Propiedad intelectual Formación en PI Respeto por la PI Divulgación de la PI La PI para... La PI y… La PI en… Información sobre patentes y tecnología Información sobre marcas Información sobre diseños industriales Información sobre las indicaciones geográficas Información sobre las variedades vegetales (UPOV) Leyes, tratados y sentencias de PI Recursos de PI Informes sobre PI Protección por patente Protección de las marcas Protección de diseños industriales Protección de las indicaciones geográficas Protección de las variedades vegetales (UPOV) Solución de controversias en materia de PI Soluciones operativas para las oficinas de PI Pagar por servicios de PI Negociación y toma de decisiones Cooperación para el desarrollo Apoyo a la innovación Colaboraciones público-privadas Herramientas y servicios de IA La Organización Trabajar con la OMPI Rendición de cuentas Patentes Marcas Diseños industriales Indicaciones geográficas Derecho de autor Secretos comerciales Academia de la OMPI Talleres y seminarios Observancia de la PI WIPO ALERT Sensibilizar Día Mundial de la PI Revista de la OMPI Casos prácticos y casos de éxito Novedades sobre la PI Premios de la OMPI Empresas Universidades Pueblos indígenas Judicatura Recursos genéticos, conocimientos tradicionales y expresiones culturales tradicionales Economía Financiación Activos intangibles Igualdad de género Salud mundial Cambio climático Política de competencia Objetivos de Desarrollo Sostenible Tecnologías de vanguardia Aplicaciones móviles Deportes Turismo PATENTSCOPE Análisis de patentes Clasificación Internacional de Patentes ARDI - Investigación para la innovación ASPI - Información especializada sobre patentes Base Mundial de Datos sobre Marcas Madrid Monitor Base de datos Artículo 6ter Express Clasificación de Niza Clasificación de Viena Base Mundial de Datos sobre Dibujos y Modelos Boletín de Dibujos y Modelos Internacionales Base de datos Hague Express Clasificación de Locarno Base de datos Lisbon Express Base Mundial de Datos sobre Marcas para indicaciones geográficas Base de datos de variedades vegetales PLUTO Base de datos GENIE Tratados administrados por la OMPI WIPO Lex: leyes, tratados y sentencias de PI Normas técnicas de la OMPI Estadísticas de PI WIPO Pearl (terminología) Publicaciones de la OMPI Perfiles nacionales sobre PI Centro de Conocimiento de la OMPI Informes de la OMPI sobre tendencias tecnológicas Índice Mundial de Innovación Informe mundial sobre la propiedad intelectual PCT - El sistema internacional de patentes ePCT Budapest - El Sistema internacional de depósito de microorganismos Madrid - El sistema internacional de marcas eMadrid Artículo 6ter (escudos de armas, banderas, emblemas de Estado) La Haya - Sistema internacional de diseños eHague Lisboa - Sistema internacional de indicaciones geográficas eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediación Arbitraje Determinación de expertos Disputas sobre nombres de dominio Acceso centralizado a la búsqueda y el examen (CASE) Servicio de acceso digital (DAS) WIPO Pay Cuenta corriente en la OMPI Asambleas de la OMPI Comités permanentes Calendario de reuniones WIPO Webcast Documentos oficiales de la OMPI Agenda para el Desarrollo Asistencia técnica Instituciones de formación en PI Apoyo para COVID-19 Estrategias nacionales de PI Asesoramiento sobre políticas y legislación Centro de cooperación Centros de apoyo a la tecnología y la innovación (CATI) Transferencia de tecnología Programa de Asistencia a los Inventores (PAI) WIPO GREEN PAT-INFORMED de la OMPI Consorcio de Libros Accesibles Consorcio de la OMPI para los Creadores WIPO Translate Conversión de voz a texto Asistente de clasificación Estados miembros Observadores Director general Actividades por unidad Oficinas en el exterior Ofertas de empleo Adquisiciones Resultados y presupuesto Información financiera Supervisión
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Leyes Tratados Sentencias Consultar por jurisdicción

Decisión N° PP-3201, de 14 de agosto de 2017, del presidente de la República de Uzbekistán, relativa a las medidas encaminadas a mejorar las condiciones adicionales que favorezcan el continuo desarrollo de actividades y medidas encaminadas a estimular la labor de los que trabajan en los ámbitos de las organizaciones culturales y artísticas, las asociaciones de creadores y los medios de comunicación, Uzbekistán

Atrás
Versión más reciente en WIPO Lex
Detalles Detalles Año de versión 2017 Fechas Adoptado/a: 14 de agosto de 2017 Tipo de texto Normas/Reglamentos Materia Derecho de autor, Organismo regulador de PI

