.4.

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

1.6.5.

Ихтирога талабномани фойдали моделга талабномага ўзгартириш

0,3

125

Буюртманомаларни ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

1.6.6.

Фойдали моделга талабномани ихтирога буюртманомага ўзгартириш

0,5

210

1.7.

Ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш

1.7.1.

Ихтирога, фойдали моделга, саноат намуналарига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган муддатини узайтириш, узайтирилган ҳар бир ой учун:

Белгиланган муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

— белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача доирасида

0,2

84

— 6 ойдан 12 ойгача

1

420

1.7.2.

Муддатини узайтириш:

а) ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномалар саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида белгиланган муддатдан кечикиб берилганда конвенцион устуворликни сўраш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга

0,5

210

Ариза бериш билан бир вақтда

б) ихтирога илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга

0,5

210

1.7.3.

Қуйидаги муддатлар доирасида берилган илтимоснома бўйича, ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига талабномалар юзасидан экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш:

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

— белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача

1,4

600

— 6 ойдан 12 ойгача

3

1260

2. Селекция ютуқлари

2.1.

Талабнома божлари

Селекция ютуқларига патент бериш юзасидан талабномалар бериш ва расман экспертиза ўтказиш

1

420

Талабнома бериш билан бир вақтда

2.2.

Патентга муносиблик юзасидан экспертиза ўтказиш учун божлар

2.2.1.

Селекция ютуғининг янгилик эканлиги юзасидан экспертиза ўтказиш

1

420

Кўриб чиқишга талабнома қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

2.2.2.

Селекция ютуғининг фарқланиши, ўхшашлиги ва барқарорлиги юзасидан синовлар ўтказиш

4

1260

Талабнома синов режасига киритилгани тўғрисида билдиришнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

2.3.

Патентларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш

2.3.1.

Селекция ютуғини рўйхатдан ўтказиш

0,6

250

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

2.3.2.

Эълон қилиш:

а) расмий ахборотномада:

— селекция ютуғи юзасидан талабнома қабул қилингани тўғрисидаги маълумотлар

0,2

84

— рўйхатдан ўтказилган селекция ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар

0,2

84

б) селекция ютуғига тавсифлар:

—реферат ва бошқа материаллар билан бирга 35 листгача ҳажмда:

0,6

250

— 35 листдан ортиқ кейинги ҳар бир лист учун

0,01

8,4

2.3.3.

Патентлар бериш

0,6

250

2.4.

Селекция ютуқларига патентнинг амал қилишини сақлаш учун ожлар

2.4.1.

Селекция ютуғига патентни рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўз кучида сақлаш, амал қилишининг ҳар бир йили учун:

Биринчи йил учун — патентни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йилларда жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида

биринчи — учинчи йиллар учун

0,2

84

тўртинчи — олтинчи йиллар учун

0,4

168

еттинчи — ўнинчи йиллар учун

0,5

210

ўн биринчи — ўн тўртинчи йиллар учун

0,7

294

ўн бешинчи — ўн олтинчи йиллар учун

0,9

378

ўн еттинчи — йигирманчи йиллар учун

1

420

йигирма биринчи — ўттизинчи йиллар учун (узайтириш)

1,2

504

2.4.2.

Патентнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ой муддат берганлик учун қўшимча бож

белгиланган бож
миқдорининг 50 фоизи

Муддатни узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

2.4.3.

Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаганлик учун

патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун белгиланган бож миқдорининг 100 фоизи (патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган сана тўғри келадиган йил учун)

Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

2.5.

Селекция ютуқларига ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

2.5.1

Қуйидагилардан иборат лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш:

Ҳуқуқни бериш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда

— селекция ютуғига битта патент

2

840

— селекция ютуғига бир нечта патент, лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар қайси патент учун қўшимча равишда

0,5

420

2.5.2.

Қуйидагилар:

селекция ютуғига патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

3

1260

селекция ютуғига бир нечта патентларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш, бошқага ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир патент учун қўшимча равишда

2

840

2.5.3.

