关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ154

返回

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ЎРҚ-285-сон 10.10.2014 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент Божлари Тўғрисидаги Низомни Ва Патент Божлари Ставкаларини Тасдиқлаш Ҳақида» 2006 Йил 20 Апрелдаги 65-Сон Қарорига Ўзгартириш Ва Қўшимчалар Киритиш Тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги Низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Илмий-техник ва инновация фаолиятини янада ривожлантириш, илмий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш харажатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2014 йил 10 октябрь,

285-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги 285-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда Патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида».

2. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги «Патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги «Патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин.

3. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин.

4. 1-иловада:

а) Низомнинг номидаги «Патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«1. Мазкур Низом:

патент божларини (кейинги ўринларда бож деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жойлар номлари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини;

тўловларни ундириш тартибини, шунингдек ЭҲМ ёки маълумотлар базалари учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлардан фойдаланишга мулкий ҳуқуқни берганлик учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун тўловлардан озод қилиш ёки уларни қайтариш асосларини белгилайди»;

в) 2-банддаги «Бож» сўзидан кейин «ёки тўловлар» сўзлари қўшилсин;

г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3. Бож ёки тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда буюртманома ёки патентнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатга доир гувоҳнома ва унинг номи бўлиши керак. Агар буюртманомага рўйхатдан ўтказиш рақами ҳали берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда унинг учун бож ёки тўлов тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси номлари, товар келиб чиққан жой, интеграл микросхемалар топологиялари номлари, шунингдек биринчи муаллифнинг фамилияси ёки ариза берувчининг номи бўлиши керак. Агентлик кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир»;

д) 4-банддаги «божнинг» ва «бож» сўзлари тегишли равишда «бож ёки тўловнинг» ва «бож ёки тўлов» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 5-банддаги «интеграл микросхемалар топологиялари» ва «божнинг» сўзларидан кейин тегишли равишда «ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурлар» ва «ёки тўловнинг» сўзлари қўшилсин;

ж) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож ёки тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ой муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож ёки тўловлар миқдори 50% га кўпаяди»;

з) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Тўланган буюртманома божи ва тўловлари қайтарилмайди»;

и) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Тўланган бошқа божлар ёки тўловлар ариза берувчининг — божни ёки тўловларни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар ёки тўловлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож ёки тўловлар тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.

10. Божнинг ёки тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар ёки тўловлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин»;

к) 11-банддаги «патент божларини» ва «божни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки тўловларини» ва «ёки тўловни» сўзлари қўшилсин;

л) 12-банддаги «Божларни» ва «бож» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки тўловларни» ва «ёки тўловлар» сўзлари қўшилсин;

м) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«13. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, интеграл микросхемалар топологиялари, ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларнинг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари Патент божлари ставкаларининг 1.1 — 1.4, 2.1 — 2.4, 3.1 — 3.2, 5.1 — 5.2, 7.1 — 7.2-бандларида назарда тутилган божларни ёки тўловларни тўлашдан тегишли равишда озод қилинадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган божни ёки тўловларни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг илтимосномасига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси;

уруш йиллари фронт ортида ишлаганлик (ёки хизмат қилганлик) учун берилган гувоҳнома;

тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси.

Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузишда бож ёки тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилмайди».

5. 2-иловада:

а) илова номидаги «Патент божлари» сўзларидан кейин «ва тўловлари» сўзлари қўшилсин;

б) устунлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Бож ёки тўловлар коди

Бож ёки тўловларнинг вазифаси

Ставкалар

Бож ёки тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари

миллий валютада (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент)

хорижий валютада (АҚШ доллари)

в) 1- бўлимнинг 1.4-кичик бўлимида:

1.4.1-банднинг «Ставкалар» устунидаги «2» ва «840» рақамлари тегишли равишда «1» ва «420» рақамлари билан алмаштирилсин;

1.4.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1.4.3.

Амал қилишининг буюртманома берилган санадан бошлаб саноат намунасига патентнинг амал қилишини ҳар йили сақлаш:

учинчи-еттинчи йиллар учун

1

420

Уч йил учун — патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йиллар учун — патент амал қиладиган муддат ўтгунгача охирги уч ой мобайнида

саккизинчи-ўнинчи йиллар учун

1,5

630

ўн биринчи-ўн бешинчи йиллар учун (узайтирилган ҳар бир йил учун)

2

840

г) 2- бўлимда:

2.2-кичик бўлимида:

2.2.1-бандининг «Ставкалар» устунидаги «3» ва «1260» рақамлари тегишли равишда «1» ва «420» рақамлари билан алмаштирилсин;

2.2.2-бандининг «Ставкалар» устунидаги «15» ва «6300» рақамлари тегишли равишда «4» ва «1260» рақамлари билан алмаштирилсин;

2.4-кичик бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

2.4. Селекция ютуқларига патентнинг

амал қилишини сақлаш учун божлар

2.4.1.

Селекция ютуғига патентни рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўз кучида сақлаш, амал қилишининг ҳар бир йили учун:

Биринчи йил учун — патентни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда. Кейинги йилларда жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тугагунгача охирги уч ой мобайнида

биринчи — учинчи йиллар учун

0,2

84

тўртинчи — олтинчи йиллар учун

0,4

168

еттинчи — ўнинчи йиллар учун

0,5

210

ўн биринчи — ўн тўртинчи йиллар учун

0,7

294

ўн бешинчи — ўн олтинчи йиллар учун

0,9

378

ўн еттинчи — йигирманчи йиллар учун

1

420

йигирма биринчи — ўттизинчи йиллар учун (узайтириш)

1,2

504

2.5-кичик бўлимнинг 2.5.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

2.5.2.

Қуйидагилар:

селекция ютуғига патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

3

1260

селекция ютуғига бир нечта патентларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш, бошқага ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир патент учун қўшимча равишда

2

840

қуйидаги мазмундаги 2.8-кичик бўлим қўшилсин:

2.8. Ҳужжатлар тақдим этиш муддатини узайтириш

Ҳужжатларни тақдим этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтириш:

0,2

84

Белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома бериш билан бир вақтда

д) 3-бўлимда:

3.1-кичик бўлимда:

3.1.1-банднинг «Ставкалар» устунида:

иккинчи ва тўртинчи сатрдаги «1,4» рақами «1,5» рақами билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи сатрдаги «0,1» ва «60» рақамлари тегишли равишда «0,5» ва «200» рақамлари билан алмаштирилсин;

3.1.2-банднинг «Ставкалар» устунидаги «1,4» рақами «1,5» рақами билан алмаштирилсин;

3.3-кичик бўлимда:

3.3.1-банднинг «Ставкалар» устунида:

иккинчи сатрдаги «1,4» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;

учинчи сатрдаги «0,1» рақами «0,5» рақами билан алмаштирилсин;

3.3.2-банднинг «Ставкалар» устунида:

иккинчи сатрдаги «2,8» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;

учинчи сатрдаги «0,2» рақами «0,5» рақами билан алмаштирилсин;

3.3.3-банднинг «Ставкалар» устунидаги «1,4» рақами «1,5» рақами билан алмаштирилсин:

3.6-кичик бўлими 3.6.2-бандининг «Ставкалар» устунидаги «0,6» ва «250» рақамлари тегишли равишда «1» ва «240» рақамлари билан алмаштирилсин;

е) 7-бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

7. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурлар

7.1. Буюртманомага доир тўловлар

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун буюртманомалар бериш

0,5

210

Буюртманомалар бериш билан бир вақтда

7.2. Гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш

7.2.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш

0,2

84

Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида

7.2.2.

Расмий бюллетенда ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун рўйхатдан ўтказилган дастурларни эълон қилиш

0,1

42

7.2.3.

Гувоҳномаларни бериш

0,2

84

7.3. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларга ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

7.3.1.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

1

420

Ҳуқуқни бериш тўғрисидаги аризани бериш билан бир вақтда

7.3.2.

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

0,5

210

7.4. Ўзгартиришлар киритиш

Давлат экспертизаси қарори қабул қилингунга қадар ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга буюртманомаларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

0,2

84

Таркибида ўзгартиришлар мавжуд бўлган материаллар билан бир вақтда

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 42-сон, 520-модда)