Documentos disponibles

Textos principales Textos relacionados
Textos principales Textos principales Uzbeko Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон Қарори Маданият Ва Санъат Ташкилотлари, Ижодий Уюшмалар Ва Оммавий Ахборот Воситалари Фаолиятини Янада Ривожлантириш, Соҳа Ходимлари Меҳнатини Рағбатлантириш Бўйича Қўшимча Шароитлар Яратишга Доир Чора-Тадбирлар Тўғрисида        
 
Abierta PDF open_in_new



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, шу соҳада меҳнат қилаётган, ўзининг бадиий, ижтимоий-сиёсий руҳдаги ижодий асарлари билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган шоир ва ёзувчилар, рассомлар, маданият ва санъат ходимлари, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш мақсадида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳарларда барпо этиладиган кўп квартирали арзон уйлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган арзон уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиришда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзолари ва ходимлари, жумладан, ушбу соҳалардаги истеъдодли ва истиқболли ёшларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи инобатга олинсин.

2. Қуйидагилар:

Илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари — 1-иловага мувофиқ;

оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратгани, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш ишлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек, ушбу пул Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганида унинг энг юқори ставкалари — 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, телевидение ва радио каналлари орқали бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари — 3-иловага мувофиқ;

кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнини яратгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари — 4-иловага мувофиқ;

кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари — 5-иловага мувофиқ;

кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилгани учун тўланадиган ҳақнинг энг кам ставкалари — 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.

Белгилансинки, муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини ушбу қарорнинг 1 — 6-иловаларида белгиланган даражадан кам миқдорда тўлашга йўл қўйилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, ижодий уюшмалар ҳамда муаллифлик ҳақи ва унга доир бошқа тўлов турларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлайдиган ташкилотлар юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун сарфланадиган харажатларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида бўлишини қатъий таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 14 август,

ПҚ-3201-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

1. Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Муаллифлар

Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган энг кам ставка

1. Оригинал асарларни нашр этиш:

- асар муаллифига

10

2. Таржима асарларни нашр этиш:

- оригинал асар муаллифига

6

- таржимонга

4

3. Оралиқ таржимадан фойдаланган ҳолда нашр этилган тақдирда:

- оригинал асар муаллифига

6

- оралиқ таржима таржимонига

2

- нашр этилган тил таржимонига

4

2. Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Тираж нормаси,

Минг нусха

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан Коэффициент бўйича бир муаллифлик Табоғи учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

a) Оригинал адабий-бадиий асарлар, драматургия, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари

1.

Бадиий наср

5 гача

3,0

10 гача

5,0

20 гача

8,0

20 ва ундан ортиқ

12,0

2.

Пьесалар, киносценарийлар

5 гача

6,0

5 дан ортиқ

7,0

3.

Бир муаллифлик табоғигача бўлган бадиий ҳикоя

бутун асар учун

6,0

4.

Бир пардали пьеса

-

15,0

5.

Халқ ижодиёти асарларини ёзиб олиш ва қайта ишлаш:

насрда

5 гача

3,5

10 гача

5,0

20 гача

7,0

20 ва ундан ортиқ

10,0

шеъриятда (1 сатри учун)

5 гача

0,15

10 гача

0,02

20 гача

0,025

20 ва ундан ортиқ

0,035

6.

Шеърият (шу жумладан, болалар учун шеърий пьесалар) (1 сатри учун)

5 гача

0,02

10 гача

0,025

20 гача

0,035

20 ва ундан ортиқ

0,05

7.

30 сатргача шеър ва ҳажмидан қатъи назар, қўшиқнинг шеърий матни

-

6,8

бутун асар учун

8.

Эпиграмма, плакат учун шеърий матн

-

2,0

9.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун асарлар (1 муаллифлик табоғигача насрда, 100 сатргача назмда)

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

12,0

10.

Адабий асарларни болалар учун қайта ҳикоя қилиб бериш ва қайта ишлаш

5 гача

3,5

10 гача

5,0

20 гача

7,0

20 ва ундан ортиқ

8,0

11.

Болалар учун илмий-оммабоп адабиётлар

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

11,0

12.

Адабий-танқидий, адабиётшунослик асарлари

5 гача

5,0

10 гача

7,0

20 гача

9,0

20 ва ундан ортиқ

11,0

13.

Адабий-танқидий тақризлар (0,5 муаллифлик табоғигача)

-

5,0

бутун асар учун

14.