Селекция ютуғидан фойдаланишга ҳуқуқни исталган шахсга бериш тўғрисидаги аризага доир маълумотларни эълон қилиш (очиқ лицензия)

0,2

84

Ариза бериш билан бир вақтда

2.6.

Ўзгартиришлар киритиш

2.6.1.

Давлат экспертизаси қарори чиққунгача селекция ютуғига талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

2.6.2.

Селекция ютуғи рўйхатдан ўтказилгунгача аризачини ўзгартириш

0,5

210

Ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

2.6.3.

Селекция ютуғига талабномани ажратиш, дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун (биргалик бузилган тақдирда)

2

840

Талабномани ажратиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

2.6.4.

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

2.7.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш

қуйидаги муддатларга берилган илтимоснома бўйича аризачи томонидан ўтказиб юборилган қонунда белгиланган муддатни тиклаш:

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

— белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 2 ойгача

0,6

250

— 3 ойдан 4 ойгача

1

420

— 6 ойгача

1,2

500

2.8.

Ҳужжатлар тақдим этиш муддатини узайтириш

Ҳужжатларни тақдим этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтириш:

0,2

84

Белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома бериш билан бир вақтда

3.Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарлар келиб чиқиш жойининг номи

3.1.

Талабнома божлари

3.1.1.

Товар белгисини, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишга ва талабномадаги кўрсаткичларни давлат экспертизасидан ўтказишга талабномалар бериш:

Талабнома бериш билан бир вақтда

— МКТУ битта класси учун

1,5

600

— биттадан ортиқ ҳар бир МКТУ класси учун

0,5

200

— жамоа белгисининг МКТУ битта класси учун

1,5

600

— биттадан ортиқ жамоа белгисининг МКТУ ҳар бир класси учун

0,5

200

3.1.2.

Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишга ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини беришга, товарнинг рўйхатдан ўтказиб бўлинган келиб чиққан жойидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга ва давлат экспертизаси ўтказишга талабномалар бериш

1,5

600

3.2.

Рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш

3.2.1.

Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш
Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатидаги товар белгисини киритиш.

0,6

250

Экспертиза қарори ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

3.2.2.

Товар белгилари, товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилиш, ҳаммага маълум товар белгиларига тегишли маълумотлар.

0,2

84

3.2.3.

Гувоҳнома бериш

0,6

250

3.3.

Гувоҳномаларнинг амал қилишини сақлаш учун божлар

3.3.1.

Товар белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун:

Биринчи йил учун — рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун бож тўланганини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда.

— МКТУ битта класси учун

2

600

— биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

0,5

60

3.3.2.

Жамоа белгисига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун:

Кейинги йиллар учун — гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида

— МКТУ битта класси учун

3

1200

— биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

0,5

120

3.3.3.

Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун

1,5

600

3.3.4.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ойлик муддат бериш учун қўшимча бож

белгиланган бож миқдорининг
50 фоизи

Муддатни узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

3.4.

Товар белгиларига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

3.4.1.

Қуйидагилардан иборат бўлган лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш:

Ҳуқуқ бериш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда

— битта товар белгиси

2

840

— бир нечта товар белгилари;
лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

1

420

3.4.2.

Қуйидагиларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш:

— битта товар белгисини

3

1260

— бир нечта товар белгиларини;
бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

1,5

630

3.5.

Ўзгартиришлар киритиш

3.5.1.

Давлат экспертизаси қарори чиққунгача аризачининг ташаббусига кўра товар белгисига талабномага ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишга талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

3.5.2.

Товар белгисига ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида ўзгартиришлар киритиш

1

420

3.5.3.

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

0,5

210

3.5.4.

Товар белгисига талабномаларни ажратиш (дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун) ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ажратиш (янгидан пайдо бўлган ҳар бир рўйхатдан ўтказиш учун)

1,4

600

Ажратиш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

3.5.5.

Талабнома берилган санадан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасигача бўлган даврда берилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқни бошқага бериш муносабати билан аризачини ўзгартириш

1,5

630

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

3.6.

Экспертиза сўрови бўйича ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш

3.6.1.

