关于知识产权 知识产权培训 树立尊重知识产权的风尚 知识产权外联 部门知识产权 知识产权和热点议题 特定领域知识产权 专利和技术信息 商标信息 工业品外观设计信息 地理标志信息 植物品种信息(UPOV) 知识产权法律、条约和判决 知识产权资源 知识产权报告 专利保护 商标保护 工业品外观设计保护 地理标志保护 植物品种保护(UPOV) 知识产权争议解决 知识产权局业务解决方案 知识产权服务缴费 谈判与决策 发展合作 创新支持 公私伙伴关系 人工智能工具和服务 组织简介 与产权组织合作 问责制 专利 商标 工业品外观设计 地理标志 版权 商业秘密 WIPO学院 讲习班和研讨会 知识产权执法 WIPO ALERT 宣传 世界知识产权日 WIPO杂志 案例研究和成功故事 知识产权新闻 产权组织奖 企业 高校 土著人民 司法机构 遗传资源、传统知识和传统文化表现形式 经济学 性别平等 全球卫生 气候变化 竞争政策 可持续发展目标 前沿技术 移动应用 体育 旅游 PATENTSCOPE 专利分析 国际专利分类 ARDI - 研究促进创新 ASPI - 专业化专利信息 全球品牌数据库 马德里监视器 Article 6ter Express数据库 尼斯分类 维也纳分类 全球外观设计数据库 国际外观设计公报 Hague Express数据库 洛迦诺分类 Lisbon Express数据库 全球品牌数据库地理标志信息 PLUTO植物品种数据库 GENIE数据库 产权组织管理的条约 WIPO Lex - 知识产权法律、条约和判决 产权组织标准 知识产权统计 WIPO Pearl(术语) 产权组织出版物 国家知识产权概况 产权组织知识中心 产权组织技术趋势 全球创新指数 世界知识产权报告 PCT - 国际专利体系 ePCT 布达佩斯 - 国际微生物保藏体系 马德里 - 国际商标体系 eMadrid 第六条之三(徽章、旗帜、国徽) 海牙 - 国际外观设计体系 eHague 里斯本 - 国际地理标志体系 eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange 调解 仲裁 专家裁决 域名争议 检索和审查集中式接入(CASE) 数字查询服务(DAS) WIPO Pay 产权组织往来账户 产权组织各大会 常设委员会 会议日历 WIPO Webcast 产权组织正式文件 发展议程 技术援助 知识产权培训机构 COVID-19支持 国家知识产权战略 政策和立法咨询 合作枢纽 技术与创新支持中心(TISC) 技术转移 发明人援助计划(IAP) WIPO GREEN 产权组织的PAT-INFORMED 无障碍图书联合会 产权组织服务创作者 WIPO Translate 语音转文字 分类助手 成员国 观察员 总干事 部门活动 驻外办事处 职位空缺 采购 成果和预算 财务报告 监督
Arabic English Spanish French Russian Chinese
法律 条约 判决书 按司法管辖区搜索

乌兹别克斯坦

UZ135

返回

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори Муаллифлик Ҳақи Ва Бошқа Ҳақ Тўлаш Турлари Ставкаларини Тасдиқлаш Тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда)



[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;

2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.02.00 Муаллифлик ҳуқуқи;

3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Интеллектуал мулк. Фуқаролик муомаласи қатнашчиларини индивидуаллаштириш воситалари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИ ВА БОШҚА ҲАҚ ТЎЛАШ ТУРЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 LexUZ шарҳи

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 авгутдаги ПҚ-3201-сонли «Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида» 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сон қарорига ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек ижодий жараённи янада рағбатлантириш ва фаоллаштириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий анъаналарини тиклаш ва янада ривожлантириш, бадиий жиҳатдан юксак асарлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ;

Оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажарганлик учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланганда унинг энг юқори ставкалари 2-иловага мувофиқ;

Драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари ҳамда ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда унинг энг юқори ставкалари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари 4-иловага мувофиқ;

Кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари 5-иловага мувофиқ;

Кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари 6-иловага мувофиқ;

Кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка учун ҳақнинг энг кам ставкалари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2007 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Белгилансинки, муаллифлик ҳақини ва бошқа ҳақ тўлаш турларини ушбу қарорнинг 1—7-иловаларида белгилангандан кам миқдорда тўлашга йўл қўйилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, ижодий уюшмалар ҳамда муаллифлик ҳақини ва бошқа ҳақ тўлаш турларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлайдиган бошқа ташкилотлар юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадларга харажатларни қатъий равишда ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида таъминласинлар.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)

4. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 1—7-иловаларга мувофиқ муаллифлик ҳақини ва бошқа ҳақ тўлаш турларини тўлаш тартибини тартибга солувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «1993 йилнинг 1 июлидан бошлаб муаллифлик, саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақлари ставкалари ва миқдорларини ошириш ҳақида» 1993 йил 23 июндаги 307-сон қарори ҳамда қарорга илова 2007 йил 1 февралдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2007 йил 8 январь,

8-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
1-ИЛОВА

Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

1. Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Муаллифлар

Битта китобнинг бошланғич нархи (қиймати)дан фоиз ставкалари тарзида тўланадиган энг кам ставка

1. Оригинал асарларни нашр этиш:
— асар муаллифига

5

2. Таржима асарларни нашр этиш:

— оригинал асар муаллифига

3

— таржимонга

2

3. Оралиқ таржимадан фойдаланган ҳолда нашр этилган тақдирда:

— оригинал асар муаллифига

3

— оралиқ таржима таржимонига

1

— нашр этилган тил таржимонига

2

2. Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича тўланадиган муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Тираж нормаси, минг нусха

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик тобоғи учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

a) Оригинал адабий-бадиий асарлар, драматургия, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари

1.

Бадиий наср

15

5,0

45

6,0

2.

Пьесалар, киносценарийлар

5

5,0

20

6,0

3.

Бир муаллифлик тобоғигача бўлган бадиий ҳикоя

бутун асар учун

5,0

4.

Бир пардали пьеса

- «-

7,6

5.

Халқ ижодиёти асарларини ёзиб олиш ва қайта ишлаш:

насрда

15

3,4

45

2,6

шеъриятда (1 сатри учун)

10

0,0226

25

0,02

6.

Шеърият (шу жумладан болалар учун шеърий пьесалар) (1 сатри учун)

10

0,04

25

0,046

7.

30 сатргача шеър ва ҳажмидан қатъи назар, қўшиқнинг шеърий матни

-

3,4
бутун асар учун

8.

Эпиграмма, плакат учун шеърий матн

-

1,0

9.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун асарлар (1 муаллифлик тобоғигача насрда, 100 сатргача назмда)

25

5,0

60

6,0

10.

Адабий асарларни болалар учун қайта ҳикоя қилиб бериш ва қайта ишлаш

20

3,4

75

3,6

11.

Болалар учун илмий-оммабоп адабиётлар

30

5,0

75

5,5

12.

Адабий-танқидий, адабиётшунослик асарлари

10

5,0

20

5,5

13.

Адабий-танқидий тақризлар (0,5 муаллифлик тобоғигача)

-

3,4
бутун асар учун

14.

Оригинал библиографик ишлар, китобга аннотациялар, китобдаги библиографик кўрсаткичлар

-

3,4

15.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

3,4

16.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгсўзлар

-

7,5

17.

Адабий миниатюралар

-

1,66
бутун асар учун

б) Сиёсий, илмий, ишлаб чиқариш-техника, ўқув ва бошқа адабиётларга оид оригинал асарлар

1.

Илмий-назарий масалаларга доир адабиётлар, билимларнинг барча соҳалари бўйича монографиялар (адабиётшунослик ва санъатшунослик бўйича адабиётлар бундан мустасно)

Ушбу бўлим бўйича нусха нормаси ҳисобга олинмайди

5,0

2.

Оммавий-сиёсий адабиётлар

-

4,0

3.

Фан ва техниканинг барча турлари бўйича (болалар учун илмий-оммабоп адабиётлардан ташқари) илмий-оммабоп адабиётлар

-

5,0

4.

Билимлар ва халқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, илмий-техника ва бошқа маълумотномалар, статистик тўпламлар, тақвим-маълумотномалар, асбоб-ускуналар учун маълумотнома-каталоглар, йўл кўрсаткичлар

-

3,4

5.

Ўқув адабиётлари

Умумтаълим мактаблари, коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртлари учун дарсликлар

6,0

Ўқув ва методик қўлланмалар, луғатлар, диктантлар тўпламлари ва хрестоматиялар, маърузалар матнлари

5,0

Ўқув адабиётлари: кўргазмали қўлланмалар, жадваллар, альбомлар, ўйинлар, хариталар, плакатлар

1,0

6.

