ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ АСАРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИКНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ УЧУН МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ
ТЎҒРИСИДА «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам
ставкалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; Олдинги таҳрирга қаранг. Асарлар фонограммада такрорланганлиги, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар
нусхалари прокатга берилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, мазкур қарорга 1—3-иловаларда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари уларда белгиланган асарлардан фойдаланиш турлари учун энг кам ҳисобланади. Муаллифлик ҳақининг аниқ миқдорини, уни тўлаш тартиби ва муддатларини томонлар асардан фойдаланувчи ва унинг муаллифи, ёхуд ушбу асарга ҳуқуқ эгаси, ёхуд мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасида шартнома тузишда улардан олинган ваколатлар доирасида белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-
сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда) 4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Адабиёт ва санъат асарлари нашр
этилганлиги, оммавий ижро этилганлиги ва улардан фойдаланишнинг бошқа турлари учун муаллифлик ҳақи ставкалари тўғрисида» 1988 йил 16 ноябрдаги 428-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.,
2008 йил 19 январь, 10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида НИЗОМ
I бўлим. Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкалари Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р Асарлар тури
Бир асар ёки дастур оммавий ижро этилганлиги учун чипталар сотишдан
тушадиган ялпи йиғим суммасидан фоизлардаги муаллифлик ҳақи
ставкалари кўп актли асарлар бир актли асарлар
1 2 3 1) Драматик, мусиқали (матнли ёки матнсиз) ва мусиқали драматик асарлар, кўрсатиб ўтилган асарларнинг таржималари, шунингдек концерт, цирк ва рақс дастурлари оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкалари.
Оригинал драматик асарлар 1. Насрдаги
пьеса: 12 3,5 пьеса муаллифига 9 2,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 13 4 пьеса муаллифига 10 3 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
2. Болаларга мўлжалланган насрдаги пьеса: 13 4 пьеса муаллифига 10 3 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 14 4,5 пьеса муаллифига 11 3,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
3. Қўғирчоқлар ижросидаги насрдаги пьеса: 13 4 пьеса муаллифига 10 3 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 14 4,5 пьеса муаллифига 11 3,5
рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
Инсценировкалар 4. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя
қилинмайдиган асарлар инсценировкалари: 8,5 4 инсценировка муаллифига 4 2,5 адабий асар таржимонига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган адабий асар таржимаси инсценировка қилинган тақдирда) 1,5 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
5. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган асарлар инсценировкаси 10,5 5,5 адабий асар муаллифига 3 2 инсценировка муаллифига 3 2 адабий асар таржимонига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган адабий асар таржимаси инсценировка қилинган тақдирда) 1,5 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
Таржима қилинган драматик асарлар 6. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя
қилинмайдиган пьесалар таржималари насрда ёзилган пьеса: 8,5 4 таржимонга 4 2 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 8 4 таржимонга 5 3 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1
7. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган пьесалар таржималари
насрда ёзилган пьеса: 12,5 5,5 пьеса муаллифига 3,5 1,5 таржимонга 4,5 2,5 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1 шеърда ёзилган пьеса: 13 8,5 пьеса муаллифига 4 2,5 таржимонга 6 4 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 2 оралиқ таржима муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1,5 1
8. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган инсценировка таржимаси 12,5 7,5 инсценировка муаллифига 3 2 инсценировка таржимонига 3 2 адабий асар муаллифига 2 1,5 адабий асар таржимонига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган таржима қилинган адабий асар инсценировкаси таржима қилинган тақдирда) 1,5 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5
Мусиқали драматик асарлар 9. Опера 19 10
композиторга 10 5 либретто муаллифига 5 3,5 хореографга 1 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
10. Либретто таржима қилинганда опера 19 10 композиторга 8 4,5 либретто муаллифига 4 2 либретто таржимонига 2 1 либреттонинг оралиқ таржимаси муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1 0,5
хореографга 1 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
11. Балет 17 9 композиторга 7,5 4 либретто муаллифига 2 1 хореографга 4,5 3 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
12. Оперетта, мусиқали комедия, мюзикл 17 8 композиторга 6 3 пьеса муаллифига 6 3 хореографга 2 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