Товар белгиларига, товар келиб чиққан жой номига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган муддатини узайтириш, узайтиришнинг ҳар бир ойи учун

0,2

84

Узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда

3.6.2.

Товар белгиларига, товар келиб чиққан жой номига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш

1

240

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда

5. Интеграл микросхемалар топологиялари

5.1.

Талабнома божлари

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга ва давлат экспертизаси ўтказишга талабномалар бериш

1

420

Талабномалар бериш билан бир вақтда

5.2.

Рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳномалар бериш

5.2.1.

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш

0,6

250

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

5.2.2.

Рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилиш

0,2

84

5.2.3.

Гувоҳномалар бериш

0,6

250

5.3.

Интеграл микросхемалар топологиясига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

Интеграл микросхемалар топологиясига ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

2

840

Ҳуқуқ бериш тўғрисида ариза билан бир вақтда

5.4.

Ўзгартиришлар киритиш

Давлат экспертизаси қарори чиқарилгунгача интеграл микросхемалар топологияси юзасидан талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,5

210

Ўзгартиришлардан иборат материаллар билан бир вақтда

6. Апелляцияларни ва аризаларни апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқиш

6.1.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг қарорлари юзасидан аризалар

6.1.1.

Талабномаларнинг расман экспертизаси натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан апелляциялар

0,6

250

Апелляция бериш билан бир вақтда

6.1.2.

Қуйидагилар бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан апелляциялар:

а) фойдали моделга талабномалар экспертизаси

1

420

б) янги селекция ютуғи экспертизаси

1

420

в) ихтиро, саноат намунасига талабномалар моҳияти бўйича экспертиза

1,4

590

г) селекция ютуғининг фарқланиши, бир хиллиги ва барқарорлиги юзасидан синаб кўриш

1,4

590

д) кўрсатилган белги, шу жумладан халқаро рўйхатдан ўтказиш предмети ҳисобланган белги экспертизаси

1,4

590

6.2.

Ҳуқуқий муҳофаза қилишга қарши апелляция

Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига патент ёки интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома беришга қарши апелляциялар

2

840

Апелляция бериш билан бир вақтда

6.3.

Муҳофаза ҳужжатининг амал қилишига қарши апелляциялар


Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига патентларнинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарларнинг келиб чиқиш жойи номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги апелляциялар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилишига қарши апелляциялар

3

1260

Апелляция бериш билан бир вақтда

6.4.

Товарнинг келиб чиқиш жойи номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги апелляциялар

Товарнинг келиб чиқиш жойи номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги апелляциялар

2

840

Апелляция бериш билан бир вақтда

6.5.

Ўзбекистон Республикасида барчага маълум бўлган товар белгисини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар

Ўзбекистон Республикасида барчага маълум бўлган товар белгисини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар

4

1680

Ариза бериш билан бир вақтда

6.6.

Сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтириш

Сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтириш, узайтиришнинг ҳар бир ойи учун

0,2

84

Илтимоснома бериш билан бир вақтда

7. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурлар

7.1.

Талабномага доир тўловлар

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун талабномалар бериш

0,5

210

Талабномалар бериш билан бир вақтда

7.2.

Гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш

7.2.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш

0,2

84

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

7.2.2.

Расмий бюллетенда ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун рўйхатдан ўтказилган дастурларни эълон қилиш

0,1

42

7.2.3.

Гувоҳномаларни бериш

0,2

84

7.3.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларга ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

7.3.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси чун дастурга барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

1

420

Ҳуқуқни бериш тўғрисидаги аризани бериш билан бир вақтда

7.3.2.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

0,5

210

7.4.

Ўзгартиришлар киритиш

Давлат экспертизаси қарори қабул қилингунга қадар ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга талабномаларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,2

84

Таркибида ўзгартиришлар мавжуд бўлган материаллар билан бир вақтда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 649-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
20 апрелдаги 65-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 14 октябрдаги 357-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 59-модда) 1-банди, шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 3-илова.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илова 19-бандининг иккинчи хатбоши.