Қомуслар ва қомусий луғатлар учун мақолалар

-

6,0
белгилар сонига қараб

а) 40000 дан ортиқ белгилар учун ҳар бир муаллифлик тобоғи ҳисобига қўшимча ҳақ тўланади

-

7,0

7.

Изоҳли луғатлар, махсус атамалар, синонимлар луғатлари, лексик ва орфографик луғатлар

-

5,0

8.

Рефератлар ва обзорлар

-

1,4

9.

Кириш мақолалари, сўзбошилар, сўнгсўзлар

-

5,0

10.

Оригинал библиографик ишлар, кўрсаткичлар, аннотациялар, воқеалар тақвими, ҳаёт ва фаолият солномалари

-

1,66

11.

Техникавий ва бошқа альбомлар

-

3,4

12.

Шарҳлар ва изоҳлар

-

2,0

13.

Йиртма тақвимлар, кроссвордлар, чайнвордлар, криптограммалар, викториналар, ребуслар, шарадалар (топишмоқнинг тури), бошқотирмалар, топишмоқлар

-

3,4
бутун асар учун

14.

Мавзулар ва плакатлар, шу жумладан плакатларнинг барча турлари бўйича матн ва рақамли материаллар тайёрлаш

-

0,54

15.

Стол усти-босма ўйинлари

-

4,0

16.

Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун альбомлар ва йиғмалар, китоб-ўйинчоқлар, мавзулар, конструкциялар тайёрлаш ва тушунтириш матнини ёзиш

-

2,6

в) Мусиқали ва мусиқали-адабий асарлар

1.

Опералар, балетлар, мусиқали комедиялар, оперетта, мюзикл

0,05 клавира
0,02 партитура

40,0

2.

Симфоник оркестрлар учун асарлар - симфония, оратория, кантата ва бошқалар

0,05 клавира
0,02 партитура
0,05 клавира
0,02 партитура
0,05 клавира
0,02 партитура

15,0

3.

Халқ чолғу асбоблари оркестрлари ва духовой оркестрлар учун асарлар

0,03 клавир
0,03 партитуры

8,0
4,0

4.

Эстрада оркестрлари ва ансамбллари учун асарлар

0,07 клавир
0,03 партитур

5,0
2,2

5.

Камер асарлар

0,5 дан 3 гача клавир

6,0

6.

Вокал асарлар

1 дан 5 гача клавир

9,7

7.

Мусиқали асарлар учун матнлар

нусхалари мусиқа асарларининг тегишли турлари бўйича белгиланади

8,8

г) Асарлар тўпламлари

1.

Тўпламлар тузиш

-

2,54
нусхалар сонидан қатъи назар, ҳақ тўланади

2.

Луғатлар учун сўзликлар

-

0,0034 (битта сўз учун)

д) Асарлар таржималари

Адабий-бадиий асарлар

1.

Бадиий наср (шу жумладан болалар учун, пьесалар, сценарийлар, илмий-бадиий, бадиий-ҳужжатли адабиётлар, танқид, адабиётшунослик, санъатшунослик асарлари)

-

3,0

2.

Шеърият (шу жумладан болалар учун шеърий пьесалар)

-

0,03 (1 сатри учун)

3.

Қўшиқларнинг шеърий матни, ҳажмидан қатъи назар, адабий миниатюралар

-

1,66
асар учун таржимонга

4.

Ижтимоий-иқтисодий, ўқув, фалсафий, юридик, табиий-илмий, илмий-назарий асарлар, ишлаб чиқариш-техника адабиётлари, маълумотномалар

-

1,66

5.

Бошқа адабиётлар

-

1,0

3. Асарлар репрографияси учун A-4 (30x21 cм) ўлчамли битта саҳифа учун муаллифлик ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақи бўйича энг кам ставкалари

Асарлар турлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир саҳифа учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси

1. Дарсликлар ва педагогик адабиётлар

0,5

2. Монографиялар, мусиқа асарлари ноталари, архив ҳужжатлари, фоторасмлар ва бошқалар

0,7

3. Бадиий адабиёт:

— наср

0,2

— шеърлар

0,55

4. Муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган бошқа материаллар

0,75

Изоҳлар:

1. Муаллифлик тобоғи — 40000 босма белгиларга, шеърий асарларни нашр этишда 700 сатрга, график материални (расмлар, диаграммалар, жадваллар, мусиқа ноталари ва ҳоказолар) нашр этишда 3000 кв. сантиметрга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.