13. Оперетта, мусиқали комедия, мюзикл матни таржима қилинганда 18 7 композиторга 5 2 пьеса муаллифига 5 2 пьеса таржимонига 2,5 1 пьесанинг оралиқ таржимаси муаллифига (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган оралиқ таржимадан фойдаланилган тақдирда) 1 0,5 хореографга 1,5 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1
14. Мусиқали драма 20 10 композиторга 8 4 либретто муаллифига 8 4 хореографга 1 0,5 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5
15. Таржима билан бирга мусиқали драма 18 9 композиторга 7 3,5 либретто муаллифига 5 2,5 хореографга 1 0,5 таржимонга 2 1 рассом-сценографга ва костюмлар бўйича рассомга 3 1,5
16. Драматик асарга жўр бўладиган мусиқа 1 (мусиқа жўрлигидаги ҳар бир акт учун)
Т/р Асарлар тури Чипталар сотишдан тушган ялпи
суммадан ва шартнома бўйича кафолатланган тўлов суммасидан,
шунингдек бир асар ёки дастур оммавий ижро этилганлиги учун
умумий даромад суммасидан фоизлардаги муаллифлик ҳақи
ставкалари 1 2
Концерт, эстрада, цирк, рақс дастурлари 17. Симфоник, вокал-симфоник, камер
асарлардан ва халқ чолғу асбоблари учун асарлардан концерт, хореография концерти 10 (бутун дастур учун)
18. Бошқа асарлардан концертлар (17-бандда кўрсатилган асарлар бундан мустасно), шу жумладан театрлаштирилган, эстрада ва янги йил арча томошалари, баллар, варьете дастурлари ва ҳоказолар 5 (бутун дастур учун)
19. Цирк дастури 1 (бутун дастур учун) 20. Цирк дастурида камида битта мустақил
бўлимни эгаллайдиган пантомима, феерия, балет ижроси учун
1 (ушбу Низомнинг I бўлими 19- банди бўйича ҳисоблаб ёзишдан
қатъи назар, ҳар бир бўлим учун) 21. Цирк дастурида камида битта мустақил
бўлимни эгаллайдиган сюжетли аттракцион ижроси учун
1 (ушбу Низомнинг I бўлими 19- банди бўйича ҳисоблаб ёзишдан
қатъи назар, ҳар бир бўлим учун) 22. Цирк дастурида жўрлик қилиш учун махсус
ёзилган оригинал мусиқа, камида битта мустақил бўлимни эгаллайдиган пантомима, феерия, балет, аттракцион ижроси учун
0,5 (ушбу дастурлар ижроси учун ҳисоблаб ёзилганидан қатъи назар,
ҳар бир бўлим учун) 23. Кириш пулли бўлган рақс майдончалари,
дискотекалар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, кинотеатрлар, барлар, кафелар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойларида матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари ижроси учун (асарлар ижрочилар томонидан ижро этилганда ҳамда асарлар овозли ёзувда такрорланганда) 5 (бутун дастур учун)
24. Кириш пулли бўлган спорт мусобақалари, спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ўйинли аттракционлар, модалар намойишларида, шунингдек кўргазмалар, ярмаркалар, фестиваллар, танловлар, аукционларда ва бошқа жамоат жойларида жўрлик сифатида матнли ёки матнсиз мусиқа асари учун 2 (бутун дастур учун)
25. Кетма-кет сюжетли театрлаштирилган эстрада, янги йил арча томошалари: кириш томошабинлар учун пулли бўлганда 5 (бутун дастур учун) кириш томошабинлар учун бепул бўлганда 5 (ижрочиларга тўланадиган ҳақ
суммасидан). 2) Аудиовизуал асарлар (кино-, теле- ва видеофильмлар ва ҳоказолар)ни оммавий нашр этишда (намойиш қилишда) кинотеатрларда, видеосалонларда ва бошқа жамоат жойларида матнли ёки матнсиз мусиқа асарларидан фойдаланилганлиги, шунингдек аудиовизуал асарлар эфирга узатилганлиги, кабель орқали узатилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкалари. 26. Аудиовизуал асарлар (кино-, теле- ва
видеофильмлар ва ҳоказолар) кинотеатрларда, видеосалонларда ва бошқа жамоат жойларида оммавий ижро этилганда матнли ёки матнсиз мусиқа асарлардан фойдаланганлик учун, шунингдек аудиовизуал асарлар эфирга узатилганлиги, кабель орқали узатилганлиги учун: а) томошабинлар пулли томоша қилганда (кинотеатрлар, видеосалонлар ва бошқа жамоат жойларида) 3 (бутун асар учун) б) томошабинлар бепул томоша қилганда (аэропортларда, самолётларда, вокзалларда, поездларда, дўконларда ва ҳоказоларда)
0,5 (тўловчи даромадининг умумий суммасидан), бироқ энг кам ойлик
иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ эмас
в) эфирга узатиш ёки кабель орқали узатиш йўли билан аудиовизуал асардан фойдаланганлик учун
5 (абонентларда тўпланган суммадан ёки лицензияда
(шартномада) белгиланган шартномавий сумма)
3) Кириш тингловчилар учун бепул бўлганда матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари, адабий асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкалари. 27. Кириш томошабинлар учун бепул бўлганда
матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари, адабий асарлар кинотеатрларда, кафеларда, ресторанларда, барларда, кўргазмаларда ва бошқа жамоат жойларида ижроэтилганлиги учун: а) ижрочилар томонидан ижро этилганда 7 (ижрочиларга тўланадиган ҳақ
суммасидан ёхуд тўловчининг асосий фаолиятидан олинган
даромад суммасидан 0,5) б) овозли ёзувда такрорланганда 0,1 (тўловчининг асосий
фаолиятидан олинган даромад суммасидан)
4) Эълон қилинган адабиёт ва санъат асарларидан эфирга узатиш ёки кабель орқали
узатиш йўли билан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи ставкалари 28. Эълон қилинган асарлар эфирга
узатилганлиги учун (радио, телевидение) 1 (даромаднинг умумий
суммасидан) 29. Эълон қилинган асарлар кабель орқали
узатилганлиги учун 5 (даромаднинг умумий
суммасидан) Изоҳ. Фойдаланувчининг даромадини аниқлаш қийин бўлган ҳолларда муаллифлик ҳақи миқдори
мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан фойдаланувчи ўртасида тузилган шартнома асосида қайд этилган суммада ёки энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгиланиши мумкин.
