عن الملكية الفكرية التدريب في مجال الملكية الفكرية إذكاء الاحترام للملكية الفكرية التوعية بالملكية الفكرية الملكية الفكرية لفائدة… الملكية الفكرية و… الملكية الفكرية في… معلومات البراءات والتكنولوجيا معلومات العلامات التجارية معلومات التصاميم الصناعية معلومات المؤشرات الجغرافية معلومات الأصناف النباتية (الأوبوف) القوانين والمعاهدات والأحكام القضائية المتعلقة بالملكية الفكرية مراجع الملكية الفكرية تقارير الملكية الفكرية حماية البراءات حماية العلامات التجارية حماية التصاميم الصناعية حماية المؤشرات الجغرافية حماية الأصناف النباتية (الأوبوف) تسوية المنازعات المتعلقة بالملكية الفكرية حلول الأعمال التجارية لمكاتب الملكية الفكرية دفع ثمن خدمات الملكية الفكرية هيئات صنع القرار والتفاوض التعاون التنموي دعم الابتكار الشراكات بين القطاعين العام والخاص أدوات وخدمات الذكاء الاصطناعي المنظمة العمل مع الويبو المساءلة البراءات العلامات التجارية التصاميم الصناعية المؤشرات الجغرافية حق المؤلف الأسرار التجارية أكاديمية الويبو الندوات وحلقات العمل إنفاذ الملكية الفكرية WIPO ALERT إذكاء الوعي اليوم العالمي للملكية الفكرية مجلة الويبو دراسات حالة وقصص ناجحة في مجال الملكية الفكرية أخبار الملكية الفكرية جوائز الويبو الأعمال الجامعات الشعوب الأصلية الأجهزة القضائية الموارد الوراثية والمعارف التقليدية وأشكال التعبير الثقافي التقليدي الاقتصاد المساواة بين الجنسين الصحة العالمية تغير المناخ سياسة المنافسة أهداف التنمية المستدامة التكنولوجيات الحدودية التطبيقات المحمولة الرياضة السياحة ركن البراءات تحليلات البراءات التصنيف الدولي للبراءات أَردي – البحث لأغراض الابتكار أَردي – البحث لأغراض الابتكار قاعدة البيانات العالمية للعلامات مرصد مدريد قاعدة بيانات المادة 6(ثالثاً) تصنيف نيس تصنيف فيينا قاعدة البيانات العالمية للتصاميم نشرة التصاميم الدولية قاعدة بيانات Hague Express تصنيف لوكارنو قاعدة بيانات Lisbon Express قاعدة البيانات العالمية للعلامات الخاصة بالمؤشرات الجغرافية قاعدة بيانات الأصناف النباتية (PLUTO) قاعدة بيانات الأجناس والأنواع (GENIE) المعاهدات التي تديرها الويبو ويبو لكس - القوانين والمعاهدات والأحكام القضائية المتعلقة بالملكية الفكرية معايير الويبو إحصاءات الملكية الفكرية ويبو بورل (المصطلحات) منشورات الويبو البيانات القطرية الخاصة بالملكية الفكرية مركز الويبو للمعارف الاتجاهات التكنولوجية للويبو مؤشر الابتكار العالمي التقرير العالمي للملكية الفكرية معاهدة التعاون بشأن البراءات – نظام البراءات الدولي ePCT بودابست – نظام الإيداع الدولي للكائنات الدقيقة مدريد – النظام الدولي للعلامات التجارية eMadrid الحماية بموجب المادة 6(ثالثاً) (الشعارات الشرفية، الأعلام، شعارات الدول) لاهاي – النظام الدولي للتصاميم eHague لشبونة – النظام الدولي لتسميات المنشأ والمؤشرات الجغرافية eLisbon UPOV PRISMA UPOV e-PVP Administration UPOV e-PVP DUS Exchange الوساطة التحكيم قرارات الخبراء المنازعات المتعلقة بأسماء الحقول نظام النفاذ المركزي إلى نتائج البحث والفحص (CASE) خدمة النفاذ الرقمي (DAS) WIPO Pay الحساب الجاري لدى الويبو جمعيات الويبو اللجان الدائمة الجدول الزمني للاجتماعات WIPO Webcast وثائق الويبو الرسمية أجندة التنمية المساعدة التقنية مؤسسات التدريب في مجال الملكية الفكرية الدعم المتعلق بكوفيد-19 الاستراتيجيات الوطنية للملكية الفكرية المساعدة في مجالي السياسة والتشريع محور التعاون مراكز دعم التكنولوجيا والابتكار نقل التكنولوجيا برنامج مساعدة المخترعين WIPO GREEN WIPO's PAT-INFORMED اتحاد الكتب الميسّرة اتحاد الويبو للمبدعين WIPO Translate أداة تحويل الكلام إلى نص مساعد التصنيف الدول الأعضاء المراقبون المدير العام الأنشطة بحسب كل وحدة المكاتب الخارجية المناصب الشاغرة المشتريات النتائج والميزانية التقارير المالية الرقابة
Arabic English Spanish French Russian Chinese
القوانين المعاهدات الأحكام التصفح بحسب كل ولاية قضائية

أوزبكستان

UZ142

رجوع

Ўзбекистон Республикаси Давлат Патент Идораси Директорининг Буйруғи Селекция Ютуғига Ўзбекистон Республикаси Патентининг Амал Қилишини Узайтириш Қоидаларини Тасдиқлаш Ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи таҳририда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1793-1)



[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;

3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Интеллектуал мулк. Фуқаролик муомаласи қатнашчиларини индивидуаллаштириш воситалари;

2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАТЕНТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ УЗАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 апрелда 1793-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]

«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюраман:

1. «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ

Тошкент ш.,

2008 йил 25 март,

13-сон

Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 мартдаги 13-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш

ҚОИДАЛАРИ

Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 17-18-сон, 127-модда) мувофиқ ўсимлик нави ва ҳайвон зотига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.

1 §. Умумий қоидалар

1. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ селекция ютуғига патентнинг амал қилиш муддати селекция ютуғи тегишли давлат реестрида рўйхатга олинган санадан эътиборан йигирма йилга тенг. Ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навлари, шу жумладан уларнинг пайвандтаглари учун бу муддат йигирма беш йилни ташкил этади.

Патентнинг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан кўпи билан ўн йилга узайтирилиши мумкин.

Олдинги таҳрирга қаранг.

2. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 421-модда)

3. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.

4. Селекция ютуғига патентнинг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.

2 §. Илтимосномани бериш ва кўриб чиқиш

5. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.

6. Селекция ютуғига патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.

7. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

8. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 421-модда)

9. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1—8-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.

10. Ушбу Қоидаларнинг 5—7-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли «Патентга илова» юборилади.

(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 421-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Агентлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 421-модда)

Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига
ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги», 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй __________________________________
(Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи)

Манзил __________________________
Телефон _________________________


ИЛТИМОСНОМА

ўсимлик навига

ҳайвон зотига


________ - рақамли патентнинг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [X] билан қайд этилсин):

патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи

ҳужжат;

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

ишларни юритиш учун ишончнома.

Патент эгаси

_________________________________

(лавозими, Ф.И.О., имзо)

Сана ______________

(М.Ў.)

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 32-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1793-1, 30.09.2011й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 421-модда)

 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 123-модда, 2011 й., 40-сон, 421-модда)