Propiedad intelectual Formación en PI Respeto por la PI Divulgación de la PI La PI para... La PI y… La PI en… Información sobre patentes y tecnología Información sobre marcas Información sobre diseños industriales Información sobre las indicaciones geográficas Información sobre las variedades vegetales (UPOV) Leyes, tratados y sentencias de PI Recursos de PI Informes sobre PI Protección por patente Protección de las marcas Protección de diseños industriales Protección de las indicaciones geográficas Protección de las variedades vegetales (UPOV) Solución de controversias en materia de PI Soluciones operativas para las oficinas de PI Pagar por servicios de PI Negociación y toma de decisiones Cooperación para el desarrollo Apoyo a la innovación Colaboraciones público-privadas Herramientas y servicios de IA La Organización Trabajar con la OMPI Rendición de cuentas Patentes Marcas Diseños industriales Indicaciones geográficas Derecho de autor Secretos comerciales Academia de la OMPI Talleres y seminarios Observancia de la PI WIPO ALERT Sensibilizar Día Mundial de la PI Revista de la OMPI Casos prácticos y casos de éxito Novedades sobre la PI Premios de la OMPI Empresas Universidades Pueblos indígenas Judicatura Recursos genéticos, conocimientos tradicionales y expresiones culturales tradicionales Economía Igualdad de género Salud mundial Cambio climático Política de competencia Objetivos de Desarrollo Sostenible Tecnologías de vanguardia Aplicaciones móviles Deportes Turismo PATENTSCOPE Análisis de patentes Clasificación Internacional de Patentes ARDI - Investigación para la innovación ASPI - Información especializada sobre patentes Base Mundial de Datos sobre Marcas Madrid Monitor Base de datos Artículo 6ter Express Clasificación de Niza Clasificación de Viena Base Mundial de Datos sobre Dibujos y Modelos Boletín de Dibujos y Modelos Internacionales Base de datos Hague Express Clasificación de Locarno Base de datos Lisbon Express Base Mundial de Datos sobre Marcas para indicaciones geográficas Base de datos de variedades vegetales PLUTO Base de datos GENIE Tratados administrados por la OMPI WIPO Lex: leyes, tratados y sentencias de PI Normas técnicas de la OMPI Estadísticas de PI WIPO Pearl (terminología) Publicaciones de la OMPI Perfiles nacionales sobre PI Centro de Conocimiento de la OMPI Informes de la OMPI sobre tendencias tecnológicas Índice Mundial de Innovación Informe mundial sobre la propiedad intelectual PCT - El sistema internacional de patentes ePCT Budapest - El Sistema internacional de depósito de microorganismos Madrid - El sistema internacional de marcas eMadrid Artículo 6ter (escudos de armas, banderas, emblemas de Estado) La Haya - Sistema internacional de diseños eHague Lisboa - Sistema internacional de indicaciones geográficas eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange Mediación Arbitraje Determinación de expertos Disputas sobre nombres de dominio Acceso centralizado a la búsqueda y el examen (CASE) Servicio de acceso digital (DAS) WIPO Pay Cuenta corriente en la OMPI Asambleas de la OMPI Comités permanentes Calendario de reuniones WIPO Webcast Documentos oficiales de la OMPI Agenda para el Desarrollo Asistencia técnica Instituciones de formación en PI Apoyo para COVID-19 Estrategias nacionales de PI Asesoramiento sobre políticas y legislación Centro de cooperación Centros de apoyo a la tecnología y la innovación (CATI) Transferencia de tecnología Programa de Asistencia a los Inventores (PAI) WIPO GREEN PAT-INFORMED de la OMPI Consorcio de Libros Accesibles Consorcio de la OMPI para los Creadores WIPO Translate Conversión de voz a texto Asistente de clasificación Estados miembros Observadores Director general Actividades por unidad Oficinas en el exterior Ofertas de empleo Adquisiciones Resultados y presupuesto Información financiera Supervisión
Arabic English Spanish French Russian Chinese
Leyes Tratados Sentencias Consultar por jurisdicción

Uzbekistán

UZ030

Atrás

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2002 йил 14 июнь, 209-сон Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент Идораси Фаолиятини Ташкил Этиш Тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июнь, 108-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори 2002 йил 14 июнь, 209-сон Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент Идораси Фаолиятини Ташкил Этиш Тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июнь, 108-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]

LexUZ шарҳи

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги

322-сонли «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан

ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни

такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини ва

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил

этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 мартдаги 77-

сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат патент

идораси ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида

Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг тузилмаси ва 125 кишидан (хизмат

кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган штатдаги ходимларининг чекланган

сони 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ

тасдиқлансин.

Кейинги таҳрирга қаранг.

2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини маблағ

билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган

тартибда патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар тарзида идоранинг

ҳисоб рақамига тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва

бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 июндаги 65-

сон қарори таҳририда)

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси

саноат мулки объектларига, селекция ютуқларига, электрон-ҳисоблаш техникаси учун

дастурларга, маълумотлар базаларига ва интеграл микросхемалар топологияларига

ҳуқуқий муҳофаза хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган юридик жиҳатдан аҳамиятли

ишларнинг амалга оширилганлиги учун ундириладиган патент пошлиналари миқдорлари

юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.

6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат

патент идораси буюртманомаларига биноан ҳукумат алоқаси телефонлари ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Тошкент шаҳар, Тўйтепа кўчаси, 2а-

уйга жойлаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси билан биргаликда

бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш

ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош

вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2002 йил 14 июнь,

209-сон

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг

ТУЗИЛМАСИ

Кейинги таҳрирга қаранг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари

тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарлар келиб чиқиши

жойларининг номлари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида»,«Электрон ҳисоблаш

машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

тўғрисида» ва «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси

Давлат патент идорасининг (кейинги ўринларда — Патент идораси деб аталади) асосий

вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.

2. Патент идораси саноат мулкини, шу жумладан ихтироларга, саноат намуналарига,

фойдали моделларга, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига ва товарлар келиб

чиқиши жойларининг номларига (кейинги ўринларда — саноат мулки объектларига)

ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек селекция ютуқларини, электрон

ҳисоблаш машиналари учун дастурларни (кейинги ўринларда — ЭҲМ учун дастурлар деб

аталади), маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий

муҳофаза қилиш борасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда

иштирок этувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

3. Патент идораси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон

Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа

қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва

фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва

фармойишларига, халқаро шартномаларга (битимларга), шунингдек мазкур Низомга амал

қилади.

4. Патент идораси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, банк

муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади.

5. Патент идораси ўз фаолиятини давлат органлари, ихтирочилар ва

рационализаторларнинг жамоат ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, фаолияти

интеллектуал мулк муҳофазаси билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар билан ўзаро

ҳамкорликда амалга оширади.

6. Патент идораси ходимларига фан соҳаси ва илмий муассасалар ходимлари учун

белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

II.Патент идорасининг асосий вазифалари ва функциялари

7. Қуйидагилар Патент идорасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар

базалари , интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза хизмати

кўрсатиш;

расмий рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл

микросхемалар топологияларига оид патент ҳужжатларининг давлат фондини ва

маълумотлар банкини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикасида илмий-техника, бадиий-конструкторлик ва бошқа

ижодиётларнинг ривожланиши учун шароитлар яратишга кўмаклашиш.

8. Патент идораси ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни

бажаради:

Ҳукуматга саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни,

маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза

қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар киритади ва уни

рўёбга чиқаришда бевосита иштирок этади;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини, интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

масалалари бўйича қонун ҳужжатларини тайёрлашда қатнашади, шунингдек ўз

ваколатлари доирасида зарур норматив ҳужжатлар қабул қилади;

саноат мулки объектлари, селекция ютуқларига оид муҳофаза ҳужжатларини бериш

юзасидан буюртманомаларни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл

микросхемалар топологияларини расмий рўйхатдан ўтказиш юзасидан

буюртманомаларни кўриб чиқиш учун қабул қилади, ихтироларнинг давлат илмий-

техника экспертизасини, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат

кўрсатиш белгилари, товарлар келиб чиқиши жойларининг номлари давлат

экспертизасини амалга оширади, аризадаги объектларнинг устуворлигини белгилайди,

селекция ютуқларига оид буюртманомаларни расмий экспертизадан ўтказади, ЭҲМ учун

дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологияларини

рўйхатдан ўтказишга оид буюртманомаларни давлат экспертизасидан ўтказади;

аризадаги саноат мулки объектларининг патентга лойиқлик шартларига мувофиқлигини

аниқлаш натижалари бўйича муҳофаза қилиш ҳужжатларини бериш ёки беришни рад

этиш тўғрисида қарор қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлигининг ихтисослаштирилган ташкилотлари хулосалари асосида селекция

ютуқларига патентлар ва гувоҳномалар бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорлар

қабул қилади, шунингдек ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл

микросхемалар топологияларини берилган буюртманомаларнинг белгиланган талабларга

мувофиқлигини текшириш натижаларига кўра расмий рўйхатдан ёки рўйхатдан ўтказишни

рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Олдинги таҳрирга қаранг.

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини давлат рўйхатидан ўтказишни

амалга оширади, шунингдек муҳофаза қилиш ҳужжатларини беради, тегишли давлат

реестрларини ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини

юритади;

(8-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008

йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)

муҳофаза қилиш ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;

давлат илмий-техника экспертизасини ўтказишда қатнашиш учун манфаатдор

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб

этади;

саноат мулки объектларидан, селекция ютуқларидан, ЭҲМ учун дастурлардан,

маълумотлар базаларидан, интеграл микросхемалар топологияларидан фойдаланиш

ҳуқуқини бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек уларни тўлиқ ёки

қисман бериш тўғрисидаги ёки уларнинг кафолати тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан

ўтказади;

рўйхатдан ўтказилган шартномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар банкини

юритади;

Патент идорасининг бюллетенларини ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек саноат

мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва

улардан фойдаланиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни чоп

этишни ташкил қилади ва амалга оширади;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

соҳасида манфаатдор шахсларга методик ёрдам кўрсатади;

патент ҳужжатларининг давлат фондини бутлаш ишларини ташкил этади ва амалга

оширади, унинг сақланишини таъминлайди ва унинг асосида манфаатдор ташкилотларга,

мансабдор шахсларга ва фуқароларга кутубхона-библиография, маълумотнома-ахборот

ва илмий-методик хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни чоп этади;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш муаммолари бўйича илмий-

тадқиқот ишларини амалга оширади, давлат патент тизимини ривожлантиришнинг муҳим

истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш ва ҳал этиш учун вақтинчалик ижодий илмий

жамоаларни ташкил қилади;

патент бўйича ваколатли вакилларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказишни амалга

оширади, патент бўйича ваколатли вакилларнинг давлат реестрини юритади;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

тўғрисидаги шикоятлар ва низоларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига

мувофиқ кўриб чиқади;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза

қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги кадрларни тайёрлашни ва уларнинг

малакасини оширишни ташкил этади;

ўз ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади,

ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради;

саноат ва интеллектуал мулкнинг ҳамда уни ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимининг роли ва

уларнинг давлатни иқтисодий, маданий ва ижтимоий ривожлантиришга таъсирини тарғиб

қилиш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;

Патент идорасининг вазифаларига мувофиқ бўлган ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид

бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.

III. Патент идорасининг халқаро фаолияти

9. Патент идораси:

интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни

белгиланган тартибда амалга оширади ҳамда ушбу ҳамкорлик доирасида саноат

объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида қатнашади;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари

(битимлари)дан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг

бажарилишини таъминлайди;

саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза

қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш

тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади, тегишли халқаро ташкилотлар,

патент идоралари ва чет мамлакатларнинг бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш

ва шартномалар тузиш тўғрисида музокаралар олиб боради ҳамда Вазирлар

Маҳкамасининг топшириғига биноан мазкур шартномаларни имзолайди;

хорижий патент идоралари, халқаро ташкилотлар ва чет эл ахборот фирмалари билан

патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларни халқаро алмашишни амалга

оширади, интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги чет эл

тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланишни ташкил қилади.

IV. Патент идорасининг ҳуқуқлари

10. Давлат патент идораси ўзига юкланган функцияларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга

эга:

аризачилардан саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар,

маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари юзасидан

буюртманомаларга қўшимча материалларни, буюртманомаларни кўриб чиқиш ва давлат

экспертизасидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материалларни белгиланган

тартибда сўраб олиш;

саноат мулки объектлари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар

базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари юзасидан буюртманомаларни кўриб

чиқиш билан боғлиқ масалаларни оғзаки муҳокама қилишни ташкил этиш ва ўтказиш,

аризачиларни ва уларнинг вакилларини кўрсатиб ўтилган масалаларни кўриб чиқишда

қатнашиш учун таклиф этиш;

интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш

соҳасидаги ишларнинг аҳволини тавсифловчи статистик ва бошқа маълумотларни,

шунингдек Патент идорасига юкланган вазифаларни рўёбга чиқариш ва унга ўз

функцияларини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган

тартибда олиш;

саноат мулки объектларини, селекция ютуқларини, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар

базаларини ва интеграл микросхемалар топологияларини муҳофаза қилиш соҳасидаги

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича белгиланган тартибда

таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларни амалга

ошириш учун патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларнинг турлари,

миқдорлари, тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар

киритиш;

патент-ахборот ва бошқа маҳсулотларга, шунингдек саноат объектларини ва бошқа

интеллектуал мулк турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш

соҳасидаги материаллар ва хизматларга белгиланган тартибда нархлар ва тарифлар

белгилаш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, интеллектуал объектларни муҳофаза қилиш

соҳасида илмий-методик ва ахборот материалларини, даврий нашрларни, аудиовизуал ва

бошқа матбаа маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш;

патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни, шунингдек турли хизматлар

кўрсатганлик учун тушумлар ва материалларни ўтказиш ва кейинчалик улардан

фойдаланиш учун ҳисоб рақамлари, шу жумладан валюта ҳисоб рақамлари очиш;

Патент идораси томонидан таъсис этилган таркибий бўлинмаларни белгиланган тартибда

ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

ихтирочилик ва ижоднинг бошқа турлари соҳасидаги улкан ютуқлар учун Ўзбекистон

Республикасининг Фахрий унвонларини бериш тўғрисида белгиланган тартибда

таклифлар киритиш;

интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан

боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш учун мамлакатимиз ва чет эл мутахассисларини

шартномавий асосда жалб этиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар жамғармаларини

шакллантириш.

V. Патент идорасининг жавобгарлиги

11. Патент идораси:

саноат объектлари ва интеллектуал мулкнинг бошқа турлари юзасидан

буюртманомаларнинг давлат экспертизасини ўз вақтида ўтказиш, унинг сифати ва

махфийлиги;

патент пошлиналарини ва бошқа солиқ бўлмаган тўловларни ундиришдан тушган

тушумлар белгиланган қисмининг давлат бюджетига ва Инновация илмий-техника

фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига ўз вақтида ўтказилиши;

бухгалтерия ва молиявий ҳисоботнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

юритилиши;

бюджет маблағларининг ва патент пошлиналарини ҳамда солиқ бўлмаган тўловларни

ундиришдан тушган маблағларнинг идора ихтиёрида қолган қисмидан мақсадли

фойдаланилиши учун жавоб беради.

VI. Патент идораси фаолиятини ташкил этиш

12. Патент идорасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан

лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Директор бошқаради.

Директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга

тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан

бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

13. Патент идорасининг Директори:

Патент идорасининг фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Патент идорасига юкланган

вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Директор ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Патент идорасининг штат жадвалини, уларни маблағ билан таъминлаш харажатлари

сметасини белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида тасдиқлайди;

Патент идорасининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

тасдиқланган тузилмага белгиланган ходимлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида

ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

Патент идораси ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Патент идораси ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

ўз ваколати доирасида Патент идораси ходимларининг бажариши мажбурий бўлган

буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради;

республикада ва чет элларда Патент идораси манфаатларини ифодалайди.

14. Патент идораси фаолиятини маблағ билан таъминлаш республика бюджет маблағлари

ҳамда патент пошлиналари маблағларининг ва юридик жиҳатдан аҳамиятли бўлган

ишларни амалга оширганлик учун ундириладиган бошқа солиқ бўлмаган тўловларнинг

бир қисми ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга

оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Патент идорасида Директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра),

шунингдек Патент идораси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи

таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Патент идораси директорининг

тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан

тасдиқланади.

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Патент идораси фаолиятининг саноат мулкини, селекция ютуқларини, электрон-ҳисоблаш

машиналари учун дастурларни, маълумотлар базаларини, интеграл микросхемалар

топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикасида илмий-техника,

бадиий-конструкторлик ва бошқа ижодиётларнинг ривожланиши учун шарт-шароитлар

яратилишига кўмаклашиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини янада шакллантириш ва

амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва

амалга ошириш;

Патент идораси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-

жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш,

уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Патент идораси

раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Патент идораси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш

ҳуқуқига эга.

Ҳайъат мажлисига Патент идораси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли

бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул

қилинади.

Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Директор ва

ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Директор пайдо

бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз

фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари

мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-

сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

16. Патент идорасида Патент идорасининг аризадаги саноат мулки объектлари, селекция

ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар

топологиялари, муҳофаза қилиш ҳужжатларини беришга қаршилик юзасидан Патент

идораси қарорларига манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар томонидан билдирилган

апелляцияларни ва бошқа турдаги апелляцияларни, шунингдек Ўзбекистон

Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги

аризаларни кўриб чиқиш учун Апелляция кенгаши тузилади.

Апелляция кенгаши таркибига Патент идораси Директори, унинг ўринбосарлари ва бош

экспертлар киради.

(16-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008

йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)

17. Муаммоларни илмий таҳлил қилиш, саноат мулки объектларини муҳофаза қилиш,

ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини ва интеграл микросхемалар

топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва

улар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш учун Патент идорасида унинг юқори малакали

ходимларидан, шунингдек патентлаш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлар

вакилларидан, етакчи олимлар ва мутахассислардан Илмий-техника кенгаши тузилади.

Илмий-техника кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Патент идораси

Директори томонидан тасдиқланади.

18. Патент идорасини тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун

ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан патент пошлиналарини ва

солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (кейинги ўринларда

Патент идораси деб аталади) патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар

ундиришдан тушадиган миллий ва хорижий валюталардаги маблағлардан фойдаланиш

тартибини белгилайди.

2. Патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар ундиришдан тушган сўмдаги ва

валютадаги маблағлардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш мақсадида Патент

идораси тижорат банкида (кейинги ўринларда банк деб аталади) сўмда ва валютадаги

ҳисоб рақамларининг қуйидаги турларини очади:

тушган валюта маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун хорижий

валюталардаги (АҚШ доллари, Евро, Швейцария франки, Россия рубли ва бошқалар) блок-

ҳисоб рақамлари;

тушадиган сўм маблағларини жамлаш ва кейинчалик уларни тақсимлаш учун миллий

валютадаги блок-ҳисоб рақамлари;

идора ихтиёрида қоладиган валюта маблағларидан мазкур Низомнинг 7-

бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш учун хорижий валюталардаги жорий

ҳисоб рақами;

патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни миллий валютада ундиришдан

тушган, шунингдек валюта маблағларини белгиланган тартибда биржадан ташқари

валюта бозорида сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомнинг 7-

бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтирган ҳолда ўтказиш учун миллий валютадаги

талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами.

3. Патент идорасининг кўрсатиб ўтилган валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига фақат

патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган

маблағлар ўтказилади.

4. Ушбу ҳисоб рақамлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот Патент идорасининг бошқа банк ҳисоб

рақамларидан алоҳида юритилади.

II. Патент пошлиналарини ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни ундиришдан тушган

маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби

5. Патент идораси томонидан патент пошлиналари ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни

ундиришдан хорижий ва миллий валютада тушадиган маблағлар идоранинг тегишли

блок-ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Олдинги таҳрирга қаранг.

6. Ҳисобот даврида юридик аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракатлар учун тушган валюта

маблағлар ҳар ўн кунда, ҳар бир ойнинг 10, 20 ва 30-кунидан кечикмай валюта блок-ҳисоб

рақамларидан:

(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008

йил 7 майдаги 89-сонли қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг валюта (валюталарнинг ҳар бир тури

бўйича алоҳида) ҳисоб рақамларига — тушган маблағлар умумий ҳажмининг 92 фоизи

миқдорида;

(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010

йил 2 апрелдаги 62-сон қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларига (валюталарнинг ҳар бир тури

бўйича алоҳида) ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига — тушган маблағлар

умумий ҳажмининг 8 фоизи миқдорида ўтказилади.

(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010

йил 2 апрелдаги 62-сон қароритаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)

Бунда патент идорасининг блок-ҳисоб рақамларидаги валюта ва сўмдаги маблағларидан

бошқа йўналишларда фойдаланиш тақиқланади.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-

сон қарори таҳририда)

7. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг:

Олдинги таҳрирга қаранг.

камида 50 фоизидан — идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар

тайёрлаш, хизмат сафари харажатларини, шунингдек саноат объектларини ва

интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари бўйича

халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши билан боғлиқ

харажатларни қоплашда;

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 20 июндаги 65-сон қарори таҳририда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

қолган маблағлардан — идора ходимларини моддий рағбатлантиришда фойдаланиш

мумкин;

(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006

йил 20 июндаги 65-сон қарори таҳририда)

Идоранинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун назарда тутилган маблағлар

ҳисобига автотранспорт воситалари, алоқа воситалари ва шунга ўхшаш бошқа буюмлар

(офис техникаси, аудио-видео техника, офисни жиҳозлаш учун юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар

ва шу кабилар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

розилиги билан йўл қўйилади.

8. Патент идорасининг жорий ҳисоб рақамларидаги маблағлар биржадан ташқари валюта

бозорида сотилиши мумкин.

9. Патент идорасининг жорий валюта ҳисоб рақамларидаги валюта маблағларининг бир

қисми сотилган тақдирда унинг сўмга тенг қиймати Патент идорасининг талаб қилиб

олинадиган сўмдаги депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.

Жорий ҳисоб рақами ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги

маблағлардан фақат мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш

мумкин.

III. Идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари

Олдинги таҳрирга қаранг.

10. Патент идорасининг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидан мазкур Низомнинг 7-

бандига мувофиқ ажратиладиган маблағлар юқори малакали кадрлар меҳнатини қўллаб-

қувватлаш ва рағбатлантиришга, патент иши нуфузини оширишга, интеллектуал мулк

объектларини муҳофаза қилиш соҳасига ёш истиқболли мутахассисларни жалб қилишга

йўналтирилади.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 июндаги 65-

сон қарори таҳририда)

11. Патент идораси ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон

Республикаси миллий валютасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

рағбатлантирувчи тўловлар;

ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича тақдирлаш;

бир галлик мукофотлар тўлаш;

ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари.

12. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ходимларга рағбатлантирувчи тўлов ва

мукофот белгилаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Патент идораси раҳбари томонидан идора

таркибий бўлинмалари раҳбарларининг тақдимномаси бўйича ва касаба уюшмаси

қўмитаси билан келишган ҳолда қабул қилинади.

Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича Патент идораси раҳбарига рағбатлантирувчи

тўловлар ва мукофот белгилаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

13. Ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва харажатларни компенсация қилиш тўғрисидаги

қарор Патент идорасининг камида 5 кишидан иборат таркибдаги махсус комиссияси

томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига идора раҳбари ва касаба уюшмаси

қўмитаси вакили кириши шарт. Комиссия ишининг иш тартиби идора раҳбари томонидан

тасдиқланган ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган низом билан белгиланади.

IV. Рағбатлантирувчи тўловлар

14. Рағбатлантирувчи тўловлар ходимларнинг юқори малакаси учун Патент идораси

таркибий бўлинмалари раҳбариятининг тақдимномасига кўра ходим лавозим маоши

миқдорининг 75 фоизи миқдорида лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар

сифатида белгиланиши мумкин.

15. Ходимларнинг лавозим маошларига устамалар топшириқлар ўз вақтида

бажарилмаган, иш сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган тақдирда бекор

қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.

V. Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлаш ва бир галлик мукофотлар

тўлаш

16. Патент идораси ходимлари йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофотланадилар.

17. Йил чорагидаги иш якунлари бўйича мукофот топшириқлар ортиғи билан бажарилган,

ходимларга юкланган лавозим мажбуриятлари зарур даражада бажарилган тақдирда

амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи ҳисобланадиган вақт) учун

тўланади.

18. Йил чораги якунлари бўйича ҳар бир ходимни мукофотлашнинг аниқ миқдори

ходимнинг иккита лавозим маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.

19. Ишда нуқсонларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан

тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишдаги нуқсонлар ва меҳнат интизоми бузилишлари

рўйхати ички тартиб қоидалари билан белгиланади.

20. Идоранинг бир йилдаги иш якунлари бўйича Патент идорасининг рўйхатдаги

таркибида турувчи ходимларга қўшимча мукофот тўланиши мумкин.

Бир йилдаги иш якунлари бўйича ходимларни мукофотлашнинг умумий суммаси ҳисобот

йилида шаклланган ўртача иш ҳақининг олти бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

21. Бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш бутун календарь йил давомида ишлаган

ходимларга тўлиқ миқдорда тўланади.

22. Бутун календарь йил мобайнида ишлаган, бироқ мазкур мукофотлаш тўланишигача

Патент идорасидан бўшаган ходимларга ушбу мукофот тўлиқ миқдорда ва ушбу

мукофотни тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

23. Календарь йил тамом бўлишигача ишдан бўшаган ходимларга, ишдан бўшаш

сабабларидан қатъи назар, бир йилдаги иш якунлари бўйича мукофот тўланмайди.

24. Иш ҳақи ҳисоблаш тўғрисидаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ходимларга бир

йилдаги иш якунлари бўйича мукофотни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.

25. Патент идораси ходимларига аниқ алоҳида муҳим вазифалар юқори сифатли ва ўз

вақтида бажарилганлиги учун бир галлик мукофотлар тўланиши мумкин. Ушбу мукофот

миқдори бир йилда иккита лавозим маошидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

VI. Ходимларга моддий ёрдам бериш ва компенсация тўловлари

26. Ходим меҳнат таътилига чиққан тақдирда унга битта лавозим маошидан кўп бўлмаган

миқдорда моддий ёрдам тўланиши мумкин.

27. Иш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда (дафн этиш, касал бўлганда ва бахтсиз

ҳодисаларда) ходимга иккита лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши

мумкин.

28. Ходимларга овқатланиш учун компенсация тўловлари ҳар ойда ойлик лавозим

маошининг 0,5 гача миқдорида белгиланади ва тўланади.

29. Ходимларнинг жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда

ойлик йўлкира карточкалари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади ва

тўланади.

VII. Моддий рағбатлантириш фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини

назорат қилиш ва унинг учун жавобгарлик

30. Патент идораси йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чораги тамом бўлгандан кейинги

ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига сўмдаги ва

валютадаги блок-ҳисоб рақамларига тушган маблағлар тақсимланиши, шунингдек

идоранинг жорий валюта ҳисоб рақамлари ва талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб

рақамидаги маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

31. Мазкур Низомда кўрсатилган идора ходимларини моддий рағбатлантириш шакллари

ўрнатилиши, ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланиши тўғрилиги учун жавобгарлик Патент

идорасининг раҳбари ва бош бухгалтерига юкланади.

32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси

икки йилда камида бир марта Патент идорасининг молия-хўжалик фаолиятини

белгиланган тартибда тафтиш қилади, идоранинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларидаги

маблағлар тўғри тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши масаласини

мажбурий тартибда ўрганади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда

солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-

сон қарорида:

а) 1-иловада:

бешинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармасининг ҳисоб рақамига» сўзлари

«давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Республика валюта жамғармаси ҳисоб рақамига» сўзлари «давлат

бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг VIII бўлимида:

бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси бўйича»;

«Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида» сўзлари «Товар белгилари,

хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари тўғрисида»

сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан тушган валюта

тушумларини тақсимлаш жадвалида:

«Республика валюта жамғармаси» устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат бюджети»;

11-бандда:

«Вазирлик, идора жамғармаси» устунидаги «100» рақами «10» рақами билан

алмаштирилсин;

«Давлат бюджети» устуни «75%/15%*» рақамлари билан тўлдирилсин;

охирги устундаги «Фан ва техника давлат қўмитасининг Патент идораси» сўзлари «Давлат

патент идораси» сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвал қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

«*изоҳ:

— 75% Давлат бюджети даромадига;

— 15% Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация

илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасига».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 мартдаги 77-сон қарори «Ўзбекистон

Республикаси ҚТ., 2002 й., 3-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Илмий-техника

тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника

фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

сарфлаш тартиби тўғрисидагиНизомда:

4-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

— Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент

пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи 15% миқдоридаги валюта ва

сўмдаги маблағлар»;

5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент

пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи валюта ва сўмдаги

маблағлар ҳар ўн кунда ҳисобот даврида амалда тушган маблағларнинг 15 фоизи

миқдорида Жамғарманинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади».