关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ011

返回

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ноширлик Фаолияти Тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда)

 Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ноширлик Фаолияти Тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

Ҳужжат 19.02.2003 санаси ҳолатига

1-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа

қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон

Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг

ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса,

халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги

Ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан ноширлик йўналишини, мавзуларини,

ихтисослашувини, чиқариладиган маҳсулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонун ҳужжатлари доирасида мустақилдир.

Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

3-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги

Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги

Матбаа маҳсулотида конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат

аҳамиятига молик сирларни ошкор қилиш, уруш, зўравонлик ва беҳаёликни тарғиб қилиш, диний

ва миллий нифоқ солиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш, туҳмат қилиш ман этилади.

Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан қонун

талабларига зид келадиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати

Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя

этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан

назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низомга асосан

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари, ахборотлар

алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш

соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни ҳал этиш

учун ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда

— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

6-модда. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

Юридик ва жисмоний шахслар ноширлик фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга

оширишга ҳақли.

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга

оширилади.

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори

билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом.

(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда

— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7-модда. Лицензиялар беришда ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда давлат

божларининг имтиёзли миқдорлари

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни

нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик ҳамда лицензиянинг амал қилиш

муддатини узайтирганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.

(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда

— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

Кейинги таҳрирга қаранг.

8-модда. Муассис

Юридик ва жисмоний шахслар нашриётлар ва матбаа корхоналарининг муассислари

(ҳаммуассислари) бўлиши мумкин.

Муассис (ҳаммуассис) ноширнинг ихтисослашувини белгилайди ва унинг уставини тасдиқлайди.

9-модда. Ношир

Ношир:

нашриётга, матбаа корхонасига, шунингдек матбаа маҳсулотларини тарқатувчи бошқа

корхоналарга муассис (ҳаммуассис) бўлиш;

мавзулар бўйича матбаа маҳсулотлари чоп этиш режасини мустақил равишда тузиш ва тасдиқлаш;

Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан

Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарқатиш тўғрисида чет эл юридик

ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик қилиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

матбаа маҳсулоти тайёрлаш ҳамда нашр этиш учун буюртмалар олиш, ўз маҳсулотини реализация

қилиш;

(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-

сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

10-модда. Матбаа маҳсулотларини тарқатиш тартиби

Матбаа маҳсулотларини тарқатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига

мувофиқ ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга

оширилиши мумкин.

Матбаа маҳсулотини тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади.

Матбаа маҳсулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина

тарқатувга чиқарилади.

11-модда. Нашрга доир маълумотлар

Матбаа маҳсулотининг нашрга доир маълумотлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 18-

моддаси.

12-модда. Муаллифлик нашрлари

Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмалари ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида

белгиланган талабларга зид келмайдиган ҳолларда ўз маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва

тарқатишга ҳақлидир.

LexUZ шарҳи

Қаранг: Мазкур Қонуннинг 4-моддаси.

13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий

қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва

ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа

ресурслар, шу жумладан матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.

LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли «Ҳуқуқий

тарбияни яхшилаш, аҳолини ҳуқуқий даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни

тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш

ҳақида»ги Фармонига асосан, аҳолига сотиладиган ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар ва

кўргазмали қўлланмалар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

14-модда. Матбаа маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш

Матбаа маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, худди шунингдек

Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маҳсулотини олиб кириш ва тарқатиш қонун

ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши

тугатилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.

(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-

сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

16-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун

жавобгарлик

Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузганликда айбдор бўлган

шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1996 йил 30 август,

274-I-сон