Изоҳлар: 1. Реклама, мусиқа асарларидан фойдаланганлик учун тушган сумма, ҳомийлик маблағи шаклида
тушган сумма, кабель орқали узатилган тақдирда эса — шунингдек абонент тўлови ҳам муаллифлик ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун ушбу Низомга татбиқан эфир ёки кабель орқали узатувчи ташкилотнинг даромади ҳисобланади.
2. У ёки бу ташкилотнинг умумий даромади аниқ суммасини аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда тўловчидан ундириладиган муаллифлик ҳақи ставкалари муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан келишилган ҳолда қайд қилинадиган суммаларда белгиланиши мумкин.
(I бўлимнинг 23-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 38-сон, 491-модда)
II бўлим. Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи ставкаларини қўллаш тартиби
1. Ушбу Низомда назарда тутилган ставкалар бўйича муаллифлик ҳақи томошабинлар учун ўринлар сонидан ва сотилган кириш чипталари сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча театр-томоша корхоналари ва ташкилотлари томонидан, шунингдек адабиёт ва санъат асарларини эфирга узатиш ёки кабель орқали узатиш йўли билан улардан фойдаланадиган барча ташкилотлар томонидан асарлар ва дастурлар оммавий ижро этилганлиги учун ҳисоблаб ёзилади.
2. Ушбу Низомда назарда тутилган ставкалар бўйича муаллифлик ҳақи асарлар яратилганлиги учун муаллифлик ҳақидан қатъи назар, тўланади.
3. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган ва ҳимоя қилинмайдиган асарлардан (шу жумладан драматик асарларга жўр бўладиган мусиқа) иборат бўлган дастурлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи ушбу Низомда назарда тутилган тўлиқ ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади.
4. Мустақил аҳамиятга эга бўлган қисмлардан иборат бўлган асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи (ушбу Низомнинг I бўлими 4—13-бандлари) асарнинг фақат муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган қисми учун ҳисоблаб ёзилади.
Ушбу Низомнинг I бўлими 1—16-бандларида кўрсатилган, ҳаммуаллифлар томонидан битта бўлинмас бир бутун асар сифатида яратилган асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи фақат муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинадиган ҳаммуаллифларга (уларнинг ҳуқуқий ворисларига) ҳисоблаб ёзилади. Бунда ҳисоблаб ёзиладиган ҳақ миқдори муаллифлик ҳақини ҳаммуаллифлар ўртасида белгиланган ставкага пропорционал тарзда тақсимлашга мувофиқ белгиланади.
5. Муаллифлик ҳақини ҳисоблаб ёзишда қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинмайдиган асарлар жумласига тегишли бўлади:
а) халқ ижодиёти асарлари;
б) агар меросхўрлар бўлмаса ёки қонунда белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин улар муаллифлик ҳуқуқини йўқотган бўлсалар, вафот этган муаллифларнинг асарлари;
в) хорижий давлатлар фуқароларининг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари билан ҳимоя қилинмайдиган асарлари;
г) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асарлар. 6. Муаллифлик ҳақи асарлар ва дастурлар ижрочилар ижросида янграшидан ёки
овозли ёзувда такрорланишидан қатъи назар, ҳисоблаб ёзилади. 7. Асар камида икки актга эга бўлса, кўп актли деб эътироф этилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Актлар сони белгиланмаган асар Ўзбекистон Республикаси Маданият
вазирлигининг хулосаси бўйича кўп актли асар деб эътироф этилиши мумкин. (7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017
йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 8. Агар саҳнада айтиладиган матннинг камида ярми шеър шаклида баён қилинган
бўлса (қофияланган, оқ ёки эркин шеър), асар шеърда ёзилган деб эътироф этилади. 9. Асардаги актлар сони ва шеърий матн ҳажми муаллифдан ёки асар рўйхатдан
ўтказилган мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотдан олинган маълумотлар бўйича, шунингдек ушбу Низомнинг II бўлими 7-банди иккинчи хатбошига мувофиқ белгиланади.
Спектаклда танаффуслар (антрактлар) мавжудлиги асардаги актлар сонини аниқлашга таъсир қилмайди.
10. Агар спектакль бир неча бир актли ёки бир актли ва кўп актли асарларни ўз ичига олса, ҳақ ҳар бир асар учун унинг учун белгиланган ставка бўйича алоҳида ҳисоблаб ёзилади.
Агар бир актли асар бутун бир бўлимни эгаллаган концерт дастурида ижро этилса, ушбу асар учун ҳақ унинг учун белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади ва, бундан ташқари, тегишли концерт дастури учун назарда тутилган ставканинг ярми ҳисоблаб ёзилади.
Агар концертда дастурда бутун бир бўлимни эгаллаган кўп актли асардан (опера, балет, оперетта, пьесадан) бир акт ижро этилса, ушбу бўлим учун муаллифлик ҳақи актлар сонига бўлинган тегишли кўп актли асар учун ҳақ ставкасига тенг миқдорда ҳисоблаб ёзилади ва, бундан ташқари, тегишли концерт дастури учун назарда тутилган ставканинг ярми ҳисоблаб ёзилади.
Агар спектакль кўп актли асарни ва концерт дастурини ўз ичига олса, кўп актли асар учун ҳақ унинг учун белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади ва, бундан ташқари, концерт дастури учун назарда тутилган ставканинг учдан бир қисми ҳисоблаб ёзилади.
11. Болаларга мўлжалланган пьеса учун муаллифлик ҳақи ставкалари (ушбу Низомнинг I бўлими 2-банди) нафақат болалар театрлари, балки бошқа театрлар томонидан ижро этиладиган пьесаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
12. Бошқа асарларнинг, шу жумладан халқ ижодиёти асарларининг мотивлари бўйича ёзилган пьесалар ҳам инсценировка қилинган пьесаларга тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Изоҳ. Халқ эртаклари мотивлари бўйича ёзилган болаларга мўлжалланган пьесалар асл нусха
асарларга (пьесаларга) тенглаштирилади. Адабий эртаклар мотивлари бўйича ёзилган, муаллифлик ҳуқуқи
билан ҳимоя қилинмайдиган болаларга мўлжалланган пьесалар фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг хулосаси бўйича асл нусхага тенглаштирилади. Ўз асарлари мотивлари бўйича ёзилган инсценировкалар ҳақ тўлаш бўйича, агар инсценировка ҳаммуаллифсиз амалга оширилган бўлса, асл нусха асарларга тенглаштирилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
13. Агар асар муаллифлар томонидан қайси матн асл нусха эканлиги, қайси матн таржима матни эканлиги қайд этилмасдан икки ёки бир неча тилда яратилган бўлса, асар ушбу тилларнинг ҳар бирида асл нусха деб эътироф этилади.
14. Ушбу Низомнинг I бўлими 1—16-бандларида назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари асар концертда ижро этилган ҳолларда ҳам қўлланилади.
15. Агар опера, балет ёки оперетта либреттоси муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинадиган бошқа адабий асар асосида ёзилган бўлса, ушбу асар муаллифига опера ёки балет ижро этилганлиги учун либретто муаллифи учун белгиланган ҳақ ставкасининг тўртдан бир қисми ва оперетта ижро этилганлиги учун учдан бир қисми миқдорида ҳақ тўланади.
Агар унинг асосида либретто ёзилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинмаса, бундай асар муаллифига берилиши керак бўлган ҳақ улуши таржима муаллифига берилади.
16. Рассом-сценографлар ва костюмлар бўйича рассомлар учун муаллифлик ҳақи ставкаси улар ўртасидаги келишув бўйича тақсимланади, бироқ бунда костюмлар бўйича рассомга ставканинг камида учдан бир қисми берилиши керак.
17. Драматик спектаклга ёзилган мусиқа учун муаллифлик ҳақи мусиқа номерлари сонидан, шунингдек мусиқа ижрочилари томонидан ижро этилишидан ёки овозли ёзувда берилишидан (механик ёзув) қатъи назар, мусиқа жўрлигидаги спектаклнинг ҳар бир акти учун ҳисоблаб ёзилади. Агар спектаклнинг алоҳида актлари мусиқа жўрлигисиз ёки бутунлай муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинмайдиган мусиқа жўрлигида берилса, ушбу актлар учун муаллифлик ҳақи ҳисоблаб ёзилмайди. Агар пьесада ва спектаклда актлар сони ўртасида тавофут бўлса мусиқа жўрлиги учун муаллифлик ҳақи спектаклдаги актлар сони бўйича тўланади.
18. Агар концерт дастурида эстрада асарлари билан биргаликда ҳеч бўлмаганда битта йирик симфоник ёки вокал-симфоник асар (симфония, оратория, кантата, симфоник поэма ёки увертюра, оркестр билан инструментал концерт ва ҳоказолар), ёхуд йирик шаклдаги камер асар (трио, квартет, квинтет, соната), ёхуд халқ чолғу асбоблари учун кўп қисмли асар ижро этилса, бундай концерт дастури учун муаллифлик ҳақи ушбу Низомнинг I бўлими 17-бандида назарда тутилган ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади.