Оригинал библиографик ишлар, китобга аннотациялар, китобдаги библиографик кўрсаткичлар

-

5,0

15.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

5,0

16.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгги сўзлар

-

12,0

17.

Адабий миниатюралар

-

3,0

бутун асар учун

б) Сиёсий, илмий, ишлаб чиқариш-техника, ўқув ва бошқа адабиётларга оид оригинал асарлар

1.

Илмий-назарий масалаларга доир адабиётлар, билимларнинг барча соҳалари бўйича монографиялар (адабиётшунослик ва санъатшунослик бўйича адабиётлар бундан мустасно)

Ушбу бўлим бўйича нусха нормаси ҳисобга олинмайди

8,0

2.

Оммавий-сиёсий адабиётлар

-

6,0

3.

Фан ва техниканинг барча турлари бўйича (болалар учун илмий-оммабоп адабиётлардан ташқари) илмий-оммабоп адабиётлар

-

8,0

4.

Билимлар ва халқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, илмий-техника ва бошқа маълумотномалар, статистик тўпламлар, тақвим-маълумотномалар, асбоб-ускуналар учун маълумотнома-каталоглар, йўл кўрсаткичлар

-

5,0

5.

Ўқув адабиётлари

Умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари учун дарсликлар(оригиналасар)

-

7,5

Умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари учун дарсликлар таржимаси

-

- оригинал асар муаллифига

-

4,5

- таржимонга

-

3

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари (оригинал асар)

-

6,0

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари таржимаси

- оригинал асар муаллифига

3,5

- таржимонга

2,5

Ўқув адабиётлари:

кўргазмали қўлланмалар, жадваллар, альбомлар, ўйинлар, хариталар, плакатлар

-

2,0

6.

Қомуслар ва қомусий луғатлар учун мақолалар

-

8,0

белгилар сонига қараб

а) 40000 дан ортиқ белгилар учун ҳар бир муаллифлик табоғи ҳисобига қўшимча ҳақ тўланади

-

10,0

7.

Изоҳли луғатлар, махсус атамалар, синонимлар луғатлари, лексик ва орфографик луғатлар

-

7,5

8.

Рефератлар ва обзорлар

-

2,8

9.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгсўзлар

-

7,5

10.

Оригинал библиографик ишлар, кўрсаткичлар, аннотациялар, воқеалар тақвими, ҳаёт ва фаолият солномалари

-

3,0

11.

Техникавий ва бошқа альбомлар

-

5,5

12.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

3,0

13.

Йиртма тақвимлар, кроссвордлар, чайнвордлар, криптограммалар, викториналар, ребуслар, шарадалар (топишмоқнинг тури), бошқотирмалар, топишмоқлар

-

5,5

бутун асар учун

14.

Мавзулар ва плакатлар, шу жумладан плакатларнинг барча турлари бўйича матн ва рақамли материаллар тайёрлаш

-

1,0

15.

Стол усти-босма ўйинлари

-

6,0

16.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун альбомлар ва йиғмалар, китоб-ўйинчоқлар, мавзулар, конструкциялар тайёрлаш ва тушунтириш матнини ёзиш

-

5,0

в) Мусиқали ва мусиқали-адабий асарлар

1.

Опералар, балетлар, мусиқали комедиялар, оперетта, мюзикл

0,05 клавир

0,02 партитура

40,0

2.

Симфоник оркестрлар учун асарлар — симфония, оратория, кантата ва бошқалар

0,05 клавир

0,02 партитура

0,05 клавир

0,02 партитура

0,05 клавир

0,02 партитура

15,0

3.

Халқ чолғу асбоблари оркестрлари ва духовой оркестрлар учун асарлар

0,03 клавир

0,03 партитура

8,0

4,0

4.

Эстрада оркестрлари ва ансамбллари учун асарлар

0,07 клавир

0,03 партитура

5,0

2,2

5.

Камер асарлар

0,5 дан 3 гача

клавир

6,0

6.

Вокал асарлар

1 дан 5 гача

клавир

9,7

7.

Мусиқали асарлар учун матнлар

нусхалари мусиқа асарларининг тегишли турлари бўйича белгиланади

8,8

г) Асарлар тўпламлари

1.

Тўпламлар тузиш

-

3,0

нусхалар сонидан қатъи назар, ҳақ тўланади

2.

Луғатлар учун сўзликлар

-

0,0045

(битта сўз учун)

д) Асарлар таржималари

Адабий-бадиий асарлар

1.

