ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ
Ўзбекистон Республикасининг 22.09.1994 й. 2015-XII-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган
01.04.1995 йилдан кучга киритилган
Мазкур Кодексга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ЎзР 31.08.1995 й. 118-I-сон Қонуни, ЎзР 22.12.1995 й. 179-I-сон Қонуни, ЎзР 26.04.1996 й. 231-I-сон Қонуни, ЎзР 30.08.1996 й. 281-I-сон Қонуни, ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Қонуни, ЎзР 25.04.1997 й. 421-I-сон Қонуни, ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Қонуни, ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни, ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Қонуни, ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонуни, ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонуни, ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни, ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Қонуни, ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни, ЎзР 31.08.2000 й. 125-II-сон Қонуни, ЎзР 15.12.2000 й. 175-II-сон Қонуни, ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни, ЎзР 30.08.2001 й. 271-II-сон Қонуни, ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни, ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни, ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни, ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни, ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни, ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни, ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонуни, ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни, ЎзР 23.09.2005 й. ЎРҚ-8-сон Қонуни, ЎзР 19.12.2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 28.12.2005 й. ЎРҚ-18-сон Қонуни, ЎзР 31.12.2005 й. ЎРҚ-19-сон Қонуни, ЎзР 22.06.2006 й. ЎРҚ-37-сон Қонуни, ЎзР 27.09.2006 й. ЎРҚ-56-сон Қонуни, ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни, ЎзР 15.12.2006 й. ЎРҚ-70-сон Қонуни, ЎзР 26.12.2006 й. ЎРҚ-73-сон Қонуни, ЎзР 06.04.2007 й. ЎРҚ-85-сон Қонуни, ЎзР 06.04.2007 й. ЎРҚ-86-сон Қонуни, ЎзР 13.04.2007 й. ЎРҚ-91-сон Қонуни, ЎзР 23.04.2007 й. ЎРҚ-92-сон Қонуни, ЎзР 14.09.2007 й. ЎРҚ-109-сон Қонуни, ЎзР 20.09.2007 й. ЎРҚ-114-сон Қонуни
155-модда. Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ахборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чојида тегишли ҳимоя чораларини кўрмаганлик, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли ҳимоя чораларини
кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзганинг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
167-модда. Видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш
Эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталарни сотиш, - видео кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тегишли рухсат олмай туриб видео муассасаларни (видеоёзувли кассеталарни ижарага
бериш пунктлари, видеозаллар, кабель телевидениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш тўјрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳам уларнинг фаолиятни давом эттириши, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Видео муассасаларда эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталардан фойдаланиш, -
видеоёзувли кассеталарни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -
видеоёзувли кассеталарни ва видео аппаратурани мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
177-модда.Маҳсулот белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш
Бир хил маҳсулотларни белгилаш учун маҳсулот белгисидан ёки хизмат кўрсатиш белгисидан ёхуд унга ўхшаш белгидан маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузган ҳолда фойдаланиш, -
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса -
уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.