Ҳам симфоник, вокал-симфоник ва кичик шакллардаги камер асарлар, халқ чолғу асбоблари учун асарлар, ҳам бошқа асарлар (адабий, эстрада асарлари ва ҳоказолар) кирадиган йиғма концерт дастури ижро этилишининг қолган барча ҳолларида — муаллифлик ҳақи ушбу Низомнинг I бўлими 18-бандида назарда тутилган ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади.
19. Агар янги йил арча томошаси дастурига драматургик ёки мусиқали- драматургик асар киритилса, бундай асар учун муаллифлик ҳақи ушбу Низомнинг I бўлимида драматик ва мусиқали-драматик асарлар учун белгиланган ставкалар бўйича ва ушбу Низомнинг II бўлими 10-бандида баён қилинган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ҳисоблаб ёзилади.
Циркдаги янги йил арча томошалари, агар улар цирк учун махсус ёзилган бўлса, тўлов бўйича пантомимага тенглаштирилади.
Агар янги йил арча томошалари чипталари қийматига совғалар қиймати киритилса, у ҳолда сотилган чипталар учун ялпи тушум суммасидан тўловни ҳисоблаб чиқишда совғалар қиймати ялпи тушум суммасидан чиқариб ташланади.
20. Ушбу Низомнинг I бўлими 19-бандида назарда тутилган ставка бўйича цирк дастури учун муаллифлик ҳақи, агар дастур цирк аренасида ижро этилса ёки концерт фақат цирк номерларидан иборат бўлса ҳисоблаб ёзилади; қолган барча ҳолларда йиғма дастур таркибида цирк чиқишлари учун ушбу Низомнинг I бўлими 18-бандида назарда тутилган ставка бўйича ҳақ ҳисоблаб ёзилади.
21. Қўғирчоқли спектаклга жўр бўладиган мусиқа (адабий матнсиз) ва оригинал жанрлар ижрочилари (иллюзионистлар, психоэкспериментаторлар ва ҳоказолар)нинг чиқишлари учун муаллифлик ҳақи бутун спектакль учун ёки муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган мусиқа янграйдиган концертнинг ҳар бир бўлими учун ялпи тушум суммасининг 0,6 фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади.
Адабий матн жўрлигидаги оригинал жанрлар ижрочилари (иллюзионистлар, психоэкспериментаторлар ва ҳоказолар)нинг чиқишлари учун адабий матн муаллифига муаллифлик ҳақи ушбу Низомнинг I бўлими 18-бандида назарда тутилган ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади.
III бўлим. Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақини ҳисоблаб ёзиш ва ундириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Асарлар оммавий ижро этилишини амалга оширадиган ёки ташкил этадиган
барча жисмоний ва юридик шахслар (мулкчилик шаклларидан қатъи назар): театрлар (шу жумладан театр-студиялар, ҳаваскорлик жамоалари ва театрлар), концерт ва цирк бирлашмалари, ижрочи жамоалар, цирклар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, офицерлар уйлари, ҳарбий ансамбллар ва оркестрлар, модалар уйлари, дискотекалар ва рақс майдончалари, истироҳат боғлари, боғлар, стадионлар, спорт ва киноконцерт заллари, кинотеатрлар, видеосалонлар, барлар, кафелар, ресторанлар ва умумий овқатланишнинг бошқа корхоналари, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, туристик базалар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, йўловчи ташиш транспорти ташкилотлари ва бошқа корхоналар, шунингдек эълон қилинган адабиёт ва санъат асарларидан эфир ёки кабел эшиттиришлари ва кўрсатувларида фойдаланадиган бошқа ташкилотлар асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи тўловчилар ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 38-сон, 491-модда)
2. Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи асар ва дастур ижрочилар ижросида янграшидан ёки механик ёзувда янграшидан қатъи назар, кирувчилар (томошабинлар, тингловчилар) учун пулли, пулсиз бўлган барча ҳолларда тўловчи томонидан ҳисоблаб ёзилади.
3. Томошабинлар (эшитувчилар)нинг кириши пулли бўлганда ижрочилар томоша кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ёки бино (майдонча) ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича ижро этишидан қатъи назар, асарларнинг оммавий ижроси ўз ижрочиларининг, шунингдек ташқи ижрочиларнинг кучи билан амалга ошириладиган бинолар (майдончалар)нинг эгалари муаллифлик ҳақи тўловчилар ҳисобланади.
Бундай ҳолларда муаллифлик ҳақи ушбу Низомнинг I бўлимидаги ставкалар бўйича ушбу сумма тўловчининг кассасига тушиши ёки тушмаслигидан қатъи назар, чипталар сотувидан ялпи тушум суммасидан фоизларда ҳисоблаб ёзилади.
