关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ139

返回

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 20-сонли буйруғи таҳририда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 16.11.2017й. 1988-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 51-сонли «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1184, 2002 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 21-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари» (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 178-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 379-модда) мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ товар белгиси — бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларининг бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир.
3. Қонуннинг 3-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Юқоридаги «а»—«г» кичик бандларда кўрсатилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг розилиги бўлса, товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.
Мазкур «з» кичик бандда кўрсатилган белгиларга товарларнинг оддий номлари, товарлар сифат тоифасининг белгиси, товарларнинг хусусиятини кўрсатувчи (шу жумладан, мақтов характерига эга бўлган) белгилар, хом ашё материалини ва таркибини кўрсатувчи белгилар, товарларнинг оғирлиги, ҳажми, нархини, ишлаб чиқарилган санасини кўрсатувчи белгилар, умумий номлар, ишлаб чиқаришни яратиш тарихидан маълумотлар, корхоналарнинг номлари, товар тайёрловчиларнинг ва воситачи фирмаларнинг манзилгоҳлари, қисман ёки тўлиқ жуғрофий номдан иборат бўлиб, товар тайёрловчининг жойлашган жойи сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган белгилар.
Юқоридаги «д» — «з» кичик бандларда кўрсатилган белгиларни рўйхатдан ўтказишга, башарти бу белгилар амалда улардан аниқ товарлар учун фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусиятига эга бўлганлиги исботланган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Ушбу «н» кичик банднинг иккинчи, учинчи хатбошиларида кўрсатилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси эгасининг бу белгини рўйхатга олиш учун розилиги бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин. Бу ҳолда розилик хатининг асли тақдим қилинади. Розилик хати «катта» белги эгаси бўлган корхонанинг фирма бланкасида расмийлаштирилади ва қуйидаги бандлардан иборат бўлади:
Ушбу банднинг «о» кичик бандида кўрсатилган маълум ва машҳурлик товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган белгининг устуворлик санасига нисбатан аниқланади.
5. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабнома бир товар белгисига тааллуқли бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Талабнома Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар талаб қилинаётган белги Қонуннинг 10-моддаси, биринчи қисми 1—4-бандларида санаб ўтилган элементларга эга бўлса, талабномага тегишли ваколатли органнинг товар белгисида қуйидаги тасвирлардан фойдаланишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1988-3 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1988-3/0269-сон)
35. Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисми ва 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисига талабнома топшириш ҳуқуқига юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс (бундан кейинги ўринларда талабнома берувчи деб юритилади) эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи ўз ташаббусига кўра талабнома материалларини талабнома моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда тузатиши, аниқлаштириши ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризада ҳуқуқ ўзга шахс яъни ҳуқуқий ворисга ўтказилишининг кўрсатилиши, ушбу Қоидаларнинг 15, 16-бандларида кўзда тутилган шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Ариза талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўзда тутилган тартибда имзоланади.
Илтимосномага мазкур Қоидаларнинг 6—13-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар ва талабномани ажратиш учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчининг ёзма илтимосига кўра сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилиши мумкин. Илтимоснома билан биргаликда муддатни узайтириш учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширилади.
67. Қонуннинг 13-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи томонидан экспертиза сўрови бўйича қўшимча материалларни тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари тикланиши мумкин.
71. Қоидаларнинг 68-бандида кўрсатилган талаблар бажарилмаган ҳолда расмий илтимоснома талаблари қондирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига билдиришнома юборилади.
72. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1988-2, 12.09.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 489-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1988-2, 12.09.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 489-модда)
83. Талабнома материалларида 80-банднинг «в», «е», «ж», «и» кичик бандларида кўрсатилган маълумотларнинг ва (ёки) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Қоидалардаги талабларга мувофиқ эмаслиги талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида қарор чиқариш ва талабнома келиб тушган санани белгилаш учун тўсиқ бўла олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1988-2, 12.09.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 489-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Тақдим этилган ҳужжатлар Қоидаларнинг 12 — 26 ва 29-бандларидаги талабларни бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги ҳамда 80-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг мавжуд эмаслиги расмий экспертиза босқичида сўровнома юбориш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ талабномада кўрсатилган белги экспертизасининг вазифаси талабнома берилган белгининг Қонуннинг 3 ва 10-моддалари қоидаларига мувофиқлигини текшириш (Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) ва товар белгисининг устуворлигини белгилашдан иборат.
а) талабнома материалларининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Қоидаларнинг 5—29-бандларида кўзда тутилган талабнома мазмуни ва расмийлаштирилишига бўлган талабларга мувофиқлигини қайта текшириш;
в) Қонуннинг 12-моддасига кўра товар белгиси устуворлигини белгилаш;
г) талабномада кўрсатилган белгининг Қонуннинг 3, 10-моддаларига ва ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқлигини текшириш (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно);
95. Талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси давомида талабнома берувчига ушбу белгининг Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисми ва ушбу Қоидаларнинг 92-бандида баён этилган қоидаларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича сўровнома юборилиши мумкин. Сўровномада келтирилган сабабларга асосланган жавоб бериш таклиф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(95-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1988-2, 12.09.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 489-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
98. Қонуннинг 12-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмига мувофиқ конвенция устуворлиги сўралган ҳолда қуйидагилар текширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 98 ва 99-бандларида кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаса, товар белгисининг устуворлиги ушбу Қоидаларнинг 97-бандининг биринчи, иккинчи хатбошиларига мувофиқ белгиланади ва бу ҳақда талабнома берувчига билдиришнома юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
103. Талабномада кўрсатилган белги Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) ва Қоидаларнинг4-бандида белгиланган талабларга мувофиқ текширилади.
Агар талабномада кўрсатилган белги фақат ушбу Қоидаларнинг 4-банди «а»—«з» кичик бандларида кўрсатилган белгилардан иборат бўлса ёки унинг элементлари сифатида Қоидаларнинг 4-банди «и»—«м» кичик бандларида кўрсатилган белгилардан бирини ўз ичига олса, шу белгини товар белгиси сифатида рўйхатга олиш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса қилинади.
Агар талабномада кўрсатилган белги фақат Қоидаларнинг 4-банди «а»—«з» кичик бандларида кўзда тутилган муҳофазага лаёқатли бўлмаган белгилардан иборат бўлмаса, лекин улардан бирини ўз ичига олган бўлса, бу ҳолда:
а) Қоидаларнинг 4-банди «а»—«г» кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлган ҳолда тегишли ваколатли орган ёки уларнинг эгаларининг розилиги тасдиқланган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай розиликсиз товар белгиси рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди;
б) ушбу Қоидаларнинг 4-банди «д», «е», «ж», «з» кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлган ҳолда улар товар белгисида устун мавқега эгалиги текширилади.
105. Қонуннинг 10-моддаси ўн учинчи бандида санаб ўтилган белгилар орасида айнан бир хиллик ва аралаштириб юбориш даражасида ўхшашликка қидирув ўтказилади.
110. Ушбу Қоидаларнинг 107—109-бандларида санаб ўтилган аломатлар ҳар бири алоҳида ва турли бирликларда ҳисобга олиниши мумкин.
Жамлама белгиларнинг ўхшашлигини аниқлашда ушбу Қоидаларнинг 106—112-бандларида келтирилган аломатлардан фойдаланилади ва айнан ўхшаш ёки ўхшаш элементнинг талабномада кўрсатилган белгидаги ҳолатининг аҳамияти текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Қоидаларнинг 8 — 11, 27 ва 28-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги;
117. Экспертизанинг сўровномада келтирилган фикри хусусан, Қонун моддаларига, ушбу Қоида ва бошқа меъёрий ҳужжатларга изоҳ берилган ҳолда асосланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Талабномада кўрсатилган белги талабнома берувчи томонидан тақдим этилган товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхатидаги барча товар ва (ёки) хизматлар учун Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланса, шу рўйхатда берилган товар ва (ёки) хизматлар учун товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
122. Агар талабномада кўрсатилган белги ушбу Қоидаларнинг 121-бандида кўрсатилган талабларга товарлар ва (ёки) хизматларнинг бир қисми учун жавоб берса, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор товарлар ва (ёки) хизматларнинг шу қисмига нисбатан қабул қилинади.
125. Агар Қонуннинг 15-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ўтказилган талабномада кўрсатилган белги экспертизасини ўтказиш натижасида белги товар ва (ёки) хизматлар рўйхатининг ҳаммаси учун ушбу Қоидаларнинг 4-бандида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) келтирилган талабларга мувофиқ келмаса, талабнома берувчига товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юборилади.
126. Қонуннинг 4-моддаси қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар белгисига ҳуқуқий муҳофаза Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида тақдим этилади.
Хабарномада, шунингдек, халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ушбу Қоидаларнинг 38-бандида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда хабарномада кўрсатилган муддат ичида хабарномада келтирилган сабаблар бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этишга ҳақли экани таъкидланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
133. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг шартномасига биноан аввал муҳофаза қилинган ва халқаро реестрдан чиқарилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабнома Агентликка аввал ушбу белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси бўлган шахс томонидан топширилади.
Талабнома ушбу Қоидаларнинг 37-бандида белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда топширилади.
в) талабнома Қонуннинг 9-моддасида ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган талабларга биноан расмийлаштирилган бўлса.
135. Талабнома келиб тушган кундан эътиборан бир ой мобайнида унинг ушбу Қоидаларнинг 134-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинганлиги текширилади.
137. Қоидаларнинг 134-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида етишмаган ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.