2. Китобнинг бирламчи нархи (қиймати) (муаллифлик ҳақи фоизларда ҳисоблаб чиқилганда) — китоблар туркумини (тиражини) сотиш учун савдо шохобчасига бериш кунида нашриёт томонидан белгиланган китобнинг нархи (сотувчининг савдо устамасини ҳисобга олмасдан).

3. Тираж нормаси — нашр этишда мазкур иловада ёки шартномада назарда тутилган бир тариф ставкаси миқдорида муаллифлик ҳақи тўланадиган китоблар сони.

4. Оралиқ таржима — оригинал асарнинг тўғридан-тўғри бўлмаган таржимаси, яъни илгари бошқа тилга таржима қилинган асар матнини таржима қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
2-ИЛОВА

Оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажарганлик учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланганда унинг энг юқори ставкалари

1. Оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратишга буюртмаларни бажарганлик учун муаллифлик ҳақи ставкалари

Асарларнинг тури

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир асар учун муаллифлик ҳақи

Ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳақ тўлашда ҳақ тўлашнинг энг кўп миқдори

Драматик асарлар

Кўп пардали ва бир пардали пьесалар:

насрда

80,0

225,0

назмда

100,0

300,0

Инсценировкалар (бир пардали, кўп пардали)

27,0

75,0

Пьесаларнинг таржималари (бир пардали, кўп пардали):

насрда

13,0

85,0

назмда

15,0

105,0

Драматик асарларни таҳрир қилиш ва тақриз қилиш

10,0

12,0

Шеърларни таҳрир қилишда ҳар бир сатр учун

0,07

0,5

Мусиқали асарлар

Опера, балет (кўп пардали)

300,0

2000,0

Оперетта, мусиқали комедия, мусиқали драма (кўп пардали), мюзикл

200,0

450,0

Кантата, концерт, бир қисмдан иборат йирик чолғу асари, фантазия, симфоник поэма, баллада, рапсодия, прелюдия ва фуга, сюита, вариация, увертюра ва бошқалар

30,0

150,0

Оратория, симфония

300,0

500

Романслар, бир қисмдан иборат кичик асарлар, маршлар, рақслар ва эстрада оркестрлари, халқ чолғу оркестрлари ва бошқа оркестрлар учун кичик пьесалар

20,0

60,0

Камер ансамбллар и камер мусиқалар

20,0

100,0

Турли жанрдаги хор асарлари

20,0

70,0

Пьесаларга мусиқалар

15,0

30,0

Цирк номери, цирк аттракциони, пантомима, бир бўлимдан иборат сюжетли цирк спектакли, муз устида балет учун мусиқалар

10,0

20,0

Театр-драматик постановкалар учун мусиқалар

30,0-

100,0

Мусиқа асарларига тақриз

3,0-

8,0

Мусиқа билан боғлиқ адабий асарлар

Кўп пардали: опера, оперетта, мусиқали комедия либреттоси

40,0

160,0

Кўп пардали балет либреттоси

30,0

60,0

Оратория, кантата либреттоси

20,0

40,0

Опера, оперетта, мусиқали комедия либреттосининг таржимаси

20,0

60,0

Кўп пардали балет хореографияси

125,0

175,0

Кўп пардали мусиқали драма-пьеса

100,0

200,0

Операда, опереттада битта балет номери хореографияси

10,0

20,0

Эстрада ва цирк учун асарлар

Скетчлар (кичик ҳажвий ёки кулгили пьесалар), драматик этюдлар, фельетонлар, миниатюралар, интермедиялар, конферанслар, ҳикоялар, новеллалар, монологлар

13,4

25,0

Қўшиқлар учун матнлар

5,0

15,0

Куплетлар ва лапарлар

1,0

2,0

Куплетлар учун мусиқалар

0,4

0,6

Эстрада ва оригинал жанр номерлари монтажлари, композициялари, адабий безаклари

0,8

1,3

Бошловчи учун кириш монологи

3,0

6,7

Жамоа ижроси учун мўлжалланган муқаддима ва хотима

19,3

23,0

Қисқа диалог, қисқа шеърий матн

2,6

3,3

Раёк

8,0

10,6

Антрени адабий қайта ишлаш

6,6

10,6

Масхарабоз антреси, мусиқали эксцентриклар учун антре

16,0

26,6

Алоҳида реприз

5,4

10,6

Пантомима, сюжетли цирк томошаси (либретто ва матн)

60,0

100,0

Сценарий:

— цирк номери учун

20,0

40,0

— цирк аттракциони учун

40,0

80,0

Цирк ёки эстрада томошаси учун мусиқали муқаддима, мусиқали антракт

6,6

13,3

Марш, галоп, вальс, полька, романс ва бошқа кичик пьесалар

13,4

16,7

Цирк ва эстрада номерига жўр бўлиш учун мўлжалланган кичик мусиқа асарлари

2,0

3,0

Цирк ёки эстрада номерини мусиқали компилятив безаш

2,6

2,7

Сюжетли эстрада томошалари сценарийлари ва матнлари

80,0

150,0

Оммавий байрамнинг адабий сценарийси

33,4

35,0

Либретто:

— саҳнада камида 4 дақиқа эшиттириладиган вокал-хореографик постановка учун

20,0

33,4

— театрлаштирилган мавзули концерт учун

20,0

23,3

— сюжетли балет номерлари учун (камида 2 ижрочи иштирокида)

16,0

26,6

— якка ҳолда ижро этиладиган балет рақслари учун

10,0

20,0

Изоҳлар:

1. Бир пардали опера, балет, оперетта, мусиқали комедия, мусиқали драмага асарнинг аҳамиятлилигига қараб ҳақ тўлиқ миқдорининг 45 фоизидан 75 фоизигача ҳақ тўланади.

2. Симфоник ва халқ, духовой ва бошқа оркестрлар учун инструментал иловаларга оригинал асар учун ҳақ тўлиқ миқдорининг 50 фоизигача миқдорда ҳақ тўланади.

3. Халқ қўшиқларини қайта ишлаш ва қўшиқлар аранжировкаси учун оригинал асар учун муаллиф ҳақи миқдорининг 50 фоизигача миқдорда ҳақ тўланади.

2. Ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратганлик, бадиий лойиҳалаштириш ва конструкциялаш учун муаллифлик ҳақи ставкалари

Асарлар турлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича бир асар учун муаллифлик ҳақи

Ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳақ тўлашда ҳақ тўлашнинг энг кўп миқдори

Тасвирий санъат асарлари

Махсус дастгоҳда ишланган суратлар ва маҳсулотлар

14,0

750,0

Плакатлар яратиш

60,0

500,0

Композициялар яратиш

100,0

250,0

Материалда бажариш

6,0

35,0

Манзарали-амалий санъат, қўлда тўқиш техникаси асарларини яратиш

40,0

750,0

Бадиий конструкциялаш асарини яратиш

26,0

750,0

Форэскиз яратиш

100,0

500,0

Хомаки лойиҳалар

40,0

150,0

Бадиий безаш санъати асарларини яратиш

2,0

50,0

Хомаки лойиҳалар

14,0

75,0

Контурда бажариш

6,0

500,0

Бадиий-чизма асарлар яратиш

2,0

100,0

Ҳайкалтарошлик асарлари

Ансамбль, композиция, бюст ҳайкали

35,0

750,0

Композициянинг ишчи модели

25,0

250,0

Иншоот катталигидаги модель

50,0

500,0

Монументал-манзарали ва махсус дастгоҳда ишланган ҳайкал

Юмалоқ ҳайкал

200,0

750,0

Анималистик ҳайкал

40,0

150,0

Шаклли рельефлар ва рельефларнинг бошқа турлари

6,0

175,0

Кичик ҳайкалча

40,0

150,0

Махсус дастгоҳда ишланган суратлар ва чизмалар, этюдлар, эскизлар, хомаки суратлар

14,0

500,0

Форэскизлар, эскиз

40,0

100,0

Картон, масштабли картон, калько - шаблон

5

30,0

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
3-ИЛОВА

Драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни саҳналаштирганлик учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари ҳамда ушбу ҳақ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда унинг энг юқори ставкалари

Асарларнинг тури

Битта спектаклни саҳналаштирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича ҳақ тўлаш

Ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

Ҳақ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганда унинг энг юқори миқдори

Опера, балет спектакллари (кўп пардали ва бир пардали)

Саҳналаштирувчи режиссёр

150

400

Саҳналаштирувчи балетмейстер

150

400

Дирижёр

150

300

Саҳналаштирувчи рассом

150

300

Кийимлар бўйича рассом

100

250

Мусиқали (оперетта), мусиқали-драматик спектакллар (кўп пардали ва бир пардали)

Саҳналаштирувчи режиссёр

100

300

Саҳналаштирувчи балетмейстер

100

300

Дирижёр

100

250

Саҳналаштирувчи рассом

100

250

Кийимлар бўйича рассом

80

200

Драматик спектакллар, болалар (шу жумладан қўғирчоқ) спектакллари (кўп пардали ва бир пардали)

назмда

Саҳналаштирувчи режиссёр

80

250

Саҳналаштирувчи рассом

80

220

Кийимлар бўйича рассом

80

200

насрда

Саҳналаштирувчи режиссёр

80

220

Саҳналаштирувчи рассом

80

200

Кийимлар бўйича рассом

80

150

Изоҳ:

Саҳналаштирувчи гуруҳ (саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, дирижёр, кийимлар бўйича рассом, саҳналаштирувчи рассом) ушбу иловада назарда тутилган ставкалар бўйича ҳақни фақат биринчи саҳналаштириши учун олади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги каналлари орқали, телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун

Материаллар тури

Ҳақ тўлаш ставкаси

Ахборот жанрлари

3,0

Таҳлилий жанрлар

4,0

Таржима материаллар:

Ахборот жанридаги материаллар таржимаси учун

4,0

Таҳлилий материаллар таржимаси учун

Оригинал учун муаллифлик ҳақининг
30 фоизидан 60 фоизигача

Расмий, тезкор, ахборот-таҳлилий материаллар таҳрири

Оригинал учун муаллифлик ҳақининг
10 фоизидан 50 фоизигача

Махсус буюртма материаллар (аккорд)

4,0

Фотоматериаллар (берилган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган суратлар)

2,0

Телевидение ва радиода бериладиган материаллар учун

Материалларнинг тури

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича ҳақ тўлаш ставкалари

Ахборот жанрлари

0,36

Таҳлилий жанрлар

1,8

Бадиий-публицистик жанрлар

7,5

Телекўрсатувлар постановкаси

7,2

Радиоэшиттиришлар постановкаси

6,0

Телерадио-шоу

15,0

Материалларни чет тилларга таржима қилганлик учун (бир муаллифлик тобоғи)

0,66

Изоҳ:

Ушбу илованинг мақсадлари учун махсус буюртма (аккорд) материаллар дейилганда қуйидагилар тушунилади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг махсус буюртмаси бўйича Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти (фармонлар, қарорлар, фармойишлар, расмий ташрифлар, сафарлар, матбуот конференциялари, баёнотлар, маърузалар, учрашувлар, нутқлар), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида, шунингдек муҳим расмий тадбирлар, халқаро воқеалар тўғрисида, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий, спорт соҳаларидаги муҳим воқеалар ҳамда чет элларда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида ёзилган материаллар.

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
5-ИЛОВА

Кинофильмлар учун адабий сценарийлар, оригинал мусиқа ва қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

1. Бадиий кинофильмларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

оригинал сценарий

эълон қилинган
адабий асарлар мотивлари бўйича
яратилган сценарий

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

92

48

Тайёр кинофильм қабул қилиб олинганда

140

72

2. Мультипликацион фильмларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

тўла метражли мультипликацион фильмлар

қисқа метражли мультипликацион фильмлар (1қисмдан 4 қисмгача ҳажмли)

Оригинал адабий сценарийлар

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

32

1 қисм — 6
2 қисм — 12
3 қисм — 15
4 қисм — 18

Тайёр кинофильм қабул қилиб олинганда

36

1 қисм — 6
2 қисм — 8
3 қисм — 10
4 қисм — 12

Эълон қилинган адабий асарлар мотивлари бўйича яратилган сценарийлар

Сценарий киностудия томонидан тасдиқланганда

24

11

Изоҳ:

Мультипликацион фильмнинг битта қисми 10 дақиқадан иборат бўлади.

3. Ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув, воқеали кинофильмлар ва киножурналларнинг адабий сценарийларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

3.1. Материални олдиндан ўрганган ва тўплаган ҳолда,шунингдек суратга олиш жойини ва объектларини ўрганган ҳолда мавзуни мустақил равишда оригинал тарзда ижодий ҳал қилиш билан боғлиқ сценарийлар:

Кинофильмнинг тури ва ҳажми

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли ва илмий-оммабоп кинофильмлар ва киножурналлар:

1 қисм

18

2 қисм

27

3 қисм

34

4 қисм

42

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли хроникал-ҳужжатли ва илмий-оммабоп кинофильмлар

67

Қисқа метражли ўқув кинофильмлари:

1 қисм

5

2 қисм

10

3 қисм

15

4 қисм

20

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли кинофильмлар

25

3.2. Мазмуни асосан суратга олинаётган воқеа материали билан аниқланадиган кинофильмлар сценарийлари:

Кинофильмнинг тури ва ҳажми

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Қисқа метражли воқеали хроникал-ҳужжатли кинофильмлар:

1 қисм

7

2 қисм

10

3 қисм

14

4 қисм

19

5 ва ундан кўп қисмдан иборат бўлган тўла метражли воқеали хроникал-ҳужжатли кинофильмлар

25

Киноальманахлар

1 қисм учун 15

4. Тўла метражли кинофильмлар учун қўшиқлар матнларини яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Битта қўшиқ матни учун

20

5. Кинофильмлар учун оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

5.1. Тўла метражли бадиий кинофильмларга оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

мусиқали бадиий фильмлар

бадиий кинофильмлар

Мусиқа киностудия томонидан қабул қилиб олинганда

фойдали овознинг
1 дақиқаси учун 1,4

фойдали овознинг
1 дақиқаси учун 1,0

5.2. Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли, публицистик, илмий-оммабоп ва воқеали хроникал-ҳужжатлар кинофильмларга оригинал мусиқа яратганлик учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Муаллифлик ҳақи тўловлари

Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари

Мусиқа киностудия томонидан қабул қилиб олинганда

фойдали овознинг 1 дақиқаси учун 0,8

6. Ушбу иловада белгиланган ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари видео-телефильмлар учун ҳам қўлланади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
6-ИЛОВА

Кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари

1. Хроникал-ҳужжатли ва ўқув кинофильмлари учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари:

Кинофильмнинг ҳажми

Фильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан энг кам ставкалари

адабий сценарий яратиш бўйича маслаҳатлар бериш

кинофильмни қабул қилиб олишда маслаҳатлар бериш

1 қисм

4

7

2 қисм

7

10

3 қисм

10

15

4 қисм

15

20

Тўла метражли — 5 ва ундан кўп қисмли

20

25

2. Илмий-оммабоп кинофильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ставкалари:

Кинофильмнинг ҳажми

Фильмлар учун маслаҳатлар бериш бўйича мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан энг кам ставкалари

адабий сценарий яратиш бўйича маслаҳатлар бериш

кинофильмни қабул қилиб олишда маслаҳатлар бериш

1 қисм

7

12

2 қисм

14

21

3 қисм

21

28

4 қисм

28

35

Тўла метражли — 5 ва ундан кўп қисмли

32

40

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 8 январдаги 8-сон қарорига
7-ИЛОВА

Кинофильмлар постановкаси учун уларнинг бадиий даражасига кўра суратга олиш гуруҳларининг ижодий ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари

1. Тўла метражли бадиий кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан ставкалари коэффициенти

Постановкачи кинорежиссёр

200

Кинорежиссёр

50

Постановкачи кинооператор

100

Постановкачи рассом

70

Кийимлар бўйича постановкачи рассом

30

Овоз оператори

30

Мураккаб суратга олишлар бўйича кинооператор

20

Мураккаб суратга олишлар бўйича рассом

20

Пардозчи рассом

20

Монтажчи

20

Суратга олиш гуруҳи директори

30

2. Бадиий-публицистик кинофильмлар постановкаси учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Постановкачи кинорежиссёр

180

Кинорежиссёр

40

Постановкачи кинооператор

90

Овоз оператори

30

Монтажчи

30

Суратга олиш гуруҳи директори

30

3. Мультипликацион фильмлар яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

3.1. Тўла метражли (5 ва ундан кўп қисмли) мультипликацион фильмлар яратганлик учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

чизма мультипликацион фильмлар

қўғирчоқ мультипликацион фильмлар

Кинорежиссёр

100

100

Кинооператор

30

30

Постановкачи рассом

100

100

Овоз оператори

10

10

Суратга олиш гуруҳи директори

15

15

3.2. Компьютер чизмаси асосида тўла метражли мультипликацион фильмлар яратганлик учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёр

50

Компьютер чизмаси дастурчиси

80

Постановкачи рассом

70

Овоз оператори

5

Гуруҳ директори

5

3.3. Қисқа метражли мультипликацион фильмлар яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

1 қисмли
фильмлар

2 қисмли
фильмлар

3 қисмли
фильмлар

4 қисмли
фильмлар

Чизма мультипликацион фильмлар

Кинорежиссёр

50

70

80

90

Кинооператор

20

21

24

27

Постановкачи рассом

50

70

80

90

Овоз оператори

10

12

13

14

Суратга олиш гуруҳи директори

10

12

13

14

Қўғирчоқ мультипликацион фильмлар

Кинорежиссёр

50

70

80

90

Кинооператор

20

21

24

27

Постановкачи рассом

50

70

80

90

Овоз оператори

10

12

13

14

Суратга олиш гуруҳи директори

10

12

13

14

4. Тўла метражли бадиий фильмларни дубляж қилганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

хорижий фильмларни ўзбек тилига дубляж қилиш

миллий фильмларни чет тилларга дубляж қилиш

Кинорежиссер

30

30

Овоз оператори

12

12

Суратга олиш гуруҳи директори

12

12

5. Тўла метражли бадиий фильмларни чет элларда реклама қиладиган 1 қисмли кинофильмларни яратганлик учун суратга олиш гуруҳлари ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссер

5

Мураккаб суратга олишлар бўйича кинооператор

3

Мураккаб суратга олишлар бўйича рассом

2

Овоз оператори

2

Суратга олиш гуруҳи директори

2

6. Хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув кинофильмлари постановкаси учун суратга олиш гуруҳи ходимларига постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

6.1. Тўла метражли хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув кинофильмлари постановкаси учун постановка қилганлик ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссер

35

Кинооператор

27

Монтажчи

10

Овоз оператори

10

Суратга олиш гуруҳи директори

10

6.2. Қисқа метражли хроникал-ҳужжатли, воқеали, илмий-оммабоп ва ўқув кинофильмлари постановкаси учун постановка ҳақининг ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

1 қисмли
фильмлар

2 қисмли
фильмлар

3 қисмли
фильмлар

4 қисмли
фильмлар

Кинорежиссер

12

16

21

28

Кинооператор

8

12

15

22

Монтажчи

3

5

6

8

Овоз оператори

3

5

6

8

Суратга олиш гуруҳи директори

3

5

6

8

7. Хроникал-ҳужжатли киноальманахлар ва киножурналлар постановкаси учун постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича энг кам ставкалари

Кинорежиссёрга

22

Шу жумладан:

киноальманахни монтаж қилганлик учун

4

киноальманахга киритилган сюжет учун

6

Кинооператорга умуман киноальманах учун

18

Шу жумладан, киноальманахга киритилган сюжет учун

6

Овоз операторига умуман киноальманах учун

12

Суратга олиш гуруҳи директорига умуман киноальманах учун

12

Шу жумладан киноальманахга киритилган сюжет учун

2,5

Изоҳ:

Хроникал-ҳужжатли киноальманах — бир нечта ҳужжатли, воқеали сюжетлар бирлашмаси.

8. Киносолномалар учун сюжетлар постановкаси учун постановка ҳақининг энг кам ставкалари:

Ижодий ходимларнинг тоифалари

Постановка ҳақининг энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициент бўйича битта сюжет учун энг кам ставкалари

Оператор

6

Овоз оператори

2,5

Суратга олиш гуруҳи директори

2,5

Изоҳ:

1. Киносолнома — тарих учун ҳақиқий воқеаларни суратга олиш.

2. Ушбу илованинг 1, 2, 6 ва 8-бандларида белгиланган ҳақ тўлаш ставкалари видео-телефильмларни яратишда ҳақ тўлашнинг белгиланган ставкаларининг 75 фоизи ҳисобидан қўлланади.

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 14-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда)