关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ131

返回

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи таҳририда, ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 30.09.2011й. 1678-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)



[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ;

2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ;

3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Интеллектуал мулк. Фуқаролик муомаласи қатнашчиларини индивидуаллаштириш воситалари]

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ

Буйруғи

«ФОЙДАЛИ МОДЕЛГА, САНОАТ НАМУНАСИГА ҲАМДА ДОРИ ВОСИТАСИ ЁКИ ПЕСТИЦИДГА ТААЛЛУҚЛИ ИХТИРОГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ УЗАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 майда 1678-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюраман:

1. «Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ

Тошкент ш.,

2007 йил 3 апрель,

25-сон

Давлат патент идораси директорининг
2007 йил 3 апрелдаги 25-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш

ҚОИДАЛАРИ

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил 19-сон, 143-модда) мувофиқ фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.

1-§. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ патент бериш ҳақидаги талабнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) топширилган санадан эътиборан ихтиро патенти йигирма йил, саноат намунаси патенти ўн йил, фойдали модел патенти беш йил мобайнида амал қилади.

(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилиши тегишинча уч ва беш йилга узайтирилиши мумкин.

Ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

2. Қўлланилиши учун белгиланган тартибда ваколатли органдан рухсатнома олиниши лозим бўлган дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтиро патентининг (кейинги ўринларда ихтиро патенти деб юритилади) амал қилиши ихтирога талабнома бериш санасидан бошлаб маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санага қадар ҳисобланадиган муддатга узайтирилади. Бунда ихтиро патентнинг амал қилишининг узайтириладиган муддати беш йилдан ошмаслиги керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

4. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

5. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши давомида маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санадан олти ой ўтгунига қадар ёки патентни бериш санасидан, мазкур муддатларнинг қайси бири кечроқ тугашига боғлиқ ҳолда берилади.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

6. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг, ихтиро патентининг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.

2-§. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш

7. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

8. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.

9. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентланган ихтиро формуласида тавсифланган маҳсулот билан идентификациялашга имкон берадиган маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни, рўйхатдан ўтказилган рақами ва ваколатли органдан ушбу маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санани ичига олган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси (расмий ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари) илова қилинади.

10. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

11. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

12. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1—11-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.

13. Ушбу Қоидаларнинг 7—10-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

14. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли «Патентга илова» юборилади.

(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй

______________________________________
(Ф.И.Ш., ёки

______________________________________
юридик шахснинг номи)

Манзил _______________________________
Телефон ______________________________


ИЛТИМОСНОМА

¦ — саноат намунаси
¦ — фойдали модел

№ _____________ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.

Патентнинг амал қилиши ____________________________ да тугайди (тугаган).

(кун, ой, йил)

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)

¦ — патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
¦ — меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
¦ — ишларни юритиш учун ишончнома.


Патент эгаси


_______________________________

(лавозими, Ф.И.Ш., имзо)

Сана ___________

(М.Ў.)

(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй

______________________________________
(Ф.И.Ш., ёки

______________________________________
юридик шахснинг номи)

Манзил _______________________________
Телефон ______________________________


ИЛТИМОСНОМА

Ихтиро формуласининг ________ мустақил бандида тавсифланган

¦ — дори воситасига
¦ — пестицидга

тааллуқли ихтирога № _______ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.

Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)

¦ — Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларининг 10-бандида назарда тутилган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси;
¦ — меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
¦ — ишларни юритиш учун ишончнома.


Патент эгаси


_______________________________

(лавозими, Ф.И.Ш., имзо)

Сана ___________

(М.Ў.)

(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1678-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 422-модда)

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 203-модда; 2011 й., 40-сон, 422-модда)