ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ
УЗАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан
давлат рўйхатидан ўтказилди]
«Селекция
ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
буюраман:
1.
«Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.
Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан
ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат патент
идораси директори А. АЗИМОВ
Тошкент
ш.,
2008
йил 25 март,
13-сон
Давлат
патент идораси директорининг 2008 йил 25 мартдаги 13-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Селекция ютуғига
Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш
ҚОИДАЛАРИ
Селекция
ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари
(кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги
ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2002 йил, 17-18-сон, 127-модда) мувофиқ ўсимлик нави ва ҳайвон зотига
Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини
белгилайди.
1 §. Умумий
қоидалар
1.
Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ
селекция ютуғига патентнинг амал қилиш муддати селекция ютуғи тегишли давлат
реестрида рўйхатга олинган санадан эътиборан йигирма йилга тенг. Ток, ёғочбоп,
манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навлари, шу жумладан
уларнинг пайвандтаглари учун бу муддат йигирма беш йилни ташкил этади.
Патентнинг
амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан кўпи билан ўн йилга
узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.
Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда
Агентлик деб аталади) патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида
ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини
тўлаш шарти билан берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи
(рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон,
421-модда)
3.
Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларида
белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
4.
Селекция ютуғига патентнинг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал
қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси
томонидан, ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома
билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.
2 §. Илтимосномани
бериш ва кўриб чиқиш
5.
Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга
иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.
Илтимоснома
патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан
илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр
билан тасдиқланади.
6.
Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага
патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Белгиланган
миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида
илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга
оширилмайди.
7.
Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома,
шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8.
Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади
ёки почта орқали юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи
(рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон,
421-модда)
9.
Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш
кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу
Қоидаларнинг 1—8-бандларида белгиланган
талабларга мос келиши текширилади.
10.
Ушбу Қоидаларнинг 5—7-бандларида
кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри
расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган
ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш
зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг
белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси
келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
11.
Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида
патентнинг амал қилиши узайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Патентнинг
амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига
киритилади ва Агентликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига
патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли «Патентга илова»
юборилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк
агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи
(рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон,
421-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12.
Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида,
шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад
этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи
(рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон,
421-модда)
Селекция
ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк агентлиги», 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони,
59-уй __________________________________ |
|||
|
|||
— |
ўсимлик навига |
||
— |
ҳайвон зотига |
||
|
|||
|
|||
— |
патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент
божи тўланганлигини тасдиқловчи |
||
ҳужжат; |
|||
— |
меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини
тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси; |
||
— |
ишларни юритиш учун ишончнома. |
||
Патент эгаси |
_________________________________ |
||
(лавозими, Ф.И.О., имзо) |
|||
Сана ______________ |
(М.Ў.) |
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош
директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи
(рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон,
421-модда)
(Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 123-модда, 2011 й.,
40-сон, 421-модда)