Об интеллектуальной собственности Обучение в области ИС Обеспечение уважения интеллектуальной собственности Информационно-просветительская работа в области ИС ИС для ИС и ИС в области Информация о патентах и технологиях Информация о товарных знаках Информация о промышленных образцах Информация о географических указаниях Информация о новых сортах растений (UPOV) Законы, договоры и судебные решения в области ИС Ресурсы в области ИС Отчеты в области ИС Патентная охрана Охрана товарных знаков Охрана промышленных образцов Охрана географических указаний Охрана новых сортов растений (UPOV) Разрешение споров в области ИС Деловые решения для ведомств ИС Оплата услуг в области ИС Органы по ведению переговоров и директивные органы Сотрудничество в целях развития Поддержка инновационной деятельности Государственно-частные партнерства Инструменты и сервисы на базе ИИ Организация Работа с ВОИС Подотчетность Патенты Товарные знаки Промышленные образцы Географические указания Авторское право Коммерческая тайна Академия ВОИС Практикумы и семинары Защита прав ИС WIPO ALERT Информационно-просветительская работа Международный день ИС Журнал ВОИС Тематические исследования и истории успеха Новости ИС Премии ВОИС Бизнеса Университетов Коренных народов Судебных органов Генетические ресурсы, традиционные знания и традиционные выражения культуры Экономика Гендерное равенство Глобальное здравоохранение Изменение климата Политика в области конкуренции Цели в области устойчивого развития Передовых технологий Мобильных приложений Спорта Туризма PATENTSCOPE Патентная аналитика Международная патентная классификация ARDI – исследования в интересах инноваций ASPI – специализированная патентная информация Глобальная база данных по брендам Madrid Monitor База данных Article 6ter Express Ниццкая классификация Венская классификация Глобальная база данных по образцам Бюллетень международных образцов База данных Hague Express Локарнская классификация База данных Lisbon Express Глобальная база данных по ГУ База данных о сортах растений PLUTO База данных GENIE Договоры, административные функции которых выполняет ВОИС WIPO Lex – законы, договоры и судебные решения в области ИС Стандарты ВОИС Статистика в области ИС WIPO Pearl (терминология) Публикации ВОИС Страновые справки по ИС Центр знаний ВОИС Серия публикаций ВОИС «Тенденции в области технологий» Глобальный инновационный индекс Доклад о положении в области интеллектуальной собственности в мире PCT – международная патентная система Портал ePCT Будапештская система – международная система депонирования микроорганизмов Мадридская система – международная система товарных знаков Портал eMadrid Cтатья 6ter (гербы, флаги, эмблемы) Гаагская система – система международной регистрации образцов Портал eHague Лиссабонская система – международная система географических указаний Портал eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Посредничество Арбитраж Вынесение экспертных заключений Споры по доменным именам Система централизованного доступа к результатам поиска и экспертизы (CASE) Служба цифрового доступа (DAS) WIPO Pay Текущий счет в ВОИС Ассамблеи ВОИС Постоянные комитеты График заседаний WIPO Webcast Официальные документы ВОИС Повестка дня в области развития Техническая помощь Учебные заведения в области ИС Поддержка в связи с COVID-19 Национальные стратегии в области ИС Помощь в вопросах политики и законодательной деятельности Центр сотрудничества Центры поддержки технологий и инноваций (ЦПТИ) Передача технологий Программа содействия изобретателям (IAP) WIPO GREEN PAT-INFORMED ВОИС Консорциум доступных книг Консорциум «ВОИС для авторов» WIPO Translate для перевода Система для распознавания речи Помощник по классификации Государства-члены Наблюдатели Генеральный директор Деятельность в разбивке по подразделениям Внешние бюро Вакансии Закупки Результаты и бюджет Финансовая отчетность Надзор
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Законы Договоры Решения Просмотреть по юрисдикции

Узбекистан

UZ103

Назад

Ўзбекистон республикасининг қонуни 218-II-сон 12.05.2001 й. интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

1-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза

қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон

Республикасининг интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган

бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

интеграл микросхема — электрон вазифаларни бажаришга мўлжалланган тугал

ёки оралиқ шаклдаги микроэлектрон буюм бўлиб, ундаги элементларнинг ҳеч бўлмаганда

бири фаол ҳисобланади, буюмдаги боғланишларнинг айримлари ёки барчаси бу буюм

тайёрланган жисмлар таркибида ва (ёки) сиртида узвий шакл топган бўлади;

интеграл микросхема топологияси — интеграл микросхема элементларининг ва

улар ўртасидаги боғланишлар мажмуининг моддий жисмда қайд этилган фазовий-

геометрик жойлашуви;

ҳуқуқ эгаси — интеграл микросхема топологиясининг муаллифи, унинг

меросхўри, шунингдек интеграл микросхема топологиясидан фойдаланиш мулкий

ҳуқуқларини қонунга ёки шартномага асосан олган ва уларга эга бўлган юридик ёки

жисмоний шахс.

3-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза

қилиш объекти ва шартлари

Интеграл микросхеманинг ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан

ўтказилган ўзига хос топологияси (бундан буён матнда топология деб юритилади)

интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш объекти

ҳисобланади.

Муаллифнинг ижодий фаолияти натижасида яратилган ва яратилган санасида

интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга маълум бўлмаган топология

бошқача ҳолат исботлангунга қадар ўзига хос деб эътироф этилади.

Яратилган санасида интеграл микросхемалар ишлаб чиқувчи ёки тайёрловчиларга

маълум бўлган элементлардан таркиб топган топологияга, агар бундай элементлар

йиғиндиси ушбу модда иккинчи қисмининг талабларига тўла мувофиқ бўлсагина ҳуқуқий

муҳофаза берилади.

Ушбу Қонун билан бериладиган ҳуқуқий муҳофаза топологияга сингдирилган

ғоялар, усуллар, тизимлар, технология ёки кодлаштирилган ахборотга нисбатан татбиқ

этилмайди.

4-модда. Топология муаллифи

Ижодий меҳнати билан топологияни яратган жисмоний шахс шу топология

муаллифи деб эътироф этилади. Агар топология икки ёки ундан ортиқ жисмоний

шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, улар биргаликда

муаллифлар (ҳаммуаллифлар) деб эътироф этилади.

Топологияни яратишга шахсан ижодий хисса қўшмаган, бироқ муаллифга техник,

ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд топологиядан фойдаланиш ҳуқуқини

расмийлаштиришга кўмаклашган жисмоний шахслар муаллифлар деб эътироф этилмайди.

Муаллифнинг топологияга бўлган ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилмайдиган шахсий

номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

5-модда. Топологиядан фойдаланиш ҳуқуқи

Ҳуқуқ эгасига топологиядан ўз ихтиёрига биноан фойдаланиш, шу жумладан уни

тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи тегишлидир.

Ҳуқуқ эгаси топологияда, шунингдек шундай топологияни ўз ичига олган

буюмларда «Т» ҳарфи ёки айланадаги «Т» ҳарфи ёхуд бошқача тарзда ифодаланган «Т»

ҳарфини жойлаштиради ва бу унинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишини

кўрсатади.

Бир неча ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби улар

ўртасидаги шартномага биноан белгиланади.

6-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши

Муҳофаза қилинадиган топологияни, шу топологияли интеграл микросхемани ёки

шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз

қўллаш, олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш (ўзига хос бўлмаган қисмини

такрорлаш бундан мустасно) ва фуқаролик муомаласига бошқача тарзда киритиш

топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.

Қуйидагилар топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши

деб эътироф этилмайди:

топологиядан фойда олмаган тарзда шахсий мақсадларда, шунингдек уни

баҳолаш, таҳлил килиш, тадқиқ этиш ёки ўқитиш учун фойдаланиш;

қонунга хилоф равишда такрорланган топологияли интеграл микросхемани ёки

шундай интеграл микросхемали буюмни сотиб олган шахснинг ҳаракатлари, агар бу шахс

уларга қонунга хилоф равишда такрорланган топология киритилганини билмаган ва

билиши мумкин ҳам бўлмаган бўлса;

айнан бир хилдаги топологияни мустақил равишда яратган шахсга нисбатан,

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар.

7-модда. Хизмат топологияси

Ходим ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчининг топшириғини бажариш

вақтида яратган (хизмат топологияси) топологиянинг рўйхатдан ўтказилганлиги

тўғрисида гувоҳнома олиш ҳуқуқи, башарти бу улар ўртасидаги шартномада назарда

тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.

Хизмат топологияси учун муаллифга тўланадиган мукофот пулининг миқдори,

шартлари ва тартиби у билан иш берувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади.

8-модда.Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки

уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади)

томонидан бевосита ёки ишончли вакил орқали Ўзбекистон Республикасининг

Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) берилади. (8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-

312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

Топологияни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш, агар топологиядан

фойдаланилган бўлса, ундан биринчи марта фойдаланилган санадан этиборан икки йилдан

ошмаган муддатда амалга оширилиши мумкин.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома битта топологияга тааллуқли

бўлиши керак. Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабномани расмийлаштириш учун

зарур бўладиган ҳужжатларга доир талаблар Агентлик томонидан белгиланади. (8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги

ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

LexUZ шарҳи

Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш учун талабномаларни

тузиш ва топшириш қоидалари ва давлат экспертизасини ўтказиш тартибига (рўйхат № 1168,

27.08.2002 й.) қаранг.

9-модда. Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат

экспертизаси

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизаси

талабнома берилган санадан эътиборан икки ойлик муддат ичида Агентлик томонидан

ўтказилади. Давлат экспертизаси натижаларига биноан топологияни рўйхатга олиш ёки

уни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилиб, бу ҳақда талабнома берувчи

хабардор қилинади.

Талабнома берувчи Агентликнинг сўровига биноан ёки ўз ташаббуси билан

топологияни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар талабнома

материалларини тўлдириш, аниқлаштириш ва тузатишга ҳақлидир.

Топологияни рўйхатдан ўтказишга доир талабноманинг давлат экспертизасини

ўтказиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади. (9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-

сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

LexUZ шарҳи

Давлат экспертизасини ўтказиш тартиби Интеграл микросхемалар топологияларини

рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар тузиш, тақдим қилиш ва давлат экспертизасини

ўтказиш Қоидаларининг III-қисмида (рўйхат № 1168, 27.08.2002 й.) белгиланган.

10-модда. Давлат экспертизасининг хулосаси устидан шикоят қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Талабнома берувчи давлат экспертизасининг хулосаси устидан қарор қабул

қилинган санадан эътиборан уч ой ичида Агентликнинг Апелляция кенгашига (бундан

буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) шикоят қилишга ҳақлидир.

LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июндаги 298-сонли қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция

кенгаши тўғрисидаги Низомга қаранг.

Давлат экспертизасининг хулосаси устидан Апелляция кенгашига шикоят қилиш

тартибини Агентлик белгилайди.

LexUZ шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига

апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларида (рўйхат рақами 1889,

24.01.2009 й.) белгиланган.

Талабнома берувчи Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул

қилинган санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилишга ҳақлидир. (10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-

сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

11-модда. Топологияни рўйхатга олиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат экспертизасининг хулосаси асосида Агентлик патент божи тўлангани

тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан эътиборан бир ой ичида топологияни Интеграл

микросхемалар топологияларининг давлат реестрида рўйхатга олади. Реестрга

киритиладиган маълумотлар таркиби Агентлик томонидан белгиланади. (11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-

сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

12-модда. Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотларни

эълон қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топология рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан

расмий ахборотномада эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби

Агентлик томонидан белгиланади. (12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-

сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

13-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳуқуқ эгасининг

топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди. Олдинги таҳрирга қаранг.

Гувоҳномани бериш Агентлик томонидан топология рўйхатдан ўтказилгани

тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан уч ой ўтгандан кейин амалга

оширилади. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли ҳамда

унда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Агентлик томонидан белгиланади. (13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги

ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

14-модда. Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал

қилиш муддати

Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ ўн йил давомида амал қилади.

Топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддатининг

бошланиши қуйидаги саналардан энг олдингиси бўйича аниқланади:

топологиядан биринчи марта фойдаланиш санаси бўйича, бунда бу топология

жаҳоннинг бирон-бир ерида фуқаро муомаласига олдинроқ киритилганлиги ҳужжатлар

билан қайд этилган сана назарда тутилади;

топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий эълон

қилинган сана бўйича.

Бошқа шахс томонидан мустақил равишда яратилган айнан бир хил топология

пайдо бўлган ҳолларда, топологиядан фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал

килиш умумий муддати ўн йилдан ошиб кетиши мумкин эмас.

15-модда. Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияга бўлган ҳуқуқ тўла ёки қисман бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома

Агентликда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Топологияга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани

рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари Агентлик томонидан белгиланади.

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси,

хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш,

интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон

ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни

бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни

рўйхатдан ўтказиш қоидалари (рўйхат № 1481, 17.06.2005 й.).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси миллий хавфсизлик мақсадларида

ҳуқуқ эгасига қонун ҳужжатларида белгиланган компенсация тўлаган ҳолда топологиядан

унинг розилигисиз фойдаланишга рухсат бериши мумкин. (15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-

сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

16-модда. Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг

бекор бўлиши

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топологиядан

фойдаланишга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан

бекор бўлади.

Топология рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома:

Апелляция кенгашининг қарори; Олдинги таҳрирга қаранг.

ҳуқуқ эгаси томонидан Агентликка берилган ариза; (16-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил

26 декабрдаги ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

суд қарори асосида муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

17-модда. Патент божлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Топологияни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятли ҳаракатларни

содир этганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Агентликка тўланади. (17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрдаги

ЎРҚ-312-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 555-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан

озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари,

шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси томонидан белгиланади. (17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–

II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)

LexUZ шарҳи

Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил

20 апрелдаги 65-сонли «Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги Низомни ҳамда Патент

божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.

18-модда. Топологияни бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш

Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахслари топологияни

бошқа давлатларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар.

19-модда. Чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг ҳуқуқлари

Чет эл юридик ва жисмоний шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган

ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг

равишда ёки ўзаро келишув принципи асосида фойдаланадилар.

20-модда. Низоларни ҳал қилиш

Топологияларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ низолар қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

21-модда. Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза

қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар

бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2001 йил 12 май,

218-II-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 87-модда; 2002

й.,9-сон, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 555-

модда)