Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент
божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Илмий-техник
ва инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интеллектуал мулк
объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш харажатларини тартибга солиш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.
Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда
патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20
апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон
Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча
киритилсин.
2.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Интеллектуал мулк агентлиги бош
директори А.Н. Файзуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари
ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига
юклансин.
Ўзбекистон
Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент
ш.,
2017
йил 25 декабрь,
1020-сон
Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1020-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар
Маҳкамасининг «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент
божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги
65-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва
қўшимча
1. 1-иловада:
а) 3-банд қуйидаги
таҳрирда баён қилинсин:
«3.
Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда талабнома ёки патент,
гувоҳноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами, бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракат
номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) бўлиши лозим. Агар
талабномага рўйхатдан ўтказиш рақами берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган
ҳужжатда бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро,
фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш
белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари,
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базалари, шунингдек, биринчи
муаллифнинг фамилияси ёки талабнома берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик
кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга
ҳақлидир»;
б) 6 ва 8-бандлардаги «буюртманома»
сўзи тегишли келишикда «талабнома» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 2-иловада:
а)
1.1, 1.1.1, 1.1.2, 1.1.3, 1.2.2, 1.4.1, 1.4.2, 1.4.3, 1.6.1, 1.6.3, 1.6.5,
1.6.6, 1.7.1, 1.7.2, 1.7.3, 2.1, 2.2.1, 2.2.2, 2.3.2, 2.6.1, 2.6.3, 3.1, 3.1.1,
3.1.2, 3.5.1, 3.5.4, 3.5.5, 3.6.1, 3.6.2, 5.1, 5.4, 6.1.1, 6.1.2, 7.1 ва 7.4 —
бандлардаги «буюртманома» сўзи тегишли келишикда «талабнома» сўзи билан
алмаштирилсин;
б)
1.3.3-банднинг «Ставкалар» устунидаги «3» рақами «0,6» рақами билан
алмаштирилсин;
в)
1.4.1-банднинг «б» кичик банди «Ставкалар» устунидаги «5» рақами «1» рақами
билан алмаштирилсин;
г)
2.4 — кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 2.4.3-банд билан тўлдирилсин:
« |
2.4.3. |
Селекция ютуғи патентининг амал
қилишини тиклаганлик учун |
патентнинг амал қилишини сақлаб |
Патентнинг амал қилишини |
» |
д)
6-бўлимнинг 6.1-6.4-кичик бўлимларида «аризалар» ва «ариза» сўзлари тегишли
равишда «апелляциялар» ва «апелляция» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1020/0464-сон)