عن الملكية الفكرية التدريب في مجال الملكية الفكرية إذكاء الاحترام للملكية الفكرية التوعية بالملكية الفكرية الملكية الفكرية لفائدة… الملكية الفكرية و… الملكية الفكرية في… معلومات البراءات والتكنولوجيا معلومات العلامات التجارية معلومات التصاميم الصناعية معلومات المؤشرات الجغرافية معلومات الأصناف النباتية (الأوبوف) القوانين والمعاهدات والأحكام القضائية المتعلقة بالملكية الفكرية مراجع الملكية الفكرية تقارير الملكية الفكرية حماية البراءات حماية العلامات التجارية حماية التصاميم الصناعية حماية المؤشرات الجغرافية حماية الأصناف النباتية (الأوبوف) تسوية المنازعات المتعلقة بالملكية الفكرية حلول الأعمال التجارية لمكاتب الملكية الفكرية دفع ثمن خدمات الملكية الفكرية هيئات صنع القرار والتفاوض التعاون التنموي دعم الابتكار الشراكات بين القطاعين العام والخاص أدوات وخدمات الذكاء الاصطناعي المنظمة العمل مع الويبو المساءلة البراءات العلامات التجارية التصاميم الصناعية المؤشرات الجغرافية حق المؤلف الأسرار التجارية أكاديمية الويبو الندوات وحلقات العمل إنفاذ الملكية الفكرية WIPO ALERT إذكاء الوعي اليوم العالمي للملكية الفكرية مجلة الويبو دراسات حالة وقصص ناجحة في مجال الملكية الفكرية أخبار الملكية الفكرية جوائز الويبو الأعمال الجامعات الشعوب الأصلية الأجهزة القضائية الموارد الوراثية والمعارف التقليدية وأشكال التعبير الثقافي التقليدي الاقتصاد المساواة بين الجنسين الصحة العالمية تغير المناخ سياسة المنافسة أهداف التنمية المستدامة التكنولوجيات الحدودية التطبيقات المحمولة الرياضة السياحة ركن البراءات تحليلات البراءات التصنيف الدولي للبراءات أَردي – البحث لأغراض الابتكار أَردي – البحث لأغراض الابتكار قاعدة البيانات العالمية للعلامات مرصد مدريد قاعدة بيانات المادة 6(ثالثاً) تصنيف نيس تصنيف فيينا قاعدة البيانات العالمية للتصاميم نشرة التصاميم الدولية قاعدة بيانات Hague Express تصنيف لوكارنو قاعدة بيانات Lisbon Express قاعدة البيانات العالمية للعلامات الخاصة بالمؤشرات الجغرافية قاعدة بيانات الأصناف النباتية (PLUTO) قاعدة بيانات الأجناس والأنواع (GENIE) المعاهدات التي تديرها الويبو ويبو لكس - القوانين والمعاهدات والأحكام القضائية المتعلقة بالملكية الفكرية معايير الويبو إحصاءات الملكية الفكرية ويبو بورل (المصطلحات) منشورات الويبو البيانات القطرية الخاصة بالملكية الفكرية مركز الويبو للمعارف الاتجاهات التكنولوجية للويبو مؤشر الابتكار العالمي التقرير العالمي للملكية الفكرية معاهدة التعاون بشأن البراءات – نظام البراءات الدولي ePCT بودابست – نظام الإيداع الدولي للكائنات الدقيقة مدريد – النظام الدولي للعلامات التجارية eMadrid الحماية بموجب المادة 6(ثالثاً) (الشعارات الشرفية، الأعلام، شعارات الدول) لاهاي – النظام الدولي للتصاميم eHague لشبونة – النظام الدولي لتسميات المنشأ والمؤشرات الجغرافية eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange الوساطة التحكيم قرارات الخبراء المنازعات المتعلقة بأسماء الحقول نظام النفاذ المركزي إلى نتائج البحث والفحص (CASE) خدمة النفاذ الرقمي (DAS) WIPO Pay الحساب الجاري لدى الويبو جمعيات الويبو اللجان الدائمة الجدول الزمني للاجتماعات WIPO Webcast وثائق الويبو الرسمية أجندة التنمية المساعدة التقنية مؤسسات التدريب في مجال الملكية الفكرية الدعم المتعلق بكوفيد-19 الاستراتيجيات الوطنية للملكية الفكرية المساعدة في مجالي السياسة والتشريع محور التعاون مراكز دعم التكنولوجيا والابتكار نقل التكنولوجيا برنامج مساعدة المخترعين WIPO GREEN WIPO's PAT-INFORMED اتحاد الكتب الميسّرة اتحاد الويبو للمبدعين WIPO Translate أداة تحويل الكلام إلى نص مساعد التصنيف الدول الأعضاء المراقبون المدير العام الأنشطة بحسب كل وحدة المكاتب الخارجية المناصب الشاغرة المشتريات النتائج والميزانية التقارير المالية الرقابة
Arabic English Spanish French Russian Chinese
القوانين المعاهدات الأحكام التصفح بحسب كل ولاية قضائية

أوزبكستان

UZ134

رجوع

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ноширлик Фаолияти Тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда)



[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Ноширлик фаолияти тўғрисида

1-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Қорақалпоғистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Ноширлик фаолиятининг эркинлиги

Ноширлар ўз фаолиятларида, шу жумладан ноширлик йўналишини, мавзуларини, ихтисослашувини, чиқариладиган маҳсулот нусхасини белгилашда, муаллифни танлашда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонун ҳужжатлари доирасида мустақилдир.

Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.

3-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги

Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги

Матбаа маҳсулотида конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат аҳамиятига молик сирларни ошкор қилиш, уруш, зўравонлик ва беҳаёликни тарғиб қилиш, диний ва миллий нифоқ солиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш, туҳмат қилиш ман этилади.

Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан қонун талабларига зид келадиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати

Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги Низомга асосан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари, ахборотлар алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик фаолияти ҳамда даврий нашрларни тарқатиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги вазифаларни ҳал этиш учун ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.05.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]

6-модда. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

Юридик ва жисмоний шахслар ноширлик фаолиятини лицензия олганидан кейин амалга оширишга ҳақли.

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом.

(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7-модда. Лицензиялар беришда давлат божларининг имтиёзли миқдорлари

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.

(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)

8-модда. Муассис

Юридик ва жисмоний шахслар нашриётлар ва матбаа корхоналарининг муассислари (ҳаммуассислари) бўлиши мумкин.

Муассис (ҳаммуассис) ноширнинг ихтисослашувини белгилайди ва унинг уставини тасдиқлайди.

9-модда. Ношир

Ношир:

нашриётга, матбаа корхонасига, шунингдек матбаа маҳсулотларини тарқатувчи бошқа корхоналарга муассис (ҳаммуассис) бўлиш;

мавзулар бўйича матбаа маҳсулотлари чоп этиш режасини мустақил равишда тузиш ва тасдиқлаш;

Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарқатиш тўғрисида чет эл юридик ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик қилиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

матбаа маҳсулоти тайёрлаш ҳамда нашр этиш учун буюртмалар олиш, ўз маҳсулотини реализация қилиш;

(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзга фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

10-модда. Матбаа маҳсулотларини тарқатиш тартиби

Матбаа маҳсулотларини тарқатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига мувофиқ ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Матбаа маҳсулотини тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади.

Матбаа маҳсулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина тарқатувга чиқарилади.

11-модда. Нашрга доир маълумотлар

Матбаа маҳсулотининг нашрга доир маълумотлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси.

12-модда. Муаллифлик нашрлари

Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмалари ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга зид келмайдиган ҳолларда ўз маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва тарқатишга ҳақлидир.

 LexUZ шарҳи

Қаранг: Мазкур Қонуннинг 4-моддаси.

13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа ресурслар, шу жумладан матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.

 LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолини ҳуқуқий даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги Фармонига асосан, аҳолига сотиладиган ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

14-модда. Матбаа маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш

Матбаа маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маҳсулотини олиб кириш ва тарқатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

15-модда. Ноширлик фаолиятини тугатиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.

(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)

16-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик

Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1996 йил 30 август,

274-I-сон

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 137-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда)