关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ068

返回

Ўзбекистон Республикасининг қонуни № ЎРҚ-51 фирма номлари тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг қонуни фирма номлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг қонуни ФИРМА НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 370-модда) Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 20 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади фирма номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Фирма номи Фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак. Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик шахс фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак. 4-модда. Фирма номида кўрсатилиши лозим бўлмаган белгилар Фирма номида: 1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи; 2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз; 3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар; 4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак. Фирма номида: илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари; илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари); белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари); белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатиб ўтилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса, фирма номига киритилиши мумкин. 5-модда. Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш Фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга оширишни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. 6-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқ Юридик шахс ўз фирма номидан фойдаланишда ва бошқа юридик шахсларга ушбу фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда мутлақ ҳуқуқга эга. Чет эл юридик шахсининг фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқи шу юридик шахс таъсис этилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжат билан тасдиқланади. 7-модда. Фирма номидан фойдаланиш Қуйидагилар: фирма номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда акс эттириш; фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, товарларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида ишлатиш фирма номидан фойдаланишдир. Фирма номидан товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) элементи сифатида фойдаланилиши мумкин. 8-модда. Фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш Юридик шахс (лицензиар) ўз фирма номидан фойдаланиш учун бошқа юридик шахсга (лицензиатга) қонун ҳужжатларига мувофиқ улар ўртасида тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси асосида рухсат бериши мумкин. Лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитишни истисно этадиган чора-тадбирлар назарда тутилиши керак. 9-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтишига фақат юридик шахс қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилган ёки бутун корхона мулкий мажмуа сифатида сотилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Юридик шахслар қўшиб юборилганда ва юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинганда фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши топшириш ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахс бўлинганда ёки у юридик шахс таркибидан ажралиб чиққанида фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши тақсимлаш балансига мувофиқ амалга оширилади. 10-модда. Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишни тугатиш Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш юридик шахс тугатилган ёки унинг фирма номи ўзгартирилган тақдирда, тугатилади. 11-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бузилиши Фирма номидан ноқонуний фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади. Агар товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), домен номига бўлган ҳуқуқ фирма номига бўлган ҳуқуқдан илгари олинган бўлса, товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида), домен номида ушбу фирманинг номидан фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди.

12-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш усуллари Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш: юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар ҳисобидан олиб ташлаш; ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан олиб ташлаш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқбузар ҳисобидан йўқ қилиб ташлаш; контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровларни фирма номига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи юридик шахсга бериш орқали амалга оширилади. Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин. 13-модда. Чет эл юридик шахсларининг ҳуқуқлари Чет эл юридик шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган фирма номларига бўлган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига биноан ёки ўзаро келишув принципи асосида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари билан тенг равишда фойдаланадилар. 14-модда. Низоларни ҳал этиш Фирма номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 15-модда. Фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Фирма номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. 16-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 17-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 2006 йил 18 сентябрь, ЎРҚ-51-сон