Бадиий наср (шу жумладан, болалар учун пьесалар, сценарийлар, илмий-бадиий, бадиий-ҳужжатли адабиётлар, танқид, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари)

-

4,5

2.

Шеърият (шу жумладан болалар учун шеърий пьесалар)

-

0,045

(1 сатри учун)

3.

Қўшиқларнинг шеърий матни, ҳажмидан қатъи назар, адабий миниатюралар

-

3,0

асар учун таржимонга

4.

Ижтимоий-иқтисодий, ўқув, фалсафий, юридик, табиий-илмий, илмий-назарий асарлар, ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, маълумотномалар

-

3,0

5.

Бошқа адабиётлар

-

1,5

3. Асарлар репрографияси учун A-4 (30 x 21 cм) ўлчамли битта саҳифа учун муаллифлик ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақи бўйича энг кам ставкалари

Асарлар турлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициент бўйича бир саҳифа учун

муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

1. Дарсликлар ва педагогик адабиётлар

0,005

2. Монографиялар, мусиқа асарлари ноталари, архив ҳужжатлари, фоторасмлар ва бошқалар

0,007

3. Бадиий адабиёт:

- наср

0,002

- шеърлар

0,005

4. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган бошқа материаллар

0,007

Изоҳлар:

1. Муаллифлик табоғи — 40 000 босма белгиларга, шеърий асарларни нашр этишда 700 сатрга, график материални (расмлар, диаграммалар, жадваллар, мусиқа ноталари ва ҳоказолар) нашр этишда 3000 кв. сантиметрга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.

2. Китобнинг бирламчи нархи (қиймати) (муаллифлик ҳақи фоизларда ҳисоблаб чиқилганда) — китоблар туркумини (тиражини) сотиш учун савдо шохобчасига бериш кунида нашриёт томонидан белгиланган китобнинг нархи (сотувчининг савдо устамасини ҳисобга олмасдан).

3. Тираж нормаси — нашр этишда мазкур иловада ёки шартномада назарда тутилган бир тариф ставкаси миқдорида муаллифлик ҳақи тўланадиган китоблар сони.

4. Оралиқ таржима — оригинал асарнинг тўғридан-тўғри бўлмаган таржимаси, яъни илгари бошқа тилга таржима қилинган асар матнини таржима қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
2-ИЛОВА

Оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажарганлик учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек, ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланганда унинг энг юқори

СТАВКАЛАРИ

1. Оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратишга буюртмаларни бажарганлик учун муаллифлик ҳақи ставкалари

Асарларнинг тури

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир асар учун муаллифлик ҳақи

ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳақ тўлашда ҳақ тўлашнинг энг кўп миқдори

Драматик асарлар

Кўп пардали ва бир пардали пьесалар:

насрда

80,0

225,0

назмда

100,0

300,0

Инсценировкалар (бир пардали, кўп пардали)

27,0

75,0

Пьесаларнинг таржималари
(бир пардали, кўп пардали):

насрда

13,0

85,0

назмда

15,0

105,0

Драматик асарларни таҳрир қилиш ва тақриз қилиш

10,0

12,0

Шеърларни таҳрир қилишда ҳар бир сатр учун

0,07

0,5

Мусиқали асарлар

Опера, балет (кўп пардали)

300,0

2000,0

Оперетта, мусиқали комедия, мусиқали драма (кўп пардали), мюзикл

200,0

450,0

Кантата, концерт, бир қисмдан иборат йирик чолғу асари, фантазия, симфоник поэма, баллада, рапсодия, прелюдия ва фуга, сюита, вариация, увертюра, симфонетта ва бошқалар

50,0

150,0

Оратория, симфония

300,0

500

Романслар, бир қисмдан иборат кичик асарлар, маршлар, рақслар ва эстрада оркестрлари, халқ чолғу оркестрлари ва бошқа оркестрлар учун кичик пьесалар

20,0

60,0

Камер ансамбллар ва камер мусиқалар

20,0

100,0

Ўқув-педагогик репертуар учун камер ансамбллар ва камер мусиқалар

10,0

50,0

Турли жанрдаги хор асарлари

20,0

70,0

Пьесаларга мусиқалар

15,0

30,0

Болалар ва ўқув репертуарига мўлжалланган қўшиқларга мусиқа

10,0

20,0

Цирк номери, цирк аттракциони, пантомима, бир бўлимдан иборат сюжетли цирк спектакли, муз устида балет учун мусиқалар

10,0

20,0

Театр-драматик постановкалар ва қўғирчоқ спектакллари учун мусиқалар

30,0

100,0

Мусиқа асарларига тақриз

3,0

8,0

Мусиқа билан боғлиқ адабий асарлар

Кўп пардали: опера, оперетта, мусиқали комедия либреттоси

80,0

160,0

Кўп пардали балет либреттоси

40,0

60,0

Оратория, кантата либреттоси

20,0

40,0

Опера, оперетта, мусиқали комедия либреттосининг таржимаси

40,0

60,0

Кўп пардали балет хореографияси

125,0

175,0

Кўп пардали мусиқали драма-пьеса

100,0

200,0

Операда, опереттада битта балет номери хореографияси

10,0

20,0

Эстрада ва цирк учун асарлар

Скетчлар (кичик ҳажвий ёки кулгили пьесалар), драматик этюдлар, фельетонлар, миниатюралар, интермедиялар, конферанслар, ҳикоялар, новеллалар, монологлар

13,4

25,0

Қўшиқлар учун матнлар

5,0

15,0

Куплетлар ва лапарлар

1,0

2,0

Куплетлар учун мусиқалар

1,0

2,0

Эстрада ва оригинал жанр номерлари монтажлари, композициялари, адабий безаклари

1,0

2,0

Бошловчи учун кириш монологи

3,0

6,7

Жамоа ижроси учун мўлжалланган муқаддима ва хотима

19,3

23,0

Қисқа диалог, қисқа шеърий матн

2,6

3,3

Раёк

8,0

10,6

Антрени адабий қайта ишлаш

6,6

10,6

Масхарабоз антреси, мусиқали эксцентриклар учун антре

16,0

26,6

Алоҳида реприз

5,4

10,6

Пантомима, сюжетли цирк томошаси (либретто ва матн)

60,0

100,0

Сценарий:

- цирк номери учун

20,0

40,0

- цирк аттракциони учун

40,0

80,0

Цирк ёки эстрада томошаси учун мусиқали муқаддима, мусиқали антракт

6,6

13,3

Марш, галоп, вальс, полька, романс ва бошқа кичик пьесалар

13,4

16,7

Цирк ва эстрада номерига жўр бўлиш учун мўлжалланган кичик мусиқа асарлари

2,0

3,0

Цирк ёки эстрада номерини мусиқали компилятив безаш

2,6

2,7

Сюжетли эстрада томошалари сценарийлари ва матнлари

80,0

150,0

Оммавий байрамнинг адабий сценарийси

33,4

35,0

Либретто:

- саҳнада камида 4 дақиқа эшиттириладиган вокал-хореографик постановка учун

20,0

33,4

- театрлаштирилган мавзули концерт учун

20,0

23,3

- сюжетли балет номерлари учун (камида 2 ижрочи иштирокида)

16,0

26,6

- якка ҳолда ижро этиладиган балет рақслари учун

10,0

20,0

Изоҳлар:

1. Бир пардали опера, балет, оперетта, мусиқали комедия, мусиқали драмага асарнинг аҳамиятлилигига қараб ҳақ тўлиқ миқдорининг 45 фоизидан 75 фоизигача ҳақ тўланади.

2. Симфоник ва халқ, духовой ва бошқа оркестрлар учун инструментал иловаларга оригинал асар учун ҳақ тўлиқ миқдорининг 50 фоизигача миқдорда ҳақ тўланади.

3. Халқ қўшиқларини қайта ишлаш ва қўшиқлар аранжировкаси учун оригинал асар учун муаллиф ҳақи миқдорининг 50 фоизигача миқдорда ҳақ тўланади.

2. Ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақи ставкалари

Асарлар турлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир асар учун муаллифлик ҳақи

ҳақ тўлашнинг

энг кам миқдори

давлат бюджети маблағлари

ҳисобига ҳақ тўлашда ҳақ

тўлашнинг энг кўп миқдори

Тасвирий санъат асарлари

Махсус дастгоҳда ишланган суратлар ва маҳсулотлар

14,0

750,0

Плакатлар яратиш

60,0

500,0

Композициялар яратиш

100,0

250,0

Материалда бажариш

6,0

35,0

Манзарали-амалий санъат, қўлда тўқиш техникаси асарларини яратиш

40,0

750,0

Бадиий конструкциялаш асарини яратиш

26,0

750,0

Форэскиз яратиш

100,0

500,0

Хомаки лойиҳалар

40,0

150,0

Бадиий безаш санъати асарларини яратиш

2,0

50,0

Хомаки лойиҳалар

14,0

75,0

Контурда бажариш

6,0

500,0

Бадиий-чизма асарлар яратиш

2,0

100,0

Ҳайкалтарошлик асарлари

Ансамбль, композиция, бюст ҳайкали

35,0

750,0

Композициянинг ишчи модели

25,0

250,0

Иншоот катталигидаги модель

50,0

500,0

Монументал-манзарали ва махсус дастгоҳда ишланган ҳайкал

Юмалоқ ҳайкал

200,0

750,0

Анималистик ҳайкал

40,0

150,0

Шаклли рельефлар ва рельефларнинг бошқа турлари

6,0

175,0

Кичик ҳайкалча

40,0

150,0

Махсус дастгоҳда ишланган суратлар ва чизмалар, этюдлар, эскизлар, хомаки суратлар

14,0

500,0

Форэскизлар, эскиз

40,0

100,0

Картон, масштабли картон, калько-шаблон

5

30,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам

СТАВКАЛАРИ

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун

Материаллар тури

Ҳақ тўлаш ставкаси

Ахборот жанрлари

4,0

Таҳлилий жанрлар

5,0

Махсус буюртма материаллар (аккорд)

5,0

Таржима материаллар:

Ахборот жанридаги материаллар таржимаси учун

3,0

Таҳлилий материаллар таржимаси учун

4,0

Махсус буюртма материаллар таржимаси учун (аккорд)

4,0

Расмий, тезкор, ахборот-таҳлилий материаллар таҳрири

4,0

Фотоматериаллар (берилган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган суратлар)

1,0

Телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун

Материалларнинг тури

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициент бўйича ҳақ тўлаш ставкалари

Ахборот жанрлари

1,36

Таҳлилий жанрлар

2,16

Бадиий-публицистик жанрлар

7,5

Мураккаб дастурлар (ижтимоий сиёсий ва социал иқтисодий), байрам, телерадио-шоу

15,0

Бадиий ва ҳужжатли фильмлар, сериал, мультфильмларнинг таржимаси (дубляж)

3,0

Болалар учун теледастурлар

4,0

Халқаро ва маҳаллий спорт ўйинлари ва футбол репортажлари

1,5

Видео, -радио ролик, анонс (ҳар бир тайёрланган маҳсулот учун)

0,2

Илмий оммабоп кўрсатувлар

4,0

Саҳналаштириш тўловлари

Телекўрсатувлар постановкаси

8,6

Радиоэшиттиришлар постановкаси

7,2

Трансляция

7,0

Дубляж постановкаси

5,0

Видео, -радио ролик, анонс постановкаси

15,0

Изоҳ: ушбу илованинг мақсадлари учун махсус буюртма (аккорд) материаллар –Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда давлат органларининг махсус буюртмаси бўйича Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти (фармонлар, қарорлар, фармойишлар, расмий ташрифлар, сафарлар, матбуот конференциялари, баёнотлар, маърузалар, учрашувлар, нутқлар), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, бошқа давлат органлари фаолияти тўғрисида, шунингдек муҳим расмий тадбирлар, халқаро воқеалар тўғрисида, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий, спорт соҳаларидаги муҳим воқеалар ҳамда чет элларда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида ёзилган материаллар.

Телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун тўловлар бир соатлик кўрсатув ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
4-ИЛОВА

Кинофильмлар учун адабий сценарийлар,оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

1. Бадиий кинофильмларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

оригинал

сценарий

эълон қилинган адабий асарлар мотивлари бўйича яратилган сценарий

тўла метражли

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

92

48

Тайёр кинофильм қабул қилиб олинганда

140

72

қисқа метражли

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

10

6

Тайёр кинофильм қабул қилиб олинганда

28

14

2. Мультипликацион фильмларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан

коэффициент бўйича муаллифлик

ҳақининг энг кам ставкалари

тўла метражли

мультипликацион

фильмлар

қисқа метражли

мультипликацион фильмлар

(1 қисмдан 4 қисмгача ҳажмли)

Оригинал адабий сценарийлар

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

32

1 қисм — 6

2 қисм — 12

3 қисм — 15

4 қисм — 18

Тайёр кинофильм қабул қилиб олинганда

36

1 қисм — 6

2 қисм — 8

3 қисм — 10

4 қисм — 12

Эълон қилинган адабий асарлар мотивлари бўйича яратилган сценарийлар

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

24

11

Изоҳ: қисқа метражли мультипликацион фильмнинг битта қисми 10 дақиқадан иборат бўлади.

3. Ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, маънавий-маърифий, воқеали кинофильмлар, киножурналлар, киносолномалар ва видеороликларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

3.1. Материални олдиндан ўрганган ва тўплаган ҳолда, шунингдек суратга олиш жойини ва объектларини ўрганган ҳолда мавзуни мустақил равишда оригинал тарзда ижодий ҳал қилиш билан боғлиқ сценарийлар:

Кинофильмнинг тури ва ҳажми

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли ва илмий-оммабоп

кинофильмлар ва киножурналлар:

1 қисм

18

2 қисм

27

3 қисм

34

4 қисм

42

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли хроникал-ҳужжатли ва илмий-оммабоп кинофильмлар

67

Қисқа метражли ўқув ва маънавий-маърифий кинофильмлар:

1 қисм

5

2 қисм

10

3 қисм

15

4 қисм

20

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли кинофильмлар

25

3.2. Мазмуни асосан суратга олинаётган воқеа материали билан аниқланадиган кинофильмлар сценарийлари:

Кинофильмнинг тури ва ҳажми

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Қисқа метражли воқеали хроникал-ҳужжатли кинофильмлар ва киносолномалар:

1 қисм

7

2 қисм

10

3 қисм

14

4 қисм

19

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли воқеали хроникал-ҳужжатли кинофильмлар

25

Киноальманахлар

1 қисм учун 15

4. Тўла метражли ва қисқа метражли кинофильмлар учун қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Битта қўшиқ матни учун

20

5. Кинофильмлар учун оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

5.1. Бадиий кинофильмларга оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

мусиқали бадиий фильмлар

бадиий кинофильмлар

Мусиқа киностудия томонидан қабул қилиб олинганда

фойдали овознинг 1 дақиқаси учун 1,4

фойдали овознинг 1 дақиқаси учун 1,0

5.2. Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли, публицистик, илмий-оммабоп ва воқеали хроникал-ҳужжатлар кинофильмлар ва киносолномаларга оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Мусиқа киностудия томонидан қабул қилиб
олинганда

фойдали овознинг 1 дақиқаси учун 0,8

Изоҳ: Ушбу иловада белгиланган ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари видео-телефильмлар учун ҳам қўлланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
5-ИЛОВА

Кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам

СТАВКАЛАРИ

1. Хроникал-ҳужжатли, ўқув,маънавий-маърифий кинофильмлар ва киносолномалар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари:

Кинофильмнинг ҳажми

Фильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан энг кам ставкалари

адабий сценарий яратиш бўйича маслаҳатлар бериш

кинофильмни қабул қилиб олишда маслаҳатлар бериш

1 қисм

4

7

2 қисм

7

10

3 қисм

10

15

4 қисм

15

20

Тўла метражли — 5 ва ундан кўп қисмли

20

25

2. Илмий-оммабоп кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари:

Кинофильмнинг ҳажми

Фильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан энг кам ставкалари

адабий сценарий яратиш бўйича маслаҳатлар бериш

кинофильмни қабул қилиб олишда маслаҳатлар бериш

1 қисм

7

12

2 қисм

14

21

3 қисм

21

28

4 қисм

28

35

Тўла метражли — 5 ва ундан кўп қисмли

32

40

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
6-ИЛОВА

Кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

1. Тўла метражли ва қисқа метражли бадиий кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан ставкалари коэффициенти

тўла метражли

қисқа метражли,
ҳар 10 дақиқа учун

Постановкачи кинорежиссёр

200

30

Кинорежиссёр

50

7

Постановкачи кинооператор

100

14

Постановкачи рассом

70

10

Кийимлар бўйича постановкачи рассом

30

4

Овоз оператори

30

4

Мураккаб суратга олишлар бўйича кинооператор

20

3

Мураккаб суратга олишлар бўйича рассом

20

3

Пардозчи рассом

20

3

Монтажчи

20

3

Суратга олиш гуруҳи директори

30

4

2. Бадиий-публицистик кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Постановкачи кинорежиссёр

180

Кинорежиссёр

40

Постановкачи кинооператор

90

Овоз оператори

30

Монтажчи

30

Суратга олиш гуруҳи директори

30

3. Мультипликацион фильмлар яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

3.1. Тўла метражли (5 ва ундан кўп қисмли) мультипликацион фильмлар яратганлик учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

чизма мультипликацион

фильмлар

қўғирчоқ мультипликацион

фильмлар

Кинорежиссёр

100

100

Кинооператор

30

30

Постановкачи рассом

100

100

Овоз оператори

10

10

Суратга олиш гуруҳи директори

15

15

3.2. Компьютер чизмаси асосида тўла метражли мультипликацион фильмлар яратганлик учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёр

50

Компьютер чизмаси дастурчиси

80

Постановкачи рассом

70

Овоз оператори

5

Гуруҳ директори

5

3.3. Қисқа метражли мультипликацион фильмлар яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент

бўйича энг кам ставкалари

1 қисмли

фильмлар

2 қисмли

фильмлар

3 қисмли

фильмлар

4 қисмли

фильмлар

Чизма мультипликацион фильмлар

Кинорежиссёр

50

70

80

90

Кинооператор

20

21

24

27

Постановкачи рассом

50

70

80

90

Овоз оператори

10

12

13

14

Суратга олиш гуруҳи директори

10

12

13

14

Қўғирчоқ мультипликацион фильмлар

Кинорежиссёр

50

70

80

90

Кинооператор

20

21

24

27

Постановкачи рассом

50

70

80

90

Овоз оператори

10

12

13

14

Суратга олиш гуруҳи директори

10

12

13

14

Қисқа метражли мультипликацион фильмнинг бир қисми бир биридан мустақил алоҳида сюжетлардан иборат бўлиши мумкин. Ҳар бир сюжет учун ҳақ суммаси тўлиқ дақиқагача яхлитланади ҳамда қисқа метражли мультипликацион фильмнинг ўндан бир қисмига пропорционал миқдорда тўланади.

4. Тўла метражли бадиий фильмларни дубляж қилганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

хорижий фильмларни

ўзбек тилига дубляж қилиш

миллий фильмларни

чет тилларга дубляж қилиш

тўла метражли

қисқа метражли

тўла метражли

қисқа метражли

Кинорежиссёр

30

15

30

15

Овоз оператори

12

6

12

6

Суратга олиш гуруҳи директори

12

6

12

6

5. Тўла метражли ва қисқа метражли бадиий фильмларни чет элларда реклама қиладиган 1 қисмли кинофильмларни яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёр

5

Мураккаб суратга олишлар бўйича кинооператор

3

Мураккаб суратга олишлар бўйича рассом

2

Овоз оператори

2

Суратга олиш гуруҳи директори

2

6. Хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув ва маънавий-маърифий кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳи ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

6.1. Тўла метражли хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув ва маънавий-маърифий кинофильмлар постановкаси учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёр

35

Кинооператор

27

Монтажчи

10

Овоз оператори

10

Суратга олиш гуруҳи директори

10

6.2. Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли, воқеали, илмий-оммабоп, ўқув ва маънавий-маърифий кинофильмлар постановкаси учун постановка ҳақининг ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент

бўйича энг кам ставкалари

1 қисмли

фильмлар

2 қисмли

фильмлар

3 қисмли

фильмлар

4 қисмли

фильмлар

Кинорежиссёр

12

16

21

28

Кинооператор

8

12

15

22

Монтажчи

3

5

6

8

Овоз оператори

3

5

6

8

Суратга олиш гуруҳи директори

3

5

6

8

7. Хроникал-ҳужжатли киноальманахлар ва киножурналлар постановкаси учун постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёрга

22

Шу жумладан:

киноальманахни монтаж қилганлик учун

4

киноальманахга киритилган сюжет учун

6

Кинооператорга умуман киноальманах учун

18

Шу жумладан, киноальманахга киритилган сюжет учун

6

Овоз операторига умуман киноальманах учун

12

Суратга олиш гуруҳи директорига умуман киноальманах учун

12

Шу жумладан, киноальманахга киритилган сюжет учун

2,5

Изоҳ: хроникал-ҳужжатли киноальманах — бир нечта ҳужжатли, воқеали сюжетлар бирлашмаси.

8. Киносолномалар учун сюжетлар постановкаси учун постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича битта сюжет учун энг кам ставкалари

Оператор

6

Овоз оператори

2,5

Суратга олиш гуруҳи директори

2,5

Изоҳ:

1. Киносолнома — тарих учун ҳақиқий воқеаларни суратга олиш.

2. Ушбу илованинг 1, 2, 6 ва 8-бандларида белгиланган ҳақ тўлаш ставкалари видео-телефильмларни яратишда ҳақ тўлашнинг белгиланган ставкаларининг 75 фоизи ҳисобидан қўлланади.

3. Видеофильм -видеокамера ёрдамида магнитли тасмага суратга олинган кинокартина.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарорига
7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муаллифлик ҳақи ва бошқа ҳақ тўлаш турлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 4-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорининг 23-банди.

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 839-модда)



Versiones históricas Deroga (1 texto(s)) Deroga (1 texto(s))
Datos no disponibles.

N° WIPO Lex UZ136