Агар чипталар сотувидан ялпи тушум суммаси тўловчининг (оммавий ижро этилаётган бинолар (майдончалар эгасининг) кассасига тушмаса, бино (майдонча) эгаси ва ялпи тушум суммаси тушадиган шахс ижара шартномасида ўз муносабатларини ушбу Низомнинг I бўлими ставкалари бўйича ҳисоблаб ёзилган муаллифлик ҳақи суммаси кейинчалик мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотга ўтказиш учун тўловчи (бино, (майдонча) эгаси)нинг тасарруфида қоладиган тарзда тузишлари шарт. Бунда ялпи тушум суммаси ўзига тушадиган шахс тўловчига ялпи тушум суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт ва уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Мусиқа ансамбллари бирлашмалари, концерт-эстрада бирлашмалари ўз фаолияти зонасида жойлашган ҳар хил майдончаларда шартномалар бўйича оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақини ўзи жойлашган жой бўйича марказлаштирилган тартибда тўлайдилар.
4. Кириш томошабинлар (тингловчилар) учун бепул бўлганда қуйидагилар муаллифлик ҳақини тўловчилар ҳисобланади:
а) ижрочиларнинг ижро этиши тўғрисида буюртмачи билан шартнома тузган шахс, — шартномада назарда тутилган суммадан, агар ушбу сумма шартнома тузган шахсга тушса, ва тўлов ижрочиларга ушбу шахс томонидан тўланади. Бунда шартнома бўйича сумма ялпи тушумга тенглаштирилади;
б) ижроларнинг буюртмачиси — ижрочиларнинг чиқиши тўғрисидаги шартномада назарда тутилган суммадан, агар ушбу сумма ижрочиларга бевосита ижроларнинг буюртмачиси томонидан тўланса;
в) оммавий тадбирлар ўтказиш ташкилотчиси — ижрочиларга ҳақ тўлаш учун назарда тутилган суммадан.
5. Оммавий ижро томошабинлардан (тингловчилардан) алоҳида тўлов ундирилмасдан амалга ошириладиган бинога (майдончаларга) пулли киришда (кинотеатрлар фойеси, кафе ва ресторанлар, истироҳат боғлари, боғлар ва стадионлардаги очиқ майдончалар ва ҳоказолар) қуйидагилар муаллифлик ҳақини тўловчилар ҳисобланади:
а) бино (майдончалар) эгаси, агар ижрочиларга ҳақ бевосита бино (майдончалар) эгаси томонидан тўланса, — ижрочиларга ҳақ тўлаш суммасидан;
б) ижрочиларнинг раҳбари, агар ижрочиларга ҳақ ушбу шахс томонидан тўланса, — ижрочиларнинг чиқиши тўғрисидаги шартномада назарда тутилган суммадан.
6. Муаллифлардан олинган ваколатлар доирасида иш кўрувчи номидан ўзи вакиллик қилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асарлар оммавий ижро этилишига рухсатнома бериш, муаллифлик ҳақи ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши масалалари бўйича муаллифлар (уларнинг ҳуқуқий ворислари)нинг вакили ҳисобланади.
7. Асарлардан барча фойдаланувчилар муаллиф (муаллифлар) ёхуд мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномалари тузишлари керак.
8. Тўловчи (фойдаланувчи): а) ўзи фойдаланадиган асарларнинг аниқ ҳисобини юритишга ва мулкий
ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотга унинг талаби бўйича амалда ижро этилган асарлар, муаллифлар (шу жумладан мусиқа, матн ва таржима муаллифлари), йиғим суммаси (кириш пулли бўлганида), даромадлар суммаси, шартнома суммалари ёки ижрочиларнинг чиқишлари учун тўлов суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга;
б) мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосида бошқарувчи ташкилотнинг зарур тарзда ваколат берилган вакилига (кейинги ўринларда «инспектор» деб юритилади) тўланиши керак бўлган муаллифлик ҳақи суммаси ҳисоб-китобини текшириш, шунингдек кўриб чиқиш учун асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақи бўйича ҳисоб- китоблар билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатларни тақдим этишга; мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотнинг инспекторини назорат тартибида эшитиш (кўриш) учун ўзи ўтказаётган тадбирларга бепул қўйишга;
в) мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот томонидан белгиланган тўлов муддатларига (ҳар ойда, ҳар чоракда) мувофиқ асарлардан фойдаланилганлиги учун мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотга тўлов ажратмаларини ўтказишга мажбурдир.
9. Муаллифларга ёхуд уларнинг меросхўрларига назарда тутилган тўловни тўплаш, тақсимлаш ва тўлаш мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. Тўлов бевосита муаллифларга ёхуд уларнинг меросхўрларига тўланади, бунда тўловнинг бошқа юридик ёки жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
10. Асарларни ноқонуний оммавий ижро этиш, шунингдек ҳақ тўлаш муддатларининг бузилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг. Асарлар фонограммада такрорланганлиги, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхалари прокатга берилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари
тўғрисида НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
I бўлим. Фонограммаларни қайта кўпайтирганлик, аудиовизуал асарларни қайта кўпайтирганлик учун, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхаларини
прокатга топширганлик учун муаллифлик ҳақи ставкалари (1-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15
мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р Асарлардан фойдаланиш тури Муаллифлик ҳақи ставкалари(фоизларда) 1. Фонограмма асарларини саноат усулида
тайёрлашда уларни қайта кўпайтириш Фонограмманинг қайта кўпайтирилган ҳар бир нусхасини сотиш нархининг 8 фоизи (овоз ёзиш манбаида ёзилган асарлар сонидан қатъи назар)
2. Якка тартибдаги буюртмалар бўйича фонограммаларнинг ягона нусхаларини тайёрлаш
Фонограммаларнинг ягона нусхаларини прокатга топширишдан олинган даромаднинг 8 фоизи
3. Якка тартибдаги буюртма бўйича аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар, видеодастурлар)нинг ягона нусхаларини тайёрлаш
Аудиовизуал асарларнинг ягона нусхаларини тайёрлашдан олинган даромаднинг 8 фоизи
4. Фонограммалар нусхаларини прокатга топшириш
Фонограммалар нусхаларини прокатга топширишдан олинган даромаднинг 8 фоизи
5. Аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар, видеодастурлар)ни прокатга топшириш
Аудиовизуал асарнинг прокатга топширилган ҳар бир нусхаси учун олинган даромаднинг 5 фоизи*
* Механик қурилмалар ёрдамида қайта кўпайтириш имконини берадиган овозни ҳар қандай шаклда (грампластинкаларда, магнитофон тасмаларида, лазерли дискларда, компакт-кассеталарда, компакт- дискларда, видеокассеталарда ва шу кабиларда) қайта акс эттириш фонограмма асарини қайта кўпайтириш ҳисобланади.
Тайёрловчи томонидан фонограмма нусхалари сотиладиган нарх сотиш нархи ҳисобланади. Якка тартибдаги буюртмачи (мижоз)дан олинган сумма даромад ҳисобланади. (2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-
сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) Олдинги таҳрирга қаранг.
II бўлим. Фонограмма асарларини қайта кўпайтирганлик, аудиовизуал асарларни қайта кўпайтирганлик учун, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхаларини
прокатга топширганлик учун муаллифлик ҳақини ҳисоблаб ёзиш ва ундириш тартиби
(2-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
1. Ушбу Низомда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари энг кам ставкалар ҳисобланади ва улар агар фойдаланувчи билан муаллиф, унинг ҳуқуқий вориси ёхуд муаллиф ва мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасидаги шартномада бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, улардан олинган ваколатлар доирасида қўлланилади ва муаллифлик ҳақи миқдори манфаатдор томонлар ўртасидаги низо мавзуси ҳисобланмайди.
2. Қуйидагиларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар муаллифлик ҳақини тўловчилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг. ҳимоя қилинадиган ва/ёки ҳимоя қилинмайдиган фонограмма (фонограммаларни
тайёрловчилар) уларни тарқатиш мақсадида қайта ишлаб чиқариш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг. якка тартибдаги буюртмалар бўйича аудиовизуал асарлар ёки фонограммаларнинг
ягона нусхаларини тайёрловчилар; (2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012
йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. фонограммалар ва/ёки аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар,
видеодастурлар) нусхаларини прокатга топширувчилар. (2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Номидан ўзи вакиллик қилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан
ҳимоя қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот муаллифларнинг ёхуд улар меросхўрларининг фонограмма асарларини қайта кўпайтиришга рухсатномалар бериш, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхаларини прокатга топшириш, муаллифлик ҳақини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб ёзиш ва йиғиш масалалари бўйича вакили ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72- сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
4. Муаллифлик ҳақини тўловчилар мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотдан асарлардан тегишли равишда фойдаланишга рухсатнома (лицензия) олиши, фойдаланилган асарларнинг аниқ ҳисобини юритиши ҳамда муаллифлик ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ва ҳисоб рақамларини текшириш учун ваколатли инспекторга зарур тартибда тақдим этиши шарт.
Тўловчилар кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Асарлардан ноқонуний фойдаланиш (фонограмма асарларини қайта
кўпайтириш, фонограммаларни ва аудиовизуал асарлар нусхаларини прокатга топшириш), шунингдек ҳақни тўлаш муддатларининг бузилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72- сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам
ставкалари тўғрисида НИЗОМ
I бўлим. Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақи
ставкалари
Т/р Тасвирий санъат асарларининг тури
Буюмнинг ҳар бир нусхасини сотиш нархига нисбатан
фоизлардаги муаллифлик ҳақи ставкалари
1. Кам нусхада кўпайтирилган ҳайкалтарошлик асарлари 50 нусхагача 5 51 нусхадан 200 нусхагача 3 кўп нусхада кўпайтириш: 200 нусхадан ортиқ 2
2. Тасвирий санъат асарлари, шу жумладан саноат буюмларидаги сурат (совғаларда, атторлик, тўқимачилик ва трикотаж буюмларида ва шу кабиларда) 0,5
3. Декоратив-амалий санъат асарлари: а) декоратив-амалий утилитар мақсаддаги асарлар (сервизлар, полга қўйиладиган вазалар, лаган (товоқ)лар, косалар, ёритгичлар, идишлар, кошинлар, кийим илгичлар, кўзгулар ва шу кабилар) 4 б) кичик ва оддий утилитар декоратив ва совға буюмлари, кичик атторлик буюмлари (шу жумладан кўкрак нишонлари, медаллар, плакеткалар, брелоклар ва шу кабилар) 4 в) утилитар мақсаддаги, декоратив-амалий тусга эга бўлган буюмлар (ғилофлар, қутилар, декоратив косметика флаконлари ва шу кабилар) 1 г) тўқувчилик буюмлари (дастурхонлар, чойшаблар, сочиқлар ва шу кабилар) 7 д) газламалар 2 (бир погон метрнинг сотиш
нархидан) е) трикотаж, тўқима кийимлар, тўрлар, чоклаб тикилган буюмлар, пойабзаллар* 5 ж) мебель* 1 з) ўйинчоқлар 4 и) безаклар, шу жумладан заргарлик буюмлари: қимматбаҳо бўлмаган материаллардан 1 қимматбаҳо материаллардан 0,05 к) гулқоғозлар, клеёнкалар ва шу кабилар 1 (парчасининг, погон
метрининг сотиш нархидан) л) гилам буюмлари:
машинада тўқилгани 1 қўлда тўқилгани 4 м) тўқимачилик атторлик буюмлари 7
* Кичик пластик ва миниатюра ҳайкалтарошлик асарларини кўпайтирганлик учун ҳайкалтарошлик асарларини қайта кўпайтирганлик учун белгиланган ставкалар қўлланади.
II бўлим. Тасвирий санъат асарларини қайта кўпайтирганлик ва декоратив-амалий санъат асарларидан саноатда нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи
ставкаларини қўлланиш тартиби 1. Тасвирий санъат асарларини қайта кўпайтирганлик ва декоратив-амалий санъат
асарларидан саноатда нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи асарларни яратганлик учун муаллифлик ҳақидан ташқари тўланади.
Қайта кўпайтириш ва саноатда улардан нусха кўпайтириш мақсадида тасвирий ва декоратив-амалий санъат асарлари яратганлик учун муаллифлик ҳақи миқдори томонларнинг келишуви бўйича белгиланади.
2. Ушбу Низомда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари энг кам ставкалар ҳисобланади ва улар агар тўловчи билан муаллиф, унинг ҳуқуқий вориси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасида тузилган шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, улардан олинган ваколатлар доирасида қўлланилади ва муаллифлик ҳақи манфаатдор томонлар ўртасидаги низо мавзуси ҳисобланмайди.
3. Қайта кўпайтириш ёки саноатда нусха кўпайтириш учун тасвирий ёки декоратив-амалий санъат асари намунасини хизмат топшириғини бажариш тартибида яратган муаллифга бундай асарни қайта кўпайтирганлик ёки ундан нусха кўпайтирганлик учун муаллифлик ҳақи, агар муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Низомда назарда тутилган нормалар бўйича тўланади. Тасвирий (декоратив-амалий) санъат асарини қайта кўпайтиришни (ундан нусха кўпайтиришни) амалга оширган юридик ёки жисмоний шахс муаллифлик ҳақини тўловчи ҳисобланади.
Барча тўловчилар асарларни қайта кўпайтириш (улардан нусха кўпайтириш)га муаллифлардан, уларнинг ҳуқуқий ворисларидан ёхуд мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотдан рухсатнома (лицензия) олиши, уларнинг аниқ ҳисобини юритиши ва зарур тарзда ваколат берилган инспекторга унинг талабига кўра бундай асарларни қайта кўпайтириш (улардан нусха кўпайтириш) тўғрисидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ушбу Низомнинг I бўлимида назарда тутилган ставкалар бўйича муаллифлик ҳақи миқдори тўловчи томонидан сотиш учун топшириладиган буюмнинг ҳар бир нусхасининг сотиш нархидан фоизларда белгиланади.
4. Асарнинг муаллифи буюмнинг таннархи бўйича ҳақ тўлаган ҳолда унинг нусха кўпайтириладиган битта намунасини олиш ҳуқуқига эга, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар бундан мустасно.
Муаллиф метрлаб ўлчанадиган материаллар (газламалар, клеёнкалар ва шу кабилар) намуналарини уларни кўргазмада намойиш қилиш учун зарур миқдорда, кўргазма шартларига мувофиқ сотиб олиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 12-модда; 2011 й., 36- сон, 367-модда; 2012 й., 12-сон, 130-модда; 2013 й., 38-сон